Бош сахифа » 2015 » Январь » 25 » Ишқни деб иккинчи хотин бўлишга рози бўлганлар учун!
06:03
Ишқни деб иккинчи хотин бўлишга рози бўлганлар учун!

Yowim 18 da xorazmdanman.  2 yil oldin hayotimda br yigit paydo boldi. u bn ahd paymon qiluvdik 1 yil doim birga bo'ldik, hecham ayrilmasdik, wunaqa yaxwi ko'rardik bir birimizni.

O'tgan yili buvisi ahvoli og'irlawganligi tufayli yolg'iz nabirammi to'yini ko'ri digani un majburlap uylantirip qoyiwdi.  Mani esa uydagilar so'rawsayam beriwmasdi,  uni onasiyam mani uziga kelin qiliwwi eriw bildi o'ziga.  Mana, to'yiga bir yil bo'ldi uylansayam hozirgacha bir birimizzi sevamiz.  Hozir ham birga yurimmiz, man unga ikkinchi xotin bo'liwgayam roziman.  Bowqa birov bilan birga bo'liwwi o'ylawwiyam hohlamiman, lekin oilasidan ayiriw ajrawtiriw, qarg'iw oliw niyatim yo'q,  olloxga beadad wukur bitta farzandi bor, uni rosayam yaxwi ko'raman,  o'zi ham xotini bilan yawawwiyam hohlamidi,  faqat farzandini ko'zi qiymiydi,  mani esa uydagilar bowqasiga uzatiwwi payida. Yana kelib kelib o'wa yigitimmi qo'wnisiga, u yigit mani sevadi,  man esa do'stini yani qo'wnisini. Nima qilishni bilmayamman. 

Yigitim,  bir yerda ota onam.. nima qiliwwi bilmiman lekin usiz yawomiman aniq bilaman..


Balki yowlik qivotgandurman, lekin u ham  man ham yaxwi ko'rmagan insonimiz bilan yawawga majburamasmiz dip o'yliman. Odatda sevgi to'ydan keyin  bo'ladi dip etiwadi,  nimaga  unda yigitim haliyam bitta o'g'l tug'ibt qo'ygan xotinini sevmidi, man sababli disam man uni to'yidan keyin bir ikki oy ko'ziga ko'rinmi hayotidan chiqib ketiwga harakat qildim,  lekin uzi yana qidirib topar, yana mani, o'zini qiynardi.

 

Chidolmadik, bir birimizzi sevganimiz uchun  hozir ham ajralgimiz kemidi,  yonimga kesa uyga ketgim kemiyapti dip etadi. Shuncha gaplardan so'ng,  man qanaqa qilib uni qo'wnisiga kelin bo'laman.. bu haqiqiy azobku..
Manga maslahatilar kerak

 


 

Sayyod: -Сизни танимайман, билмайману бироқ жудаям нафратландим... Кўпроқ йигитдан эмас, айнан сиздан! Ўзингизни хаётингизни барбод қилганингиз етмаганидек, яна  йигитни , уни хотинини, уни боласини ва бўлгуси эрингизни ва ундан  туғадиган болангизни хам хаётини барбод қиладиган бало экансиз, очиғи. Шу қадар хам ахмоқ одам бўладими? Севгимушде...Бунча хозирги ёшларни нафси бузуқ бўлмаса?!

У уйланган кунидан бошлаб сизга бегона! Бировнинг халоли! Сиз эса хароми ўғридексиз! Бахт ўғриси! Сиз   уни уйланганидан (вақтинча) бахтсиз бўлсангиз, униям ўзингиз домингизга тортиб, кетидан уни аёли ва фарзандини хам бахтсиз қилишга ХАҚҚИНГИЗ ЙЎҚ! Ўзингизни йиғиштириб олинг дарров!

Ёшдирман, хатодир деманг бу ГУНОХНИ КАТТАСИ! Хато хам эмас, ёшлик хам эмас! Зудлик билан у йигит билан хамма ришталарни узингу, хаётингизни янгитдан бошланг!

 

Бир икки ой? шу муддатми?   гап муддатда эмас! гап истакда! Бир икки ой чидаганмишлар, бир умрга йўқ бўлиш керак эди! Истаган одам қилади! демак асл истагингиз бу эмас! Ғунажинни ғунажини экансизу, бу кўзларингизни  сузавериб, сузилавериб юзингиз абцесс бўлиб қолмаса бўлгани. Сиз буёқда кўзингизни сузиб турар экансиз албатта у хотини билан бахтли бўлолмайди, уни мехрини сезиб у билан яшаб кетолмайди! Шу сабаб "у мени севади, хотинини барибир севмайдику" деманг! Бунга сиз уни қўйиб юбормаётганингиз сабабчи! Одам итгаям ўрганиб кетади, оддий матох телефонга одам ўрганиб, уйида қолдириб кўчага чиқса "паника"га тушяптику, буёқда уйида тирик жон бўлса, яна фарзанд туғиб берган бўлса, албатта мехри тушиб севиб хам кетарди ўша шўрликни. Хақиқий севги бу турмушдан кейин, буни ўзингиз вақти келиб тушунасиз, лекин бу нарсани амалга ошишига сиз йўл бермаяпсиз. Икки ой эмиш! Керак бўлса ўн йил эшигингиз тагига келаверса хам рози бўлмаслик керак! Бировни бахтсизлигига  ўз бахтингизни қура олмайсиз, "темболее" ўғирланган харом бахтни! 

Сиз яхши кўраётган унинг фарзанди фақат уники эмас, УНИ ХОТИНИНИКИ ХАМ! Уни ўша хотини туққан! ИККИСИНИ ФАРЗАНДИ У! Сизга нима бор у ерда?

 

 Сизни "поняткангиз" тушунчангиз билан аниқ айтганда: Агар йигит сизни рости севганида аввало бошқасига уйланмасди! Ойиси касалми ё бутун авлоди қирилиб кетган тақдирдаям уйланмасди! Уйланган бўлса аммо сизни рости севганида  у қизга қўлини теккизмасди! ТУҒДИРИБ ҚЎЙИБДИКУ! Ё келин шўх чиқиб хомила бўлгунча йигит бечорани хар куни зўрлаб турганмикан? 

Ўзи йигитам ғирт латта эканку! Мухаббати соф бўлса курашсин эди. Ўзбекнинг афсонавий ишқ мардлари Тохиру Фарходлар, Мажнунлар сувдаям оққан, чўлдаям юрган ва  суйгани деб ўлиб кетган  хам, аммо бошқасига уйланмаган! Хозиргилари ота-онаси учун битта шўрликка уйланиб, ўзи четда шилта босиб шалтоғини оқизиб юраверади. Фу бунақа шиптир  йигитларга, йигит эмас бунақалар ғирт шиппак! Эркак аввало ҚАЛБАН ЭРКАК бўлиши керак! Севдингми кураш ва  уйлан! Эплолмадингми,  уйланганинг билан ўлгунингча пистани чақ! Тамом!  Мағлубиятни тўғри қабул қилиш хам мардлик!

Сизга уйлана олмаган ва ўз хотини ва норасида гўдагига вафо қилмай олдингизда юрган бу Хеббимос ибн Лашшарос  эртага сизга вафо қилармиди? Боласини кўзи қиймасмиш, нега унда бола қилдинг шапшап?  Ўлакса еб ўтганингиздан кўра оч ўлганингиз афзал, қочинг у тапочкадан! Икки карра номард у, на сизга уйлана олди ва на эндиги оиласига вафо бера олди. Тьфу башарасига бунақа ювиндиларни!

Жа шунақа бир-бирингизни қаттиқ севаркансиз, унда уйланишига йўл қўймай Ромео ва Джульетта каби бир-бирингизга захар ичириб ўлганингиз яхшимасмиди? Тўғрисиде, шунча атрофдаги одамларни бахтсиз қилмай! 

 

Қарғиш олишни истамайман дебсизу, билингки, у уйланганидан бошлаб нечи мартта у билан кўришиб, нечи мартта олдингизга келганида унинг икки елкасидан тоғдек қарғиш сизга ағдарилган бўлади.

Оила бу муқаддас! Ўша келин хам бировни боласи, эртага не не ниятлар билан турмуш қурсангизу, фарзанд кўрсангиз, эрингиз бошқаси билан Уммонни қўшиғини куйлаб етаклашиб юраверса, қарғамайсизми? Нақ Ўзбекистондаги жамийки домлаларни уйидан пропискадан ўтарсиз!  Майли қарғамасангиз хам, аммо хар бир одамни дили оғришида катта қарғиш бўлиши мумкин! Норасида гўдакни, муқаддас оилани уволи сизни хали тутиб, у дунё бу дунёингизни вайрон қилиб сиз чирқираб қолганингизда кеч бўлади!

Ишонаверинг, бу севги бахонаси билан ва ёшлик деган тушунчани ортига яширинганингиз билан ҚАЙТАР дунё ва яхшигина жазодан шу хаётни ўзидаёқ қутула олмайсиз!

 

Халиям кеч эмас, ва балки шу сатрларим САБАБЧИ бўлиб сизга ортга қайтишга ишорадир! Қанча адашган инсонларни кўряпман, нечасини жавоби бир: Ёшликда билиб(!)билмай,  биттасини дилини оғритгандим... Қайси домлага бормай бўлмаяпти...

Бўлмайди хам! Худони жазосига бандасини кучи етмайди!

Худодан қўрқинг, оила бу муқаддас даргох, халол никох билан Худони олдида тузилган оиладан қўлингизни тортинг! Минг севадими улар бир-бирини севмайдими, бу сизни ишингиз эмас, улар бир-бирига тақдирми бошқами бу хам сизни ишингиз эмас, Худони ишларига аралашманг! У энди хотини ва фарзандиники! Битта оилани ва ўзингизниям бахтсиз қилманг! Қанчалик қийин бўлмасин демак бу сизга синов! Муносиб равишда тоза ва халол бўлиб ўтинг!

 

Блииин, 18 ёшлик қизлар хозир шу бўлса...ужас.

 


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.       

sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки  (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап.  

Диққат! Сайтга чоп этилиб бўлинган мактуб кейин талабга биноан олиб ташланилмайди! Воқеангиз сайт орқали кенг оммага чиқиши ва халқдан турли маслахатлар бўлишини билиб туриб жўнатдингизми, ўзингиз кутмаган ва ёқтирмаган маслахатни олиб кейин олиб ташланг дейиш мантиқсиз!   
 

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 24549 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 891 2 »
1 MeRoJ   (25-Янв-2015 07:17) [Материал]
doyimgdek to"gri maslaxatni sardor oka berib bo"libdilar qoyil oka 1000%to"gri gaplariz,,!
(Сизга уйлана олмаган ва ўз хотини ва норасида
гўдагига вафо қилмай олдингизда юрган бу
Хеббимос ибн Лашшарос эртага сизга вафо
қилармиди?) lekin shu joyini o"qiganimda buralib qoldim boru uyqularim uchib ketdi, qatdan ovosiz bunaqa gaplarni,?

2 JONIBEK   (25-Янв-2015 07:27) [Материал]
bu ajina dindan habari bormi uzi  mahram nomahram degan narsalarni bilasanmi uzi he uwa sani.yaratgan egangni ismini tugri yozolmagan odam he uwa sani.Alloh deb yoz katta harfda bundan buyon .

3 khasani   (25-Янв-2015 07:35) [Материал]
Insofiz bormi yaxwisi ularni tinc quyin ota onezi uylen xali cinakam baxtga eriwaz

4 JONIBEK   (25-Янв-2015 07:37) [Материал]
oka SHUNAQA JINNILANI SAYTGA QUYMANG ILTIMOS UWAYNI UZIDAN WUNDO JAVOB YOZVORING .ASABLARIM BURALIB KETYAPTI .E WUNAQAYAM MANQA ENGIL QIZ BULADIMI HE SEVGINGA URAY.YANA BUNI DADASI MANI QIZIM OQILA DONO AQILLI FARIWTA DEB UYLAB QUVONIB YURSA KERAK,E YUGE DADASIYAM GIRT******YUQSA SAL DINDAN TARBIYA BERARDI VA QIZI HOZIR*******BUP QOLMASIDI.

5 h a y o t a   (25-Янв-2015 08:06) [Материал]
6wa q6wni bolaga ham xayfsiz! Lucwe uzoqroqqa t6y b6lib keting, wtobi u yigit bilan bir birlarizni umuman kurmangla.

6 Кахрамон   (25-Янв-2015 08:19) [Материал]
Уша йигитиз сизни севмиди. Агар чиндан севганида сизни шаънизга дог туширмаслик, сизни гап сузлардан саклаш учун хам учрашиб юрмаган буларди. Нимага учрашади узи? Албатта атай учрашишга келиб, китобларда ёзилгандай "кузларизга термулиииб, куллариздан тутииб" туриб туриб кетмас..? Кайсидир йул бн "нафсини кондириб" кегин кетади (манимча). Кайси йул бн бу иш булишини узларинг биласизлар. Сиз унга мана шу учун кераксиз. Бошка хеч нима эмас! Хуллас, эртанги кунизни уйланг. У йигитиз бн такдир йулиз иккига булиниб, у аллакачон 1 йиллик йулни юриб куйибди. Сиз оркада колиб булгансиз. Узизни йулиздан юринг.

7 Sabi   (25-Янв-2015 08:31) [Материал]
SAYYOD MALADES! ))) ham kuldurasiz,ham kuydurasiz )) gappiyam pista chaqqanday chaqib tashapsiz )) HAR DOIMGIDEK ZÖR FIKRLAR SAYYODNIKI!

8 Sabi   (25-Янв-2015 08:40) [Материал]
bu qiz qöshnisiga erga tekkanida ham, øsha yigiti bn don olishib ketadi baribir. Qiz bola bölib quyulmagan, ertaga quyulib qolarmidi. Keyin don olishib yurganini qöshnisini akasi körib qoladi... Xullas minbarga yana bir mavzu tayyor! )) BU QIZ AYBDOR

9 아부바키르   (25-Янв-2015 08:51) [Материал]
Mantiqsiz sevgi.....
Yani oxiri yo'q,shuncha fikr havoga ketmasa bo'lgani.

10 RaVsHaNBeK   (25-Янв-2015 09:07) [Материал]
bizga gap qomapti xammasini yozib bo'ptila)))

11 Musi   (25-Янв-2015 09:16) [Материал]
San qz jini pini masmisan Sani xaqiqatanam yaxse korganda bowida xotiniga qoliniyam tekizmasdi . Xotinini yoqtirarkan bita ogil tugdirib qoyibdi Bu Ollohi hukmi Xudo xolabdi wunaqa bopti

12 zaharka   (25-Янв-2015 09:57) [Материал]
E sani uwa ..... mawnaqa .... qzla db bowqa qzlaniyam yomonga chqaradide bollllllllaaaaaa

13 abdullo   (25-Янв-2015 10:03) [Материал]
hali o'zim yosh bo'lsamda xozirgi yoshlarga tuwunmayman. nega bunaqa bo'lib ketvotdi. yoki bular haqiqatda go'l yoki bular ruhan no sog'lom bo'lib voyaga yetvotdi. yigitlarniku vapwe aytmasayam bo'ladi. qizi erga teysa isterika qiladi. buni ko'p kuzatdim. kasalxonalarda. hamma yaqinlarini chiqarib tashqariga sorasak asl tag sabab qizi boshqasi bilan unashtirilgan. sayyod otgan maqolalardagi ikromni qoraladiz lekin haq qattan wunaqala borgan sari kopayib ketvotdi. yigitlar juda noziklawib ketvotdi. xudoga wukur hammasiyammas.
sizga maslaxat yaxwi qiz. u yigitni qolini ushlab otirmay qoyib yuboring. sardoraka etganday odam itgayam organadi. u odam xotiniga wu darajada boglanadiki hali undan voz kecholmaydi ham. siz wunchaki bu yerda ortiqchasiz. ikki oy konikkan odamini unutiw uchun kamlik qiladi. agar sizzi zaracha g'ururiz boganda wu bola bowqasiga uylamgani uchun vadasiga vafo qimagani uchunam unga qaytmasligiz va na zlo uwa qownisiga erga tegishiz keregidi. uni wu darajada vafo bilan baxtli qilinki u yigit va sizni kelin qiliwni xoxlamagan onasi korib afsus qisin. Odatda qizlar wunday yol tutadi.

14 lady   (25-Янв-2015 10:34) [Материал]
Shunaqayam axmoq qiz böladimi. Bir kun kelib majbur boshqaga turmushga chiqib ketsez xöjayinizi sizga öxshagan birinchi muhabbati tinch qöymasa alam qimasmikin sizga? Silaga öxshaganlani dib nechta oila buzulib ketvoti farzdli bölibam siz bn uchrashvotgan otagayam xayronman shunchalik böp ketganmi odamla. Köramiz ikkinchi xotin tilda bu ertaga boshinga tushsa bilasan buni nimaligini ex axmoq qizakan gap befoyda bunaqalaga.

15 ____   (25-Янв-2015 10:47) [Материал]
Астофирило, ҒАЛАТИМИСИЛА икковила???  Ўхшатмасдан учратмас.  
Қўпол бўсаям "Кўзизззии" қисинг яхши қиз. Уялмисми битта қизи бахтини ўғирлагани!!! Нима умидла билан у болага турмушга чиққану. 
Ану латта у қиззи бахтли қиломаса вобўе уйланмаслиги кере эди. Уйланса БАХТЛИ қилиш кере эди. 

Ўзизи босволиб, ҳис туйғуларизни виждондан устун қўйменг. У болани хаётидан УМУМАН чиқиб кетинг!!!!

16 takeshimangada   (25-Янв-2015 10:54) [Материал]
Блииин, 18 ёшлик қизлар хозир шу бўлса...ужас

17 dr_best   (25-Янв-2015 11:14) [Материал]
17 yowdan j....y hayotti bowlavorganakansizde, zurku yana uyalmi erga tegsammikan deyapsizmi? Nima bu ahvol

18 Sevik   (25-Янв-2015 11:33) [Материал]
Ha, ozimni hayotim esimga tushib ketti. Ozi shu shu emotsionalniy davr bolsa kk.
17 yosh edim bir yigit manga kongil qoyib, sovchi qoyib, "podarki-modarki" diganlaride. Ota onam oqimaganga bermimiz dib, berishmadi. Rosa yigladim. (hozir eslasam kulaman). Uyatsiz bezbet, sevaman dib turib 3 oyda uylandi. Yana sevaman deydiya!!! Usha payt man uje bolajak turmush ortogim bn sovchilik orqali tanishib, kongil qoygan edik. Koroche, kop yosh yigitla sevgi nimaligi bilmidi, yoki bilgisi kemidi. Qanaqa qilib, sevib turib majburan boshqa qizga uylanadi eting? Kukla-barbie emasku, togrimi? Yoki rostan barbie bolsa kk ;D. sevgan odam, toyga qarshi boladi. Ja majburlasa ham,ozi ketib qolishi kk, (na vremya) chunki eto ego jizn i ego pravo vibora .
SIzga maslahatim u bolani unuting, kechirasizu, u toydan keyingi birinchi kechada sizni unutgan!!!
Hozir man bahtli ayolman, hursandman Alloh manga shunday juft halol begani uchun. Farzandim bor, umuman eslamimanam, Eslasam ham, rosa kulib, yaxshiyam man jinni unga erga teymapman diyman! Yiglaganimmi eslalasam kulaman. Bu shunaqa davr, gap borku "Yomgirdan keyin kun ochiladi" deb. Yoki "vsyo chto ne sluchaetsa k luchshemu".
Maslahatim ,unuting, hamma bergan narsalarini otvoring, soginsez sizga birinchi marta toydan ken izmena qilganini eslen. Anu qoshnisiga erga teymen, umuman boshqa insonga teyin, kuting Alloh sizga undanda gozal bir sovga berish kutvoti.
oqisez javob yozing.

19 Акмалжон   (25-Янв-2015 11:34) [Материал]
Сардор ака сайтга олиб чикманг шунака вокеаларни.Акли хуши жойидами буларни. Кахрамон исмли дустимизни фикрига 100% кушилдим

20 мухаррам   (25-Янв-2015 12:42) [Материал]
Углини яхши кураман депсан. Хойнахой ушанга хотинидан ажратиб турмушга чик кейин болани онасидан ажратиб олиб колилааар деган маслахат кутган булсанг керак. Уяте...

21 zaya   (25-Янв-2015 12:43) [Материал]
Odamlarga nima bulayapti uzi?! Bu qiz g'irt ekanku. Birovning oilasini buzishga buzasanam. A lekin erta Xudoning
Oldida qanday qilib javob berasan?! Bet bormi senda uzi?!
Sevaman ekan! SEVGI degan tushuncha ota-bobomning zamonidan qolib ketgan! 

Uzingni yig'ishtirib ol, ota-onangni yuzini Yerga qaratma! Seni ne azob va mashaqqatlar ila voyaga yetkazib tarbiya qilishgan. Ularga rahmating birovning oilasini buzib ikkinchi xotin bulish bn kifoyalanadimi?! 

Uzur jaxl ustida yozdim. Bu qizga boshqacha gapirib ham bulmaydi!

22 edik   (25-Янв-2015 14:03) [Материал]
haqiqiy sevgi faqat Ollohgadir. u esa otkinchi.Aql yoshdamas , singlim,  boshda boladi.hotinini sevadimi yoqmi bu Ollohning hohishi.Olloh  hamma gunohni kecvhirar ekanu lekin uning  muqaddas  bilgan oilasini  buzganni  kechirmas  ekan.Ozgina aql bilan ish qiling/Qalbinga quloq solib ish qilish mumkin  bolganda  edi,u nimalarni  hohlamaydi/ buni  hayot deb qoyipti

23 Yasmin   (25-Янв-2015 14:09) [Материал]
бунакаладан Оллохни узи асрасин angry

24 qwerty   (25-Янв-2015 14:11) [Материал]
GAp yoq oka maslahatga

25 шахло   (25-Янв-2015 14:14) [Материал]
Singlim hayotda uz yolingizni yuqotmang hayot birmarta beriladi uni quadriga Etin sizham uz bahtizi topasiz u yigit sizni bahtiz emas u bahtini topgan faqat uni tushinmayabdi tushinganda kech boladi shu ketishi bolsa bunga siz sababchi bolib qolishingiz mumkin

26 Шахиня   (25-Янв-2015 15:08) [Материал]
столько познаний у девочки в 18 лет,интересно,а когда она с ним  днем и ночью встречалась куда смотрели ее родители, да и парень окажется педофилом согласно ее возраста от начала их встреч

27 Zulfiya_A   (25-Янв-2015 15:35) [Материал]
Хозирги куп кизла узи осилиб,яна "мани севади" деб узлари хулоса киволишади...товба!Инсоф берсин!Синглим севгини ортидан кувмий укишга,хунарга берилсез буларкан...Бахтизи берсин,илохим!

28 h a y o t a   (25-Янв-2015 15:37) [Материал]
ota onasi bormikan 6zi? Tarbiyada gap k6p

29 Ilhom   (25-Янв-2015 15:59) [Материал]
Tug'risi bu qizga aytadigan gap qoldirmabsiz sayyod

30 Jamshid   (25-Янв-2015 16:45) [Материал]
EXXX sevgi qanaqa sevgi kim korgan uni?? manimcha sevgi faqat kitoblarda boladi, Sayyod etgandik farxod shirin layli majnun toxir zuxra, yoki kinolarda opa singillar :)) U yigit agar xoxlaganida uylanardi, bu qiz prosto ozini qadrini bilmagan, ozini hurmat qimidigan qiz shekilli. Vatanni seviladi, ota onani, aka ukani, opa singilni, xotinini, bolalarini. Begana odamni qanaq qilib seviw mumkin? beganaga o'rganiw mumkin, yoqtiriw mumkin, bu hammasi otkinchi narsala. Xullas qizlarjon kozlaringni ochinglar, sevaman digani bilan botanika bog'iga boriw wart emas, sevsa uylansin ana undan keyin xoxlasa turkiyaga oborsin

31 Aziz   (25-Янв-2015 16:59) [Материал]
Bu sevgimas xoyu xavas xirs.

32 Shona_7010698   (25-Янв-2015 17:28) [Материал]
Shuncha maslaxat..... Odamni uzida bulmasa bir tiyin

33 John   (25-Янв-2015 17:51) [Материал]
NO COMMENT prosta nafrat va lanat

34 Mythbuster   (25-Янв-2015 17:59) [Материал]
"Сизга уйлана олмаган ва ўз хотини ва
норасида гўдагига вафо қилмай олдингизда
юрган бу Хеббимос ибн Лашшарос эртага
сизга вафо қилармиди? Боласини кўзи
қиймасмиш, нега унда бола қилдинг
шапшап? Ўлакса еб ўтганингиздан кўра оч
ўлганингиз афзал, қочинг у тапочкадан! Икки
карра номард у, на сизга уйлана олди ва на
эндиги оиласига вафо бера олди. Тьфу
башарасига бунақа ювиндиларни! " mana shu joyi zo'r chiqibdi lekin ))))

35 tuxohr   (25-Янв-2015 18:06) [Материал]
Сардор ака бундан хам беш батарлари бор... эр талашадиганлари канча??? бутун оилани бузиб куйиб яна башарага лукка караб туриб " ман нима килдим?" дб турадиганини хам курдим уз хаётимда. узгани бахтига узига хеч бир инсон бахт касрини куромиди!
хат муалифи йигитга: эрке... вада берганидан кегин вадасини устидан чикиши кк!!! камро кургин "опа-сингилани" икром бб кетма яна... узи дилШОДла етвотуди энди икромла купайвоти...
хат муалифига: хали кизболасиз... ТУГРИМИ??? ёки.... хола-холакам уйнаб куйганмисла уже??? кискаси... уни хам узизи хам йигиштирволила... яхшиликга олиб кемиди бу сизлани "хола-холакам" уйинила! севги вафоси бн булади унутмен буни!!! Сардор ака этганидек зурламагандур уша жуфти халоли мани киб куйин болали килин дб!?!?!? яхшилаб уйлаб курин узиз.... фарзанди яна тем болеее угил тугиб берган аёли.... сизи бошигаям урмиди уже, это он с тобою шашни катает время придёт он тебя бросить за просто так! кегин нима килас??? бошизи кайси деворга урас??? ёки нима иккинчи хотин килиб оламан диган сузига ишонвосми??? ок... давай яна учрашинде у бн паспортилани олиб давай никохлавосин сизи курилик... духатаси етармикан??? синен шу йул бн уша йигитизи... кани курасиз узиз уз кузлариз бн типирчилашини.... латта бу эркемас... гапимга жавоб бераман... шу этганими килин... курасиз тапичкасини ёки далада буса кетмонини ташаб кочишини шу йигитизи!!!
P.S.
Сардор ака 18 ёшлиси норма... 30 га кириб аклини йигвомаган гирт тентеларини хам курвоман билиб кевоман! бор йукол ... дисез хам кетмидиган дебилкала канчадан канча, калашиб ётишибди... Астафирллох узи ёш-у ... лн онги дунё караши анчагина кенг кизлани хам курвоман! шунга этишган гап ёшда эмас, гап бошда деб!!! галатироооо кизла ва боллаааа сал уйлаб харакатилани килила илтимос сизлардан бутун жахон танилиб кевотган Узбекистони пазорит кимела галатирооооо ишларила бн. бу хаммаси хаётий тажрибамдан келиб чикиб ёздим

36 farrux   (25-Янв-2015 18:26) [Материал]
quwni bolaga rasmin kesin sani deb yuzi yerga qariydgan bob qoladi tegsen

37 아부바키르   (25-Янв-2015 18:35) [Материал]
Inson yoshi ulg'ayganda "qo'g'irchoq " k/ksiz matoga aylanadi.Shunda kimgadir sovg'a qivoradi...
Yuqoridagi maslahatga amal qilib,umuman boshqa
Joyga turmushga chiqing.

38 boggisinger   (25-Янв-2015 18:42) [Материал]
XALQ ! Sayyod nima fikr bersala usha fikrdan ketmelade Bosh jonvorri ishka solila Kallanimas))) Mahtasala mahtab yomolasala yomonlami )) mundo ujobiy fikrla eshtiluuuuu )))
Ответ: Ижобий фикр ёзадиган ишми шу? 

Изохлар модератори Bek8111

39 shahnoza   (25-Янв-2015 19:38) [Материал]
Sardor sizi saytizni xar doim kuzatib boramiza bunakangi vokialani yozishhi xam hojati yuk deb uylayman chunki buni ukigandan keyn odammi asabi buzilib yuragi bunakangi sharmandala asab buzishga arzimaydi

40 Ulugbek   (25-Янв-2015 19:40) [Материал]
Mana eshitadigonizzi eshitdiz mazzami endi. bu bolani deb bowqa bollar ham yomon otliq boladi. Sabab bu shilta hotini turib bowqa bn (ming sevgan taqdirda ham) don oliwib yuruptimi demak niyat bowqa. Yumshoro aytganda bowqa guldan bowqacha ifor olmoqchi, bor gap oz nafsini deb gunohga botiwga tayyor bu "erkak". sizga keladigan bolsak qani ozbek ayolini ibosi, hayosi, or-nomusi, sabr toqat-u, matonati. bowqa bir qiz u bolani ozini jufti haloli deb bilsayu, er bolsa hiyonat qilsa astofirulloh. Yana bir narsa bu dunyo qaytar dunyo payti kelib eriz shunaqa bolsa yoki qizingiz shunaqa iw qilsa ajablanmang qayerda hato qildim deb .Har kim ekkanini oradi.

41 Faroxat   (25-Янв-2015 19:48) [Материал]
assalom xali 18 yosh 16 Yoshidas sevibmish san xali bolarsan man 43 yoshman sevgini nimaligini Bilmimman  öqi  Organ Bir xunarli bolishni öyla sevgimish Tovba Battar bol

42 AZIZA   (25-Янв-2015 19:50) [Материал]
Oldin sevgi toydan keyin boladi diyishganda ishonmasdim,turmush ortogimga sovchiorqali teyganman,1 oyda bolgan toyimiz,haqatan hozir judayam bahtliman,sevish emas sevimlibolish qizbola uchun baht ekan,U qizga maslahat beradigan ili ornakboladigan oilamanimcha yoq yaqin atroflarida,adashib qolgan.Maslahatim namoz oqib qilib qoygan gunohlarizni tovbasini Olloh dan soren,Onezlani oylen,agar shu gaplani  eshitsala qaysi ahvolga tushadila,qizbola uchun ona hammaadanham aziz! Shunaqa payt 1 chi ulanioylen! Szidan battar ahvolda yurganla hamhayotta oz ornini topgan,siz hamtopasiz!Vaqtida oylen

43 Shohruh   (25-Янв-2015 20:25) [Материал]
Sardor aka aytkan xamma fikirlariz 100% fakt. Xulosani oling qizaloq..

44 umidabdu799   (25-Янв-2015 20:27) [Материал]
Hindcha kinoni kamroq ko'rish kerak edi.

45 ledy   (25-Янв-2015 20:33) [Материал]
Сизни кимдир келин килаётганига жон денг. Битта сизмас севиб севилган. 18 ёшда укишни уйласада ёшлар.

46 AnGeLochKi   (25-Янв-2015 21:28) [Материал]
Sayyod ofarin til ojiz so'z topishga man, shunaqa bo'ladi maslaxat deganlari lo'ndagina qilib yozib qo'yibdi bor ekanku xaqiqat. O'qiyotganimda shu sayyodni maslaxatlari aqlimga kegandi kegib ko'rib bildimki xojati qomabdi faqat bir so'z yozgim keldi (battar bo'ling be tarbiya qiz ekansiz) maslaxatni biz emas ota onez beshikdan boshlab berish keragidi be'etiborlikni oqibati shu farzandlarimizga o'rnak bo'laylik yosh ota onalar xozirdanoq tarbiyalaylik axamyat beraylik bo'lmasa shu axvol bo'lib qolmasin tavba qildim!

47 Saida   (25-Янв-2015 21:36) [Материал]
Singlim sizi yozganlarizzi o'qivommanku torora sizdan nafratlanib ketvoman, chunki mani ham o'sha yigitizni ayolini kuni boshimga tushgan, farqi shundaki biza sevishib turmush qurganmiz, o'g'limiz bor 4 yosh, lekin shunda ham mani erim boshqa ayolga ilakishib qoganla, man buni bilib qoganimdigi ahvolimmi sizga tasvirlab beromiman, 5 yil ishonib yashagan insoning sani yuzingga oyoq qo'yganini bilish bu daxshat, garchi hozi bulani hammasi orqada qogan bo'sayam, ho'jeyinimla qayta qayta mani yaxshi ko'rishlarini ta'kidlashlariga qaramay umrbod mani yuregimdan o'chmidi, etmoqchimanki man hali haligacham u IFLOS ayolni unutmaganman, unutomagamman, hali haligacham man Hudoga nola qilaman man u ayoldan ikki dunyo rozimasman dib. Har kimni gunoh savobi o'ziga lekin singlim ko'zizi ochin, bir ayolni qarg'ishiga qomi diseyiz vaqtida hammasini yo'q qilin, bilib qo'yin Alloh mazlumlani duosini qabul qiladi, bitta yigit dib ikki dunyoizzi kuydirmen

48 AnGeLochKi   (25-Янв-2015 21:36) [Материал]
7 sabi xaxaxa kino ishlasez bo'larkan tayyor rejissor ekansizu qotip qoldim vobshe yozibsizu biggrin

49 No ONe   (25-Янв-2015 21:42) [Материал]
hozir 18 yosh. ikki yil oldin 16. wow, 16 yoshli qizla hozir shunaqami. man 16 yoshimda, o`lib o`qib yurardim, o`qishga kirarmikinman deb kechalari uxlolmasdim. diplomatiyaga 2 o`rin bilan grantga kirdim. keyin amerikaga grant yutdim. keyin yevropada magistrni qildim, keyin koreyada o`qidim. 25 yoshimda birinchi yigit bilan tanishib turmushga chiqdim. mana hozir erim bilan chet elda yashaymiz, bolamiz bor. hayotimiz romantik kinoga o`xshiydi. maqtanmoqchimasman. shunchaki, qizla, yoshliklarizdan foydalanib yaxshi o`qingla. shunda qanaqa baxtni xohlasalariz qurishga imkoniyatlariz bo`ladi. bunaqa pas yigitlaga o`zlarizni topshirmangla.
Cho`lpon hazratlariyam bekorga marifatli bo`laylik deb jon bermaganlar 
bunaqa qizlaga achinaman. qanday tuban fikrlar bilan yashayotganizni bilsayiz edi

50 No ONe   (25-Янв-2015 21:51) [Материал]
anu iflos yigit uchun siz faqat tekin joysiz. undan ortiqmas. sizdan faqat foydalanib yuribti. shu holizdayam sizga yigitladan sovchi kelayotgan ekan do`ppizni osmonga oting

1-50 51-88
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!