Бош сахифа » 2014 » Октябрь » 23 » 2013-2014 Хориж фильмларига шахсий бахо!
05:44
2013-2014 Хориж фильмларига шахсий бахо!

 Ўзбек киноси   бир мавзу доирасида хамда бачканалик билан ривожланган холатда шиддат билан пастга қараб кетаётган бир даврда , хориж фильмлари ўзига диққатни кўпроқ жалб қилмоқда.

Ахамият берган бўлсангиз сўнгги пайтлар аксарият кинотеатрларда хориж фильмлари рекламаси, твдаям айнан хориж фильмлари рекламаси гуллади.

Албатта режиссерларимизни яхши бахонаси бор-бюджет! Қўйида келтирилган фильмларни аслида аксарияти фақат бюджет ва эффект тарафлама эмас, ҒОЯси билан юқори келганини гувохи бўласиз.

Ғоялар эса бизда афсуски жудаям суст...плагиат ва ўғирлик авжида. Режиссерларимизни аксарияти демак хали ижодий  очликка етиб боришганича йўқ, балки шу кунлар хам келар. Умид нафақат охирида ўлади, балки уни қайта тирилтирсаям бўлади, ахир бу кино олами!

Хуллас, эътиборингизга тақдим этилаётган хориж фильмларидан 2013-2014 йиллар  томошабинларга тақдим қилиниб, энг кўп мухокама қилинаётган ва энг яхши фильмлар дея эътироф этилаётганлардан айримларига ўзимнинг шахсий фикрим билан таништираман.

Ва бунда албатта янгилик сифатида,  энг кераги бўлган оилавий томоша қилиш мумкинлиги хамда менталитетимизга хослиги хақида хам шахсий бўлса хам фикрим билан танишасиз.


«Она»

(ойи, мама, эна, ая (синоними эмас) деганимас, “У” деганини русчадаги аёлларга ишлатиладиган тури)

Нима хақида: Бир ёзувчи янги компютер системаси (виндовсга ўхшаганию, аммо келажакдаги супер ривожланган тури)ни севиб қолади.  Овозидангина холос. Овози орқали интеллект , оханги  баттари энди бу демагогия, шу сабаб қисқароқ ва керак бўлса кино доирасида хам реалроқ бўлишга харакат қиламиз.

Тахлил: Хуллас бу фильм ғирт ахмоқона фильм бўлса керак. Кўришга кетган вақтимга ачиндим. Фильм ғояси адекват фантастика тарзида етказа олинмаган. Вахоланки ғоя тарафлама янгилик.  Фильм тобора ундаги системага тобе бўлганларни рухий касалларга ўхшатиб кўрсатади. Саманта (система номи)ни фикрлашидан, кулиши, ох-вохларию то фильм якунигача нереал. Айнан фантастик жанрида хам нереал-де.  Хамма системалар кетишармиш...Қатга? Нега...Негяяяяяя

Бу фильмга айнан Умиджонни шу қўшиғи саундтрек бўлиши керак эди, “айрилдикку бизлар, севги УЧАР ДИЛДА, севги учар дилда, айрилдикку бизлар негяяяяяяя”))) Саманта негяяяяя, Самантаааааа)

Менталитетимизга хослиги: йўқ, 

Оилавий томоша: йўқ,

Салбий таъсири: виртуалликка тобе бўлишга ундайди, реалликдан чалғитади. Шундоғам ёлғиз инсонларни реал хаётгамас, виртуал орзуларга чалғитади.  

Ижобий таъсири: шунақасини кўрмадим, узр.  Бошқа тарафдан тарғиботдан кўра, ўзини четдан кўра олидаганлар ва шу тариқа дарслик оладиганларга яхши таъсири бўлар, бироқ бундайлар камчиликни ташкил этади, шу сабаб умумий кўпчиликни инобатга олиб салбий таъсирини юқори билдим.


“Люси”

Нима хақида: Наркомафия оддий бир кўча қизини ичига таъқиқланган наркотик моддасини янги бир тури синтезини солиб қўйишади, у ичида ёрилиб кетиб уни супераёл қилиб мияси 100 фоиз ишлайдиган қилиб қўяди.

Тахлил: Супер фильм! Тавсия қиламан. Фильм олами махоратли устаси Люк Бессондан яна қандай фильм кутиш мумкин?

 “Матрица” фильмини янги талқин ва унда бош қахрамони аёл туридек бўлса хам, аммо илм-фан  тарафлама қизиқ, фикрлашга ундайди. Инсоният миясини аслида жудаям кам фоизи(10%)ни ишлатиши ва у 100 фоиз ишлата билганида нималарга қодир бўлиши хақидаги тахмини намойиш қилинган.

Фақат бир икки жойида сал “емаган”(ўхшамаган), яъни суперледи хамма нарсани билиб сезиб тапара-тупур акашак-шоу қипташарканде, аммо охирида бир гала бўлиб уни ўлдиргани келаётганидаги милиция ходимлари билан уруш қилишини неччи ГБ хотираси фахми етмай, ўша гипнозу “ хамала, хамала але хоп! бдИш, шИбидиш” қипташамас эканде.

Охирида барчасини битта флешкада сақлаб топшириши натижаси ёритилмаган. Ўзини охирида йўқ бўлиб қолиши ва у энергия манбаидек хамма ерда бўла олиши эса кўпчиликка ғалати туюлсада, фильм давомидаги тушунтираётган кўп холатлардан агар яхшилаб фикрласангиз зўр тушунтирган. Майда зарралар...тезликда кўринмас  ва майда зарраларда хотирасини сақлаган холда яшаш имконияти...бироқ 100 фоиз мукаммалликда инсоният севиб севилиш, оғриқ ва дил деган нарсалардан айро бўлиши хам зўр ёритилган.

Фильмдаги бир иқтибос менга жуда ёқди ва ўйлантириб қўйди. Онасига қўнғироқ қилиб “Юзимда сезаётган минглаб бўсалар учун сизга ва отамга рахмат” дейди. Қани энди хамма фарзандларни мияси сал кўпроқ фоизга ишлаб шу болаликдан уларга бўлган муносабат ва бўсаларни сеза олишса. Э, калласи ишламасаям, қани энди шуни билса! Ўзимиз бегона болачаларни “вай шладкий асалим”лаб ўпиб қўчоқлаймиз, ота-онаси эса, шахсан ўзимда кунига нечи маротаба, миллионлаб ўпиб, қучоқлаб, шунақанги тонналаб мехр берамизки.... Эх.

Манам ўйланиб қолдим, ўғлимни мана шу ухлаётганидаги хар 15-20 минутда кириб ўпиб-ўпиб чиқиб кетишимни, унга тўлиб тошиб мехримдан ўзим бахтиёрлигимни вақти келиб унутиб юбормасмикан.....умуман болаликдаги хотиралари хиссиёт ва сезишлари ёдда қолмаслиги ачинарли албатта...шу нарса хамиша ёдида бўлганида эди, аксарият фарзандлар ота-онасига мехр оқибатсиз бўла олмасди.

Менталитетимизга тўғри келадими: йўқдан кўра ха, 

Оилавий томоша: йўқдан кўра ха, 

Салбий таъсири: сезмадим...агар диний (Дарвин теорияси ва хоказо) тарафлама чуқурлашилмаса норма,

Ижобий таъсири:  Оз бўлса-да бор. Фикрлашга ундайди..қайсидир онларида дахшатга солади. Фильмдаги айнан юқорида келтирилган кичиккина эпизод, онасига қўнғироқдаги ўша сўзларини ўзи катта маъно ва катта ижобий туртки.


“Повар на колесах”

Нима хақида: Мен севган мавзу-ошхона! Бир рестораннинг бош ошпази ўзи истаган таомини тайёрлашига рахбари рухсат бермайди, вахоланки бироз аввал доимий менюга қаттиқ танқид қилган таниқли ресторан танқидчиси айнан шу куни ундан бошқа менюни татишга келадиган кун эди. Натижада шу куни у ишдан кетиб,  шахарлар бўйлаб ошхона сифатида жихозланган автобусда мексика фаст-фудини сотиб, фарзандини твиттердаги промоси орқали яхшигина машхурликка эришади. Охирида ўша танқидчи уни аслида ашаддий мухлиси бўлиб чиқиб унга ресторан очиб беради.

Тахлил: Бу фильмдан кўпроқ нарсани кутгандим. Хар бир вазият алохида бўлиб қолиб узвий боғланмай қолган. натижада “Повар на колесах” деб номланиши фильмни асосий номига мос бўлмай қолган. Ресторандаги фаолияти ва ундан кетиб бошқа ресторан очишгача умуман бошқа воқеа ва автоошхонадаги воқеалари умуман бошқа воқеадек.

Кейин, танқидчи иккинчи маротаба келган куни у ишдан кетиб уйида бир олам  “мммм ва ола-лааа” стилидаги таомлар пиширади (фильмдаги мана шу сахналарини мириқиб томоша қиламан, гурманман-ку!) лекин уларни нима учун пиширгани тушунарсиз. Худди сценарий муаллифлари ўша сахнадан кейин у таомларни ўша танқидчига олиб бориб хайратда қолдирганини ўчириб ташлаб, ўша еридан бошқа воқеани, яъни у келиб жанжал кўтаришини қайта ёзиб улашганидек бўлиб қолган. Таомлар тайёрлаб, танқидчи кетиб қолмасин хозир келяпман деганида уни шу таомлари билан келишини кўпчилик кутган бўлса ажабмас. Бироқ давоми ундан аввалги лавхаларга мутлақо уланмаган. Балки режиссер ошпазни жахлини шу тариқа уйда чиқаришини кўрсатиб бергандир? Унда нима наф эди қайтиб келиб танқидчи билан уришиш?

Оилавий ахволидаги воқеалар ривожию тугаши, худди ўзлигисини зўрлаб тўқиб чиқарилган ва “хэппи энд” бўлиши керак тушунчасидаги энг примитив усули бўлган. Мантиқ ва ишончсиз.

Хуллас, фильм яхши, бироқ кўпроқ нарса кутгандим. Ресторан билан воқеалар камроқ кўрсатилгандек, халиги фильм таъмига бироз тузи етишмагандекмией...

Менталитетимизга тўғри келадими: бееемалол,

Оилавий томоша: бееемалол,  

Салбий таъсири: сезмадим, лекин оч қоринга кўрманг!;)

Ижобий таъсири: билмадим.


“Кухня в Париже”

Бу фильмниям номига қараб танладим.

Нима хақида:  Россия твсидаги машхур  “Кухня” телесериали   фильм кўринишида   бўлиб чиқди хисоб. Машхур ресторанга Россия ва Франция президентлари овқатлангани келиши, ошхонадаги икки севишганлар воқеаси, делегация олдида лажа бўлишлари ва Францияда катерда ошхона очиб худди шу воқеалар яна қайтарилиши...хуллас комедия.

Тахлил:  Россия ижодкорлари тарафидан ишланган бу фильмда бош рольни Дмитрий Нагиев ва “Пятница” телеканалидаги “Голодные игры” бошловчиси Дмитрий Назаров ўзига хос ва реал хаётидаги касбига монанд рольга таклиф қилинганлиги катта ютуқ!  Бироқ , бу фильмданам кўпроқ нарса кутгандим. Бошида динамикаси зўр, айниқса эффектлар, юраги оёғига қўрқувдан тушиб қолиши ва хоказо. Мантиқсиз воқеа ривожлари жуда кўп, аммо бу комедия бўлгани учун ўша Президентлар билан воқеаларга хам енгилроқ қарашга ундайди.

Икки севишганлар муносабати хам ғалати, йигитни ўзиям умуман хамиятиям ғуруриям йўғакан, севги ўз йўлига бироқ хиёнат фақат тўшак билан бахоланмайдику. Яъни фақат тўшакда бошқаси билан бўлса хиёнату, ликиллаб бошқаси билан йигити олдида кетиб қолиши, бирга вақт ўтказиши нормами?

Ёққан тарафи фақатгина Дмитрий Нагиев роли. Юмори зўр! Приколлари, гаплари , ёдимда қолгани: гапириб туриб бирон мухим нарса айтишидан аввал шартта “внимание” деб туриб бироз танаффусдан кейин ўша мухим гапни айтишидаги етказиб бериши.

Лекин бирибир ошхона мавзусида энг аъло ижод махсули...хозирча  “Рататуй” мультфильми.)

Менталитетимизга тўғри келадими: йўқ, чунки инанапопи - я, я, дас иш фантастиш ва зибен зибен айлюлю  сахналари бор,

Оилавий томоша: шу жинсий алоқа сахналари борлиги юзасидан йўқ, шунчаки йигитлар даврасида кўриш мумкин, худди “Миллион”чилар хазилидек фильм, 

Салбий таъсири: эркакларни даъюс бўлишига бироз таъсири бўлса керак, мухаббат бобида йигит латта бўлиши мумкинлиги яхши деб кўрсатилгандек,

Ижобий таъсири: умуман йўқ.


“Малефисента”

Нима хақида: Феялар қироличаси хақида эртак фильм.   “Гарри Поттер” ва “Властелин колец” фильми стилида. Русларнинг “Спящая красавица” эртагини бошқачароқ , эффектлару юморлари билан бойитилган талқини.

Тахлил: Нияти  ёмону амали яхши-мана шу тарафи жуда ёқди. Янгилик! Ёмон персонажни ёмонлигига жавоблар берилган, сабаблари кўрсатилган, аслида одам тўкис ёмон эмас, бунга асос ва сабаблари бўлиши тушунтирилган.  Ичингдаги шайтон харқанча фикрингни бузмасин, асли яхши инсон бўлсанг минг гапирма, минг дўқ пўписа қилма барибир амалингда яхшилик қилаверасан.  

 Анжелина Джолидан кутилмаган қиёфа ва роль. Браво! Фильм жудаям ёқди, жуда қизиқ.  Эртак учун керакли хаммаси бор, мухаббат, хиёнат, мехр, кечиримли бўлиш...

Менталитетимизга тўғри келадими: ха,

Оилавий томоша: ха,

Салбий таъсири: йўқ,

Ижобий таъсири: жуда кўп! Ўша юқоридаги билдирилган гап ва амал холатидан келсак, аввалоси амали билан ўлчанилади. Минг хаёт сени тепкиламасин, агар тагинг яхши бўлса барибир амалинг яхши тарафга бураверади, мана шу тарафлама одамларни кўпроқ мехрли бўлишга ундайди. Фильмдаги юмор хам зўр, айниқса учта фея билан боғлиқ))


“Голодные игры: И вспыхнет пламя”

 Камонда отгувчи овчи қизку!)

Нима хақида:  Фантастика, биринчи қисмини давоми. )) Хар неччи йилдадир, эсимда йўқ, вояга етганлар хар бир шахар(дистрикт)дан танланиб, компютер бошқарадиган сунъий ўрмонда яшаш учун курашиши керак. У гўёки ўша мамлакатга қарши чиққанларга дарслик сифатида ва мамлакатни шу тартибини химоя қилиб ўлганларга бағишналадимией, хуллас фақат бир шахардаги бойлар (Каптилоия) инжиқлиги учун ўйлаб топилган қонли ўйин.

Робин Гудни қиз тури фантастика талқинида хулласи.

Тахлил: Фильм ғояси қизиқ албатта, бироқ зўр эмас. Ғалати тарафлари кўп. Шу фантастиканиям адекват тарафларига зидроқ. Иккинчи қисми бўлган бу фильмда компютерга зарар келтирган бош қахрамон қиз бутун бошли мамлакатнинг мана шу бойлар ва камбағаллар тартиби устидан ғолиб чиқишига илк қадам бирданига ва тезлик билан шошиб кўрсатилгандек. Ха, тугасинде энди , эзди-дебми.

Қахрамон қизни келинлик либосидан “Сойка пересменшица” стилига ўтиши қизиқ.  Худди шу ном билан янги 2014й сериясини  хали кўрмадим. Умуман либослар бўйича яхши ишланган.

Битта кўришлик қизиқ фантастика. Бироқ кейинги серияларини хам қизиқтириб куттиради.

Менталитетимизга тўғри келадими: бир икки ўпишмачоқ сахнасини этмаса, бўлаверади,

Оилавий томоша: бўлади,

Салбий таъсири: йўқ, шунчаки фантастик фильм, фақатгина уруш сахналарига таъсирчанларни айтмаса.  

Ижобий таъсири: сезмадим.


“Дивергент”

Нима хақида: Фантастика. Юқоридаги “Оч  ўйинлари”га ўхшаш (таржимаси дахшат бўларкан а?) Келажакда одамларни гурухлар бўйича яшаши, кимлар жасоратли, кимлар ёрдам берадиган, кимлар илм билан ва хоказо. Маълум ёшга тўлгач компютер уларни тестдан ўтказиб қайси гурухга монандлигини аниқлайди ва шунга қараб улар ё оиласи гурухида қолади ёки оиласидан кетиб ўша гурухда яшай бошлайди. Камдан кам холатда  дивергент-жамиятнинг гурух тартибига қарши чиқа оладиган ва хамма гурухга мослаша оладиганлар чиқиб қолади ва рахбариятнинг  махфий фармонига биноан уларни йўқ қилиш керак. Бош қахрамон қиз эса дивергент.

Тахлил: Ғоя тарафлама супер! Янгилик бўлган. Кўпчилик бу фильмни нимагадир “Сумерки” фильмидек ўсмирлар учун дея хато бахолашади. Фильмда мухаббат охирига бориб пайдо бўлади ва унчалик урғуси йўқ. Умуман  аслида айнан мухаббатни бу фильмдаги ўрни умуман қовушмаганам нереал тарзда қўлланилган. Ё мухаббатга урғу бериш керак эди ё фильм асл ғоясига. Фильм охирига қараб тезроқ тугасин дегандек шошилинч бўлиб кетгандек.

Фильм ғоясига батафсилроқ тўхталмаган, бошқа гурухдагилар турмуш тарзи очиқланмаган, уларнинг тартиблари яшаш турмуш тарзларию қонун қоидалари мавхум. Шу сабаб хам фильм оламига  томошабинни тўлиқ сингдира олмайди.  Эски шахардан симлар билан ўралган тараф нариги тарафидаги хаёт умуман кўрсатилмаган. Фильм сўнггида қиз ва йигит ўша тарафга фильм давоми борликка шама билан кетади, балки давоми бордир ва шунда кўрсатишар.

Битта кўришли бўлса-да, умуман кўришга арзигулик қизиқ фильм. Менга ёқди.

Менталитетимизга тўғри келадими: бир икки ўпишмачоқ сахнасини айтмаса ха ,   

Оилавий томоша:  шу мохаббатикхени айрим жойларини айтмаса бўлади,

Салбий таъсири: йўқ, фақатгина уруш сахналарига таъсирчанларни айтмаса.,

Ижобий таъсири: йўқ


“Обливион”

Нима хақида:  фантастика, ерни ўзга сайёраликлар эгаллаб олиб, сув ресурсларимиздан фирибгарларча фойдаланишда, одамлар қиёфасида ерликлардан фойдаланишади ва ерликларни уларга ишлайдиган одамларга аслида ўзга сайёралик душманлар сифатида кўрсатиб йўқотишга ундашади.

Тахлил: Ўзга сайёраликларни афёраси қизиқ кўрсатилган. Фильм умуман олганда жуда қизиқ, томоша қилишлик. Эффектлар ва хоказо.  Негадир икки  маротаба кўрдим. Балки эффектлари қизиқ бўлгандир. Дронга қўлланилган товуш менга ёқди))) Фильмда бош қахрамон қиз Украиналик акриса  Ольга Куриленко иштирок этган. Айнан унинг роли хақиқатни очишга ёрдам беради. Бош рольдаги йигит эса Том Круз.

Менталитетимизга тўғри келадими:   ўпишмачоқ сахналари борийди, қизни сувдаги фақат орқасидан яланғоч кўриниши, сувдаги ўпишмачоқ, хуллас билмадим, бироқ бу сахналар фильмдаги асосий урғу эмас, тез ўтадиган лавхалар.

Оилавий томоша: шу ўпишмачоқни ва қисқа сувдаги сахналарни  айтмаса...билмадим.   

Салбий таъсири: йўқ,

Ижобий таъсири: йўқ


“Грань будущего”

Нима хақида: Яна Том Круз ва яна фантастикада (бош роль аслида Брэд Питтга таклиф қилинган бўлиб у рад этгач Том Круз танланган) . Фильм ғояси янгилик ва қизиқ. Вақт ўйини ўзга сайёраликлар асосий қуроли!

Тахлил: Бошидан ўртасигача динамикаси супер, жуда катта қизиқиш билан бир нафасда кўрасизу... Кейинига минг мартта қайтараверилган (вақт орқага сурилиб қайтадан лекин бош қахрамон аввалги давридан ўрганиб, танлови билан қайта бошланаверадиган)  сахнадан одам зерикади. Охирига қараб бу фильм хам деталлардан воз кечиб шошиб тугайди. Билмасам Том Крузни фантастик фильмидаги “Обливион”даги фильми бундан қизиқроқ туюлди. Балки бу мураккаброқ тузилганигами, бир фильмда бир кадр қайтаралавериб минг мартта кўргандек таассурот қолдирганига чарчатдими... билмасам...

Лекин шу бир мартта кўришдан кейинги таасуротда ачинмайсиз. Жуда қизиқ ва янгиликлари кўп.  Масалан кўп фильмларда ўзга сайёраликлар инсонга ўхшаш тасвирланади, бу фильмда эса мутлақо ўзга мавжудот ўзга сайёралик эканлигини хис қилдира олади.

Менталитетимизга тўғри келадими: битта ўпишмачоқ сахнасини айтмаса ха ,

Оилавий томоша: ха ,

Салбий таъсири: йўқ(урушиш сахналарига таъсирчанликни айтмаса),

Ижобий таъсири: йўқ


«Любовь от всех болезней»

Нима хақида: Халиги ўзимизда чапанича айтганида “озода –сассиқ” дейишадию. Шунақа ипохондрик-истерик хақида комедия.  (Ипохондрия-турли касалликлардан касалланиб қолишдан чўчиб, хамиша ўзини касалдек сезаверади)

Тахлил: Ғоя ва образ супер, бироқ асосий урғу барибир ўша фильм номидан келиб чиққач хаммани зада қилган 40 ёшлик  антимикроб инсонни уйлантиришга қаратилади.  Фильмни комедия жанрида қилинганига айнан уни шу образи билан холатларни кенгроқ кўрсатиш керак эди, назаримда. Мухабат бобидаги жангари ва нореал воқеалар ривожи бу фильмга мутлақо бегоналиги яққол сезиларли. Комедия албатта, бироқ асосий мавзу эркакнинг касаллиги билан боғлиқ тарафлари қизиқроқ.

Негадир бу қахрамонга худди шундай турдаги аёлни учрашини жуда кутгандим. Паралелль равишда худди шундай аёлни борилиги  ва уларни учрашгунгача бўлган айнан мана шу турда воқеалар ривожи бўлса зўр бўларди...жангари ортиқча. Қамоқда бирданига каламушга хам тараканга хам кўникиб яна ердан сув ичиши умуман комедия жанрини фантастикага айлантириб юборган. Инсоният барчасига кўникади бироқ бунақа кам муддатда эмаску. Яна ипохондрик бўла туриб кўникиши нереал.

Фильмни томоша қила туриб бош қахрамонни истерикаларидан роса куласиз. Жуда қизиқ. Ўз ролини ажойиб тарзда ижро қилган. Лекин фильмга нимадир етишмаган. Икки уч маротаба кўришга айнан мана шу жангари сахналари, у жангари мавзуси умуман тушмаган кейинги воқеалар ривожи жудаям халал беради. Бошланиши зўр, қолганига  хар қанча динамикаси кучли бўлмасин, зерикишни бошлайсиз.

Менталитетимизга тўғри келадими: йўқ, шахвоний сахналари етарли,

Оилавий томоша: йўқ.

Салбий таъсири: йўқ,

Ижобий таъсири: йўқ


«Я Франкенштейн»

Нима хақида: “Ван Хельсинг”ни яна бир тури. Фильм маъноси  ва қахрамони бир!  Инсон тарафидан яратилган одамга жинлар тажовузи ва уни фаришталар химоялаши. Жинларга у орқали дўзахдан жинларга одам танасига кириш усули керак бўлса, фаришталар бунга йўл қўймаслиги керак.

Тахлил: “Ван Хельсинг” фильмида Дракула фарзандларига жон ато этиш учун Франкенштейндан фойдаланган бўлса, бу фильмда жинлар шахзодаси дўзахдаги жинваччаларини жонлантиришга харакат қилади. Шунчаки бу воқеалар ривожи “Ван Хельсинг”дан фарқли бугунги даврда бўлиб, жинлар шахзодаси илм-фан ташкилоти хўжайини бўлади (адашмасам, хуллас қисқа тушунтирса)

Бироқ  воқеалар ривожида фаришталар хам Франкенштейнни ўлдириш қарорига келиб икки тараф унга овга чиқади, сабаби фаришталар инсон тарафидан яратилган бу махлуқни нима учун кераклигини тушунишмайди ва у жинларга керак бўлса фақат ёвузлик қуроли эканлиги деб билишади.  Лекин Франкенштейн сабаб фаришталар жинларнинг асл ниятини англаб етишади.

Фильм сўнггида рух-жони йўқ ва инсон тарафидан яратилган бўлганига махлуқ саналган Франкенштейнни жони ва рухи борлиги аниқланади, яъни унга жин кира олмайди.

Хуллас динниям ўзиям ағдар-тўнтар қилиб ташлашган бору.  Эффектли фильм яратиш истагида айқаш-уйқаш ва бир бирига мантиқан зид нарсалар аралашиб кетгандек. Вахоланки эффектлар яхши.

Битта кўришлик.

Менталитетимизга тўғри келадими: умуман йўқ,

Оилавий томоша: йўқ деб хисоблайман,

Салбий таъсири: бор, диний тарафлама,

Ижобий таъсири: мутлақо йўқ


«Воровка книг»

Нима хақида: Гитлер давридаги таъқиқланган китобларни ўқийдиган қиз хақида)))

Тахлил: Бирам зерикдим. Охиригача кўрмадим хам. Балки “Холокост” (жугутларни қириш) мавзусидаги фильмлар жуда кўпайиб кетганигами. Бу мавзуда фильмни аълосини кўрганингизда кейин бошқасини кўришни истамай қоларкансиз. Жуда зерикарли ва қовушмаган фильм деб топтим ва шу сабаб хам охиригача кўра олмадим. Қиз нима китоб ўқияпти, нима олди у китобдан, нима фойдаси тегди- умуман кўрсатилмаган. Вахоланки фильм номи китобга боғлиқку...ғалати.

Менталитетимизга тўғри келадими: менимча йўқ,

Оилавий томоша: билмадим, охиригиача кўрмадим,  

Салбий таъсири: бунисиниям билмадим,

Ижобий таъсири: билмадим.


«Отель Гранд Будапешт»

Нима хақида: Консьерж хақида..халиги мехмонхонадаги маъмурдек одам. Консьерж Густав ва унинг ёрдамчиси хақида.  Густавга унинг қари кампир жазмани қолдирган  васияти билан боғлиқ  воқеалар ривожи.

Тахлил: Супер монтаж! Супер ижод махсулоти! Аввалига фильм номи ва у хақида қисқача ёзувдан  умуман кўришни истамадим. Бироқ энг кўп кўрилаётган фильмлар қаторида бўлганига қизиқдим.  Жудаям МАДАНИЯТЛИ комедия! Фильмда рус тилидаги жуда чиройлик маданиятли сўзлар комедик ёндошувда ишлатилганлигини алохида эътироф этмай илож йўқ!

Фильмни техник ижодкорлари хам ўз ижодини аямаган, хар бир даврга хос равишда экран ўзгаради. 16:9 4:3 форматларини айтяпман. Менга фильмни монтажи жудаям ёқди. Фильмни бир нафасда хазм қиласиз. Прикол.

Бош рольга аслида Джонни Депп тасдиқланган экану бироқ фильм суратга олишгача омади келмаган кўринади. Афсус, бу актер айнан шу рольни боплаган бўлармиди... Лекин роль ижро этган актер хам қойиллатган.

Хуллас фильм-шедевр тавсия қиламан!

Менталитетимизга тўғри келадими: бир икки кичик сахналарини айтмаса, ха,

Оилавий томоша: шу бир иккигина кичкина сахналари борде, ...диалогдаям...

Салбий таъсири: йўқ,

Ижобий таъсири: Садоқат, вафо, маданиятли сўзлашга, инсондаги юморни бачканаликдан йироқлаштиришга тарбияласа керак. Бизни режиссерларга тавсия қиламан, сал комедия жанрида савияларини оширишса бўларди. Бу фильм уларга ажойиб қўлланма!


«Далласский клуб покупателей»

Нима хақида: Реал воқеаларга асосланаган ва бироз бўрттирилиб бадиийлаштирилган фильм. ОИТС(СПИД)га йўлиққан бир бузуқи эркакнинг ўлишига бир ой мухлат қолган бўлишига қарамай табиб ёрдамида унинг дориларидан бир неча йил яшайди ва ўша дориларни сотиш бизнесини йўлга қўяди.

Тахлил: Фильмда шахвоний сахналари, бузуқ сахналар жуда кўп бўлишига қарамай,  фильм сценарийси супер! Зўр ишланган фильм.  Бошқа тарафдан ОИТСга йўлиққанлар хақида маданиятли фильм қилиш жуда мушкул иш бўлса керак.  Бош рольдаги эркак шу роли учун ўзини организмини шу қадар зўриқтириб озганки бу мақтовга лойиқ. (Адиз Ражабов билан ўтган интервьюда айнан шу фильм ва шу актернинг озгани хақида сўз кетганди (манбаа )

Мазкур фильм  нақ 3та Оскарни қўлга киритган “Энг яхши фильм” “Энг яхши монтаж” ва “Энг яхши сценарий” йўналишда.

Менталитетимизга тўғри келадими: афсуски йўқ,

Оилавий томоша: афсуски ЙЎҚ!

Салбий таъсири: борДЕК, катталар учун фильм, катталарга салбий таъсири йўқ.  

Ижобий таъсири:  яшаш учун кураш мавзусида ва адолат учун курашдаги шижоат ва тап бермасликда бироз бор.


“Ной”

Нима хақида: Нуҳ Алайхиссалом воқеасини эффектида аъло бироқ аслида расво қилиб кўрсатилиши хақида.

Тахлил: Ва нихоят бу фильмни кўришга муваффақ бўлдим...билиб вақтида кўра олмабман...кўришга арзимайди. Ғирт думбул тентакча фильм. Динни расво қилишган. “Властелин колец”сифат қилинган фильмда асосан урғу эффектларга берилгану, асл мохият ва нозик масала бўлган динни расво қилишган!

Пул ўлсин...эффектлар билан одамларни гипноз қилиб чақириб пулини шиламан дейишлиги майликуя, аммо мана шу гипноз орқали энг азиз ва ўзгартириш мумкин бўлмаган муқаддас динни бошқача талқинда одамларга сингдириб қўйиш фожеасидан одамлар тап тортмайдиган бўлибди. Бу кино оламидаги фожеа! Ижод ва қўйингки инсоният фожеаси!

Динни ниқоб қилганларга курашилаётган бир даврда, айнан аввало мана шу АҚШ шундайлардан талофат кўриб ўзи экстремизмга қарши курашаётгани, ўзларидаги чиқаётган ижод махсулидаги динни ниқоб қилиб соққа қилиши ўша динни ниқоб қилиб уруш қилаётганлардан фарқи каттами?! Натижаси худди бирдек холатку!

Аниқ бир вахий бўлмасидан бош қахрамон  ўзича хамма нарсани хал қилаверарканде. Туюлган нарсани ўзи хал қилаверармиш. Хозир ман айнан фильм қахрамони хақида (диний маълумотдан йироқ) гапирадиган бўлсам бош қахрамон худди шизофреникдек, ким кемада яшаши кераклигию, нечта одам қолишини хал қилаверармиш.  Осмонга қараб қуёш чиқса Худо кулгани ва демак чақалоқларни ўлдирмаслик, ёмғир ёғса Худо қахри келди ўлдириш керакдек ва  негадир додасини кемага хам олмасмиш...бррр хуллас умуман ғалати хаммаси.  Айқаш уйқаш.

Кемага ўғли ўлиб қутулиб топиб келган келинни олишга харакати майлию, уни ўлимдан қутқаришниям истамасмиш.  Агар Библиядаги аълумотларга таяниб фильм олинган десак унда: «В сей самый день вошел в ковчег Ной, и Сим, Хам и Иафет, сыновья Ноевы, и жена Ноева, и три жены сынов его с ними» (Быт.7, 13).-нима дейсиз?

Дин тарафлама қараганда  нотўғри . Биласизми, кўп эртаклар ва хадисларни тубида айнан диндаги яхшилик тарғиботи ётади, уни халққа етказишдаги ўзгартириш эса фақат яхшиликка хизмат қилиши керак. Бу фильм холатида эса жудаям кўп салбий хисларни қурбони бўласиз.

Менталитетимизга тўғри келадими: Умуман тўғри келмайди,

Оилавий томоша: Мутлақо тақиқлаган бўлардим

Салбий таъсири: жудаям кўп ,

Ижобий таъсири: бўлган бўлсаям эслашниям хохламайман.


«Виноваты зыезды»

Нима хақида: Рак касалига чалинган қиз хақида. Ўзига ўхшаган бедаво касалликка чалинган йигит билан севишади ва биринчи бўлиб йигити ўлади.

Тахлил: Фильм жуда зерикарли ва ўлаётган касалларга хос бўлмаган ўта бачканаликлари  ғалати. Балки  ўзига хос стресс ва депрессияни шу тарзда кўрсатишмоқчи бўлишгандиру, аммо етказиб бера олишмаган. Зерикканимнику айтмаса хам бўлади.  Бу фильм трейлеридан кўпроқ нарса кутгандим.

Бироқ бу фильмдан икки нарса аниқ ёдимда қолиб, аниқ миямда хануз чарх урмоқда:

“Рак касаллигидан ўлаётган одам учун энг дахшатлироқ нарса бу фақатгина рак билан ўлаётган фарзандинг бўлиши бўлса керак” деган қизнинг фикри. Онасини “Қизим ўлса, энди мен она бўлмайманми?” маънодаги сўзлари ва энг таъсирлиги бу  қизнинг “Мен граната кабиман, кун келиб портлайман ва атрофимдаги хаммани ўлдираман” маъносидаги гапи бўлди.

Рости хам бундай касаллик билан ўлаётган одам кун келиб ўлиб худди портлаган гранатадек йўқ бўладию, яқинлари ва атрофдагиларни ғам билан ўлдиргани қолади.

Бу мавзу менга бегона эмас. Биласиз , бу йил   хар ой “Фахрли инсон” лойихасини ўтказаётганимиз учинчи йилга қараб кетмоқда ва бу касалликни оқ-қон (лейкеми) тури билан касалланган болалар ва катталарни хар ой кўрамиз, биламиз, сезамиз.....

Менталитетимизга тўғри келадими: йўқ, яланғоч ва эротик сахнаси бор,

Оилавий томоша: йўқ, ўпишмачоқ ва эротика мавжуд,

Салбий таъсири: бордек, лекин тўхталишни истамайман,

Ижобий таъсири: хаммага хам бирдек тасири бўлмаслиги учун тўхталмадим.

 

Олдинда яна зўр бериб реклОм қилинаётган “Судья”,  “Дракула”, “Исчезнувшая”, “Страховщик” ва Голодные игры: “Сойка пересменшица”  каби фильмлар бор, уларни яқин кунлар томоша қилиб улар хақида хам шу тариқа батафсил тўхталишга харакат қиламан.

Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 25612 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 23
1 esperansa   (23-Окт-2014 06:13) [Материал]
nakonesto dojdalas! rahmat statya uchun, albatta tavsiya qilgan kinolarni oilaviy tomosha qilamiz. Sardor aka sizdan iltimos kuproq yangi mavzulardan qushila pls, kuniga zurga bitta statya chiqvotti, chete stanovitsya skuchnovato... Chet elda turaman, har kuni ertalab kofe i svejaya gazeta kabidek, birinchi sizni saytizga kiraman i vualya novosti na segodnya vsego paru statyey i vse, ne razgulyaeshsya... kun davomidayam balki chiqib qolar deb kiraman kuku nichego novogo... mojet tolko mne kajetsa.Yil davomida shuncha proektlar bor edi, qani ular? Qushiqchilarni ovozi bez obrabotki ili plagiat qilingan klip va ashulalar va hk... sorry za otkravennost, mojet gdeto i grubovatost, nadeyus pismo moe budet prochitanim pered tem kak popodet v korzinu.

1
2 Sayyod   (23-Окт-2014 06:54) [Материал]
С чегоб это в корзинку? Нормально адекватное возражение! Я всегда отвечаю на адекватное нормальное обращение. а хамам такое же обращение)

На счет эътироз: все завичит от того что происходить в сфере шоубиза. А на счет проектов пока не успеваем, мы сейчас работаем над крупными проектами и поэтому больше времени этот проект и занимает. Скоро все узнаете. Будет еще интереснее)) намного серьезнее, намного качественнее и намного захватывающее

10 Sardor4ik   (23-Окт-2014 18:44) [Материал]
Manga "Divigrant" filmi g'oyasi va originaligi bilan yoqandi!
Speceffekt bo'yicha "Gravitatciya"ga etadigani bo'masa kere)) ko'rib o'zimni kasmanaftdek his qilgandim)) 
P.S po bolshe takix filmov

3 esperansa   (23-Окт-2014 07:55) [Материал]
spasibo za stol skoriy otvet, ya v hayrane... Budu jdat novinok... Uzbekistonda qanchalik olisda yashasam ham, sizni saytiz tufayli oradagi masofa qanchalik uzoqligini bilinmidi.

4 Komily   (23-Окт-2014 09:26) [Материал]
Kurtlar Vadisi Pusu haqida ham alohida mavzu ochsez bularkan ))

5 sarvar   (23-Окт-2014 09:27) [Материал]
man uje xammasini korib bolibman:) 
yangiladan gerakl .. annabel qargishi ..  qabrlar bo`ylab sayr .. filmlari yahwi

6 Maya   (23-Окт-2014 11:43) [Материал]
Манга "Голодные игры" екади. Ижобий тарафлари хам йук эмас. Фильм мардликка, атрофга локайд булмасликка чорлайди. Китобини хам укиганман, манга жуда хам еккан.
"Дивергент" хам емон эмас хакикатан хам бир куришда кизикиб куриладиган фильм. У хам китоб асосида олинган. Давоми хам бор.

7 Azamat   (23-Окт-2014 13:09) [Материал]
Yuqoridagi filmlarni dyerli hammasini ko'rganman. Bir-ikkitasini xisobga olmaganda ajoyib filmlar. Lekin bu filmlar o'zbek tomoshabinlari uchun emas, hattoki rus filmlarini ham ko'rmaydigan o'zbek tomoshabinlari bu filmlarni axmoqona deb baholaydi. Mendan ranjimanku, biroq, bu filmlar kino nimaligini bilmaydigan auditoriya uchun emas. Gollivud kinosi rus kinosanoatidan 30 yil, o'zbek kinosanoatidan esa 50 yil oldinda. Shuning uchun unga baho berish bizga emas!

8 Маруф   (23-Окт-2014 15:58) [Материал]
биронтасини курганим йук, тем более ненавижу жанр фантастики, биттасини курмокчи булдим шулардан. "ОТЕЛ ГРАНД БУДАПЕШТ

9 zaya   (23-Окт-2014 16:07) [Материал]
Lyusi degan kinoni kurish niyatidaman)))

11 IBRATCHIK   (23-Окт-2014 22:51) [Материал]
Kinolani kim bn ko'rish har kimni uzini ishi.Muallif kinolaga izoh i mulohaza bildirganda "bu mani fikrim" dimaganlade kinotanqidchilade fikr bildirganla.Bu filmlani deyarli kupchiligini kurganman. Sardor aka huddi urtoqlariga ili yaqin odamlariga bu kino yaxshi bu kino yomon kurishi xojati yuq digan manoda,yani ijtimoiy tarmoqdagi o'z sahifalarida taniwlari bn gaplawganga uxshidi bazi fikrlari,maimcha bu sayt ofitsialno halqga murojatmasmi?yana xamma joyda bu narsa yoki u narsa savodsizlikka olib keladi digan fikrla bildiriladi(boshqa OAVlar ham nazarda tutilvoti).bu mani shaxsiy fikrim.Lekin uzbek filmlari to'g'risidagi fikrlariga YUZ (100)%qushilaman.
Ответ:
Цитата
Хуллас, эътибиорингизга тақдим этилаётган хориж фильмларидан 2013-2014 йиллар томошабинларга тақдим қилиниб, энг кўп мухокама қилинаётган ва энг яхши фильмлар дея эътироф этилаётганлардан айримларига ўзимнинг шахсий фикрим билан таништираман. Ва бунда албатта янгилик сифатида, энг кераги бўлган оилавий томоша қилиш мумкинлиги хамда менталитетимизга хослиги хақида хам шахсий бўлса хам фикрим билан танишасиз.

Эътироз билдирвотганингизда аввал кўзни каттароқ қилиб очиб фикр билдиринг ок?! И бу сайт ОАВга кирмайди, аввал сайт фаолияти билан танишиб чиқиб кейин икки карра лажа эътироз билдиринг!

Икки мартта аниқ қилиб шахсий фикрим деганини кўрмасмишде сасирмиш...

12 NOZI   (23-Окт-2014 23:13) [Материал]
bir bola, Дарвин хакида анча ёзибсизу шу сал адашибсизде, маймунсифат одамла катдан кеп чиккан? шуни негизида маймундан диган гоя борку. ундан ташкари, хатто уша маймунлаям катдан кеган? узим медикман, инсон ва маймунларнинг хромосома туплами бир бирига жуда якин. нима учун экан хеч уйлаб курганми одамзот? Оллох шу тарика чин эътикодли, иймонли бандаларини синайди, канака килиб одам маймундан таркаган диган фикрга ишониш ишонмаслигини синайди. одамда хромосомалар 46 та, маймунда эса 48 та, мабодо тугилган болада хромосома 48 та булса, наслий огир касалликла билан тугилган булади. канаккилиб шу туплам билан маймунла одамга айланиши мумкин? ундан ташкари, нима учун маймунларни одамга айланиши халигача давом этмяпти? улага булди диган сигнал кеганми?

13 TRISTAN   (24-Окт-2014 00:41) [Материал]
Люси фильмини салбий тарафи бор инсонни маймундан таркагалган деган фикр пайдо булиши мумкин

14 TRISTAN   (24-Окт-2014 00:43) [Материал]
Оскарни кайси фильмга берган буладиз Сардорака сиздан яхши танкидчи чикаркан

15 Tamerlan   (24-Окт-2014 06:44) [Материал]
Gran' budushego, Grand Budapesht super fil'mi, sovetuyu !!!!!!!

16 net   (24-Окт-2014 09:14) [Материал]
Gap yog'e

17 orange   (24-Окт-2014 19:51) [Материал]
povar na kolyosax ne sovetuyu ne ochen interesniy film a vot kuhnya v parije vapwe prikolniy spasiba ogromnoye avtoru etoy temi

18 IBRATCHIK   (24-Окт-2014 20:12) [Материал]
Сардор ока шахсий фикрим диганизи курмагандирман буни учун узр сурийман.Лекин интернет сайтлари качондан ОАВга кирми колди?кейин Ман Сиз этганде САСИМАДИМ уз фикрими ездим.Сизи хаккиз бормиди бунака копол гапиришга?Шундо бусаям очу езаман хурматим баланд Сизга,езвотган нарсалариз факти билан и кизикарли огрикли муаммоланиям олиб чикас сайтга.
Ответ: Сайт хақида чап тарафда кнопкалардан излаб боссез топас бу шахсий ижодий сахифа блог каби эканлигини. ОАВга кирмайди, тахлилий шунчаки блогсифат шахсий ижодий сахифа холос! Бор қўпол гапиришга, какой привет такой ответ, тухмат қилганни ёқтирмайман! Шахсий фикрим дея икки марттадан кўп ёзган нарсамни йўқ деб эътироз билдириб энди кўрмай қолибман деб бахона қилманг! Кўрмай қолганмиш, САРЛАВХАНИЧИ? "2013-2014 Хориж фильмларига шахсий бахо!" Нахотки сарлавханиям кўрмадиз? Раз сказал тухмат, вот и получил такой ответ! заслуженно!

19 viva   (25-Окт-2014 00:00) [Материал]
Sardor, Quroni karimda Nuh alayhissalam haqida yozilmaganmi? Diniy taraflama notugri deb yozipsiz va Bibliyadan misol keltiripsiz, shuni bilingki Quroni karimdan oldingi kelgan barcha kitoblar odamlar tomonidan uzlariga mos qilib uzgartirilgan! Stariy zavetni uqib kuring! Noviy zavetdan misol keltirmaNg!
Ответ: Фильм Қуръон асосида олинмаган! Библияга таяниб олинган шу учунам уларга ўзларини хатоларини ўзлари манбааси билан келтирдим!

20 Muslima1005   (25-Окт-2014 03:18) [Материал]
ya bi v etot spisok i "Ko`rgim kelar"dobavila bi ! vsem sovetuyu, posmotrite

21 Muslima1005   (25-Окт-2014 03:20) [Материал]
"...ya daje dinyu kupil u Uzbeka" - OST "Kuxnya v Parije" ))

22 хаким   (31-Окт-2014 22:48) [Материал]
Дунё тан олган фильмлар.

23 Bek-Uzbekistan   (01-Ноя-2014 15:40) [Материал]
******** bitta maslaxat,Bu yerdagi ro'yxatda XORIJ filmlarni g'oyasiga (Sevgi Muhabbat dan boshqa g'oyaviy filmlarga) to'xtalib o'tilibdi.

To'g'ri oxirgi vaqtda O'zbekiston da suratga olinayotgan filmlarni orasida g'oyasi borlari (G'OYAVIY yoki biror G'oyaga asoslangan) filmlar kam,Ammo bu yili olinganmi yoki o'tgan yilimi bilmadimu,(Balkim ko'rgandursiz).

RASHQ digan kino bor edi,Agar ko'rmagan bo'lsez bir anashu filmni ko'rin,Ancha g'oyaviy kino (Kamchiliklar Do X**a ku lekin ko'rsa bo'ladi),Lekin bir ma'lmot RASHQ filmi mazmun jihatidan yakunlanmagan va kino oxirida (DAVOMI BOR...) digan yozuv chiqadi.

Shunchaki shaxsiy takfil:

*****************************
Ответ: бошка сайтлар рекламаси таъкикланади. 

Изохлар модератори Bek8111

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!