Бош сахифа » 2014 » Январь » 10 » Оламни гўзаллик эмас, яхшилик асрайди!
06:45
Оламни гўзаллик эмас, яхшилик асрайди!
Аввало барчангизга жума муборак бўлсин! Гўзаллик ва олам хақидаги фикрларим сал қуйироқда, хозир эса:

Қоидамизга кўра, хар ойнинг илк жумасида бўлиб ўтган икки турдаги "Фахрли инсон" хайрия лойихамизни қисмлаб, келаси ойнинг илк жумасигача бўлган жума кунларида репортажни тақдим этмоқдамиз.

Бу сафарги жумада хисобот тақдим этилади.

3-январь 2014 йи кунидан репортажимизга илк фотонигохда (манбаа) йил бошидаги илк акциямизга Бухоролик қорқиз келганини айтгандик. У болакайларга ўз совға саломлари билан ташриф буюриб, кун давомида давом этадиган лойиханинг иккинчи тури бўлган ва шифохонада ўтадиган қисмида қатнаша олмади, сабаби Бухорога йўлга эртароқ чиқиши керак эди.

 

Кўчаданоқ нохуш вазият туфайли тўс-тўполон билан кириб келган Каниза (видеоисбот билан келаси жума), акциямизнинг моддий хайриясига хисса қўшиб,жонли ижрода шифокорларга куйлаб бериб,  хайрия тадбиримизнинг иккинчи қисми ўтадиган шифохонада қорқизликни давомлашни ўз зиммасига олди.

 

Бу сафарги қон топшириш ва хайрия акциямизда яна таниш чехралар ва бир неча карра фахрли инсон номига лойиқ бўлаётганларни кўриш ўзгача бахт! 

Оғир касалликни бошидан кечираётган болакайларга мунтазам равишда қон қуйишга лейкемия касаллиги тақозо этишини кўпчилик билмас экан...

Болаликни узайишида муносиб хисса қўшиб, ўзидан бир бўлаги билан бўлишиш аслида жудаям катта иш! Бу жуда улуғ иш! Шу иш насиб этгани хам катта бахт бўлса керак.

Хайрия тадбирда асосан ёшлар қатнашаётгани эса, келажагимиз шундай мехрибон, жонкуяр ва фидоий инсонларни қўлида эканлигидан далолатдир! Бу тадбир мохияти кўпчиликка ибрат бўлиб бормоқда, қатнашаётганларни  эзгу амалларини кучайтириб, ички ижобий хиссиётларини ривожлантирмоқда. Яхшилик сари ундамоқда, ёшларда хозирданоқ ички оламни тарбияламоқда. Ён атрофга бефарқ бўлмасликка ундамоқда...гапирса гап кўп, аммо буни реалда кўришни ўзи бахт!

Шу ишларда хиссамиз борлиги эса гохида телбаларча бахтли онларни хадя этади. Балки шу амаллар жамоамиз билан акция чоғида жудаям юқори кайфиятда бўлишга ва тадбирдан кейин эса еттинчи осмонда учиб юришимизга сабабчи бўлар? Хаётда сўзлар билан тасвирлаб, матнлар билан етказиб, керак бўлса шу суратлар билан хам кўрсатиб бера олмайдиган нарсалар кўп.

Улар хиссиётлардан юқори нарсалар. Илохий балки... Мана шундай ишда  ва хар ойнинг илк жумасида борлигимиздан бахтиёрмиз! Бу шунчаки бахт эмас, шукрона, хотиржамлик ва барча ижобий хислардан ташкил топган осмон-осмон хисиётлар!

Бориларга шукр яхшилар! Атрофимизда, ёнимизда, ичимизда ва биз билан биргаликда борлигингизга шукр! Яхшилар кўпаяверсин. Аслида оламни гўзаллик эмас, яхшилик асрайди. Гўзалликни негизида ва ич-ичида яхшилик бўлсагина у оламни асрашига, гуллашига сабабчи бўла олади.

Келаси муборак жума кунигача Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!

ХИСОБОТ:

Акцияга ташриф буюрган мехмон хонанда:

1.       Каниза

 

Қон топширганлар рўйхати:

Сайёд фан форумидан:

1.       Шукуров Искандар(Сайёд-медиа продюсери)

2.       Турсунов  Аброр

3.       Заитова Дилдора

4.       Маъруфхўжаев Бахромхўжа

5.       Турсунов Мехрож

 

Пари фан клубидан:

1.       Ясинов Абдусаттор

 

  ва қон топширган бошқалар:

1.       Мешаян  Ренис (Шоир)

2.       Абдувахобов Исмоил

3.       Азимова Нилуфар

4.       Сиддиқова Мунира

5.       Собиров Сардор

6.       Жўраев  Фаррух

7.       Шарипов Жасур

8.       Якубов Юсуф

9.       Расулов Жахонгир

10.   Шарифхонов Ихтиёр

11.   Рахматуллаев Фарход

 

  Умумий 17 та донор  қон  топширишди.

 

Хайрия тадбиримизнинг "ширин” хомийлари:

 Сайёд фанфорумидан:  Малика, Мохира, Дилшод, Равшанбек, Дилафруз, Парвина, Бехзод  Искандаров ва Ясинов Абдусаттор. 

 

Моддий хайрия:

1.       Каниза (хонанда)

2.       Усмонова Озода

3.       Дилшод

4.       Хожиакбар(Сайёд-медиа рахбариятидан)

5.       Асал

6.       Жахонгир

7.       Шарифхонов Ихтиёр

8.       Сатторов Равшан

9.       Мехрож

10.   Шавкат

11.   Шахноза

12.   Азаматов Бахтиёр

 

Умумий йиғилган сумма: 2.260.000 сўм



Суратлар муаллифлари Абдурахмон Содиқов ва Улуғбек Илёсов.



Хисобот муаллифлари Нодира Махмудова ва Шахло Қодировалар
Тадбир ташкилий ишлар рахбари Иззат.
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 5213 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 4
1 MeRoJ   (10-Янв-2014 07:54) [Материал]
Umri uzoq bo'lsin bolalarni, Sizni xam sardor oka

2 Azamat   (10-Янв-2014 12:24) [Материал]
Boshlagan hayrli ishingizni Olloh barakasini bersin. Loyihaning barcha tashkilotchilarining umri uzoq bo'lsin!

3 Shohi   (10-Янв-2014 22:01) [Материал]
Ilk aksiyamiz fayzi yil bo'yi tark etmasin. Bolajonlarimiz shifo topishsin.
Aksiyada qorbobo va qorqiz ishtiroki ajoyib))
Qorboboni tanib qoldim))

4 ledy   (10-Янв-2014 23:01) [Материал]
Ким билади, кон билан боглик касаллик кандай намоён булади? Купчилик номаълум сабаб дея эътироф этишган. Тугриси, хар гал шу мавзуни танамда огрик билан укийман. Болажонларимизнинг умри узок булсин.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!