Бош сахифа » 2014 » Сентябрь » 24 » МИТ-Миллий интернет танловида Sayyod.com
05:00
МИТ-Миллий интернет танловида Sayyod.com

  

 

23-сентябрь соат 18:00 “Туркистон” саройиди МИТ Миллий интернет танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

 

Турли йўналиш ва мазмундаги кечган танловга ўз анкеталарини топширган УЗ доменидаги сайтларидан аниқланган  энг яхшилари муаллифларини  ўз йўналиш ва мазмунида уч ўриндан тақдирлаш бўлиб ўтди.

 

 

Ғолибларни аниқлаш ва мукофотларни топшириш шарафли  маъсулияти вазирликлар, мутасадди идоралар ва таълим тизими рахбариятлари билан бир қаторда, бизнинг сайтимизга хам юклатилган бўлиб, менинг фикримча тақдирланишдан кўра, мукофотни топширишдек ишга лойиқ топилиш жудаям шарафли.  

 

 

Яна Ўзбекистон сайтлари орасида  энг  салобатли ва сахих маълумотлар манбаи бўлган Uza.uz  сайтига мукофотни топшириш  тушганидан ғурурландим.

 

Бу хақида кейинроқ, хозир умуман МИТ-2014 хақида!

 

 

Миллий тақдирлаш бўладию, миллийликдан бошланмайдими?)

 

Интернет сайтлари тақдирланадию, электрон рақслардан иборат сахна кўриниши бўлмайдими?)

 

Умуман маросим режиссураси бир нафасда қабул қилинадиган, тадбир маъно ва мохиятига хос тарзда тузилганлинини таъкидлаш жоиз. 

Экран орқасида туриб қумдан  чизгилар намойиш этаётган қизнинг ижод намуналари сахнадаги катта экаранда он-лайн тарзида намойиш этилиб турилди.  Сахнага чиқаётганларни айримларига мос равишда чизгилару сўзлар чизила бошланди. 

 

Тақдирланган аксарият сайтлар кўпчиликка унчалик таниқли бўлмаса-да, аммо  мазмун ва мохияти доирасида ўз аудиториясига эга  эканлиги томошабинлар қўллаб-қувватлашларидан сезилди  ва    бундай рағбатлантириш тадбирларидан сўнг янада фаол ва маъсулият билан ишлашларини сўзга чиққан ғолиблар эътироф этишди.

 

 

Танаффусларда хонанда Манзура, 

 

 

Ғаройиб фокусчи

 

Машхурларга пародист болакайлар

 

хонанда У.Рахматуллаев  

 

 

Муниса Ризаева

 

ва КамедиУз резидентлари   тадбирга байрамона шукуҳ хадя этишди. 

КамедиУз! Йигитлар бунча суст? Ёшлар сизлардан дадил ва динамик хазилу сахна кўринишлари кутишмоқда. "Миллион"чиларку майли, дейлик хазиллари  оилавий кўриб бўлмас деб айтишди, сизлар ўзга стилистика ва рольга берилиброқми...динамика биланми хуллас ўзингизни кўрсатиш вақти етди. Қандайдир бир маромидаги суууст...

Менга дубляж приколларингиз жуда ёққанди, нафақат менга балки бутун зални айнан шу сахна кўриниши билан портлатганингизам ёдимда. 

Хуллас бу салбий танқидмас, очиғи,  яхши ишлашингиз тарафдориман!

 

 

Юқоридаги қизиқчилар хазилларидан кўра тадбирда кутилмаган холатлардаги кулгулироқ вазиятлар етарли бўлди.  Масалан, бошловчига берилган гул билан боғлиқ прикол. Яна икки тақдирланганлардан бири бошқасига шундоғам қўллари тўла турганига қарамай ўзини гулини тутқазиб узоқ маърузага берилганию, иккинчиси микрофон олдига келиб унга киноя қилиб "Иккта гул билан бўлса хам лекин қисқа гапираман" дегани бўлди. 

Бошловчиларнинг сайт  очиш  хақидаги ,  адашмасам ўзаро фикр юритишларини томошабинлар мажозий тарзда (худди "Миллион" хазилларидек) қабул қилиб кулиб юборишди. 

 

 

 

 

 

 

Энди мазкур маросимдаги сайтимизга юклатилган шарафли онларидан:

 

 

Икки тилда  ёритувчи энг яхши сайт номинациясини аниқлаш учун менга берилган конвертни  очганимда Uza.uz  ёзувини кўриб , очиғи  чин дилдан қувондим.

 

 

Сабаби шу кунги ғолиблар ва мукофотланганлар орасида бу сайт  шахсан мен учун (адашмасам Республика миқёсида хам) давлат тасарруфидаги  энг машхур  ва хурмат қилган сайтларимдан бири.

 

 

Давлатимизнинг янги  қонунлари, Республикамизда кечаётган  ислохотлар  ва айниқса Президентимиз фармонлари хамда унинг турли мамлакатларга ташрифи хақида ва бошқа расмий маълумотларни  биринчи, тезкор ва аниқ хабар берувчи  ишончли  портал хисобланади.

 

 

 

 

Прикол: Тақдирлашга келаману, сахнага чиқаману, мукофотсиз кетаманми?!)))

 

Маросимга оқ кўйлакда келиб, сахнада  тик ёқалик кўйлакка мос бўлмаган костюмда пайдо бўлишимни кўпчилик тушунмагандир))   

Гап шундаки,  тадбирга келганимда сайтимиз мухлиси (дейлик)  ва хурматдаги инсонлардан бири мана шу  янги  костюм шимни каминага совға қилди  ва сахнага шу костюмни кийиб чиқишимни жудаям илтимос қилди. 

Хонанда Озодбек Назарбеков эгнида кўп кўринган шу рангдаги костюм бўлгани учун "Ия, Озодбек стилиданку!" десам, "Йўқ, бу Парламент стилимией, хуллас алланимадир Парламент дейишди.  Отни тишларини санамаймиз, рахмааат!)  Ишқилиб, борган жойимдан совғасиз қайтмаслик омадим хам  бор-да!) 

Костюм шим ва классик тарзда  кийинишни очиғи ёқтирмайман, сабаби оддий - 7 йиллик суд  тизимидаги ишимда етарли жонимга хам теккан ва бу кийимда ўзимни жудаям ноқулай хис этаман. Ижодкор сифатида эса менга жисмонан қулайлик ва озодлик хисси мухим....

Тўғри маънода!

Лекин бу хурматли инсоннинг илтимосини рад эта олмадим.  Фақат шимини хам шу ерда алиштириб кийиб чиқмаслик шарти билан албатта!)

 

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов.

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 9806 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sayyod, Comedy.uz, Munisa Rizayeva, Manzura, MIT

Нравится
Барча изохлар: 13
1 zaya   (24-Сен-2014 08:17) [Материал]
Kiyimingiz yarashibdi thumbsanta
Siz klassika uslubiga unchalik murojaat qilmaysiz. Ammo tugrisi, yarashibdi!

2 Dodosh   (24-Сен-2014 09:14) [Материал]
ие, кайси судда ишлаганла?

3 Hafizahon   (24-Сен-2014 09:29) [Материал]
МИТ-Миллий интернет танловида Sayyod.com  Assalomu alekum, tadbir yahshi bulibdi ammo men Sayyod.com saetini tagdirlashsa kerak deb uelagan edim,,,,,, Sardor Kamilovni qatnashgani uzi bir  mukofat, sarpalar qutlug bulsin ishielarga kattakon omad tilaeman hali bundae mukofatlarni kupini olasizlar, ollohim uz nazaridan va mukofatidan, insonlar duasidan qoldirmasin iloha Amin!!!

4 zaharka   (24-Сен-2014 10:28) [Материал]
Prosta superrrrrrrr

5 antikritik   (24-Сен-2014 12:51) [Материал]
Yaxwilar,xonanda U.Rahmatullayevni rasmini qoyila korsatgan joyilaga))))

6 Ayhan   (24-Сен-2014 13:10) [Материал]
Sarpalar qutlug' bo'lsin!

7 бики   (24-Сен-2014 13:36) [Материал]
танлови умри узооо бўсин, хамма иштирокчилани омадини берсин. кийимиз зўр ярашган, лекин барбир ўзизи стилиз бошқача. манам клласичискийни фақат тадбирлада дипламатик тадбирлада кийши маъқул кўраман. джинси шим, йенгил футболка макасима юриш учун энг қулей кийм. омад хаммага

8 Maxi   (24-Сен-2014 14:56) [Материал]
Sardor oka nime darrov sovg'ani berib bo'lishiz bilan sahnadan qochdiz

9 MeRoJ   (24-Сен-2014 15:10) [Материал]
muborak bo"lsin

10 No ONe   (24-Сен-2014 20:33) [Материал]
Shunaqa tanlovla bo`p tursin. UZB ga ko`z tegmasin

11 Nodira90   (25-Сен-2014 03:15) [Материал]
Kastyum yaxshi shim va unga mos ko'ylak bilan nishtyak bo'lardi mani shaxsiy fikrim. Lekin kastyumda endi ko'rishim Sayyodni.

12 bek88   (25-Сен-2014 03:43) [Материал]
omad

13 Dinora_Golden_Girl   (26-Сен-2014 14:28) [Материал]
Yarashibdiii... judddayam yarashibdiii... smile

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!