Бош сахифа » 2013 » Июль » 17 » Хайриядан то муаммолар ечилишигача!
05:51
Хайриядан то муаммолар ечилишигача!
Бундан бироз аввал, Гулнора Каримова раислигидаги Фонд Форум васийлик жамғармасининг лойихаларидан бири бўлган "Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми" орқали,  уч холат юзасидан фуқароларнинг муаммолари ижобий хал бўлаётганидан хабардор қилган эдик.

Фонд Форумнинг Республика миқёсида, келажак учун тараққий лойихаларидан тортиб, то кенг кўламли хайрия лойихаларига,  эндиликда эса ,  фуқароларнинг муаммолари хам ўз ечимини топишига муносиб хисса қўшаётган "Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми" ўз фаолиятини жадал равишда олиб бормоқда. 

Мазкур ташкилотнинг яна бир, бу сафар санъат йўлидаги муаммога ўз ижобий таъсири хақида тўхталсак:

Твиттер оламида  видео (ютубга манба) орқали Фарғоналик рассомларнинг мурожаатномасидан сўнг, "Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли  фуқаролари форуми" ходимлари, хусусан мутахассис ва хуқуқшунослари муаммо юзасидан тақдим этилган хужжатларни ўрганиб, тарафлар  билан учрашувлар ўтказди.

Мурожаатномага асосан, Фарғоналик рассомлар , 1997 йилдан бери Вазирлар махкамаси Ўзбекистон бадиий академиясига  қонунан хужжатлаб берган бинога, фарғоналик тадбиркор Гулбахор Турдиқулованинг мазкур бинони ноқонуний тарзда  эгаллаб олишига уринишларидан норозилик билдирилган. 

Мақсуд Фатҳуллин¸ Сергей Алибеков¸ Мамат Чурли каби  малакали рассомлар етишиб чиққан Фарғона рассомлик биноси билан боғлиқ 2005 йилдан бери давомланаётган машмашалар,  айни дамда "Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми" сайъи харакатлари натижасида ижобий тарзда якун топмоқда. 

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 5053 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Fond Forum

Нравится
Барча изохлар: 3
1 bek88   (17-Июл-2013 11:45) [Материал]
Fonforum xalq xizmatida.

2 Bohodir_Y   (17-Июл-2013 13:18) [Материал]
xayrli ishlaringdan o'zim aylanay O'zbegim

3 ЗАҲИРИДДИН МАНСУР ҚОРАСУВ ШАҲРИ   (18-Июл-2013 01:13) [Материал]
ҲА, ГУЛНОРА КАРИМОВА ДЎСТЛАРНИ ҲАЙРАТДА, ДУШМАНЛАРНИ ҒАФЛАТДА ҚОЛДИРИШДА ДАВОМ ЭТМОҚДА. БУГУН АНДИЖОН КАНАЛИДАН ГУЛНОРА КАРИМОВА БОШЧИЛИГИДА ХАЛҚҚА ДАСТУРХОН ЁЗИЛИБ ИФТОРЛИКЛАР УЮШТИРИЛГАНИНИ КЎРАР ЭКАНМАН, БУ САВОБЛИ ИШНИ ЎЗИГА БУРЧ ДЕБ БИЛГАН ГУЛНОРА ОПАДАН ИЧ-ИЧМДАН МИННАТДОР БЎЛДИМ ВА УНИНГ ҲАҚИГА ҒОЙИБОНА ДУО ҚИЛДИМ. ШУНДАЙ. САВОБ ИШЛАРНИ ҚИЛИШГА ЎРГАНГАН ОДАМ БУСИЗ ТУРА ОЛМАЙДИ. КИМГАДИР ЯХШИЛИК ҚИЛМАСА КУНИ ТАТИМАЙДИ. ШУБҲАСИЗ ГУЛНОРА КАРИМОВА АНА ШУНДАЙ ЗОТЛАРДАНДИР. ҲАР БИР ИНСОННИНГ ҚАЛБИДА ЯШИРИБ ЮРГАН, УШАЛМАГАН ОРЗУЛАРИ БЎЛАДИ. ОЛЛОҲИМ, ГУЛНОРА ОПАНИ АНА ШУНДАЙ ОРЗУЛАРИНИ РЎЁБГА ОШИРИШИГА ТИЛАКДОШМАН!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!