20:00 Термизликлар Озодбекдан хафа! | |
14 июль куни соат 18:00га мўлжалланган Термизда "Алпомиш" стадионидаги Озодбек Назарбековнинг концерти бўлмаган. Оқибатда одамлар орасида жанжал юз бериб , халқнинг норозилигига олиб келган дея хабар тарқалди. Бу хабарни интернет оламидаги ўзининг бўрттириб ва фақат салбий хабарларни тарқатадиган сайт тарқатгани учун у хабарлардаги вахимали деталлар ва сабабларни ўрганишга харакат қилдигу аммо кўпи ўз исботини топмади. Яъни одамлар муштлашуви бўлиб, стадионни дарвозасини бузиб кирмоқчи бўлишгани каби хабарлар тасдиқланмади.
Назарбековнинг матбуот котибаси Худойбердиева Дилбахор бу воқеадан бехабарлигини айтиб, хоооозир билиб айтвораман деб халигача "билиш"ни излаб юрибдилар.
Озодбекнинг расмий сайти эса боғдан-тоғдан келиб ётибди. Буёқда гастроллари вилоятларда гуллагану, аммо сайтида чурқ этилмаган.
Сўнгги пайтлар маълумотларга қараганда кўпроқ табриклар, тилаклар ва истаклар сайтига айланиб бораётган "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси сайти хам бу борада хеч қандай маълумот айтмаган. Қишин ёзин хаммёқ бир хил чаман ва гулзордан иборат стилида юритиладиган бу сайтдан Республикаимзда санъатга доир воқеалар, тадбирлар ва аниқ маълумотлар олиш мушкул иш. Аваллари запретлару огохлантиришлар ва лицензияси узаймаган хонандалар хақида тезкор хабарлар бўларди... Хозир эса хамиша бахор режимида автопилот табриклар тилаклар ва истаклар дастурини олиб бормоқда.
Сайтимиз жамоасидан бири "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси масъул ходими Одилжон билан боғланганида қўйидаги жавобни олди: -Концертлар қолдирилиши оддий холку, бу даражада вахима қилишгани нотўғри. Ўша сайтдаги хабар билан танишдим, ошириб юборишган. Концерт қолдирилгани рост, аммо бекор қилинмаган, шунчаки рўзадан кейинга қолдирилди. Кун жуда иссиқ бўлиб одамларни соғлиғи борасида хавотир олиб қолдирилди холос. Концерт қолдирилганлиги хақида стадионнинг афишаларида 3 кун аввал ёзиб қўйилганди.
Қизиқ... Навоий ва Қаршидагиларчи? У ерда иссиқ хам эмас, Рўза хам эмасмикан?
"Войдод Озодмания" шиори остида иккта сайт бир-биридан ўзаман деб йиртилиб бериб келаётган хабарларга кўра Россиядаги гастролидан қайтган Назарбеков 12 июль куни Навоий шахрида ва 13 июль куни эса Қаршида концерт дастурини тақдим этган. Шу сабаб Рўзада концерт бермайдику деб изохларда адвокатлик бюросини очганларга хам ўша сайтларга кириб фотофактлари билан танишишни тавсия қиламиз.
Яна қизиғи "АНШЛАГ тарзда ўтди" деб ёзган битта қолоқ сайтнинг аввал бу сўзни таржимасини хеч бўлмаса гуглдан излаб топишини ва ўзлари қўйишган суратидаги ярим стадион орқа бўм-бўш эканлиги билан тақослашини ЎТИНИБ тавсия қиламан. Илтимос, тушунаман чаласаводсизлар, лекин бу даражадамаску ўртоқлар!) Узр, у суратларни қўймадим, уларнинг маддох сайтларини суратга қўйган ёзувини реклама қилишга иштиёқим йўқ.
Термездаги юқорида айтилгандек қолдирилган концерт хақида бевосита ўша кунги гувох :
ayami tugilgan kunidi bilet oludik afsus bumadi bechora ayamni kungillari ancha tushdi
tayorgarli boridi konsertga aniq sababini bilmadik qiziqmadim chunki kungil tushib ketgandi
8 gacha kutdik
Sayyod: туполон булгани ростми?
-xa yolgoni yuq aka sarson bulgan xalq nimaxam qilardi. bu oddiy xolat bup qolgan 1soatdan ziyod kutmadik tugilgan kundi nishonladik restoranga borib keyin eshitdim tupolon buldi deb
salgina burtirilgan u darajada bulganamas lekin xaqiqatga biroz yaqin
Sayyod: Бошка кунга концерт колдирди деб айтишибди
endi nima desin xalqni kunglini sovutishda
endi quymasin toshburon boladi tochna
Sayyod: пулингизни кайтариб олдингизми?
yuq
Ижтимоий тармоқдан яна бир мулоқотга чиққан хориждаги Ватандошларимиздан бири эса умумий хамма артистларни гастролидан нолийди. Унинг гапларида жон бор, хақиқати борлиги учун таништираман: Alimardon Yusupov: Ozbek artistlari o'zi to'yadimi? shuncha konsert berib kamiga biz horijda ishlayotganlarni pulini supurib ketishadi. Yana mana vatandoshlardan habar olgani keldik deydi, vatandosh hurmati musofirlarga tekin konsert berolmaysanmi? Toshkentda to'ydayam konsertdayam pul shipirib ketasanlar, yana to'ymay horijdagi musofirlarni cho'ntagini qoqasanlar, qani bir mard artist kelib tekin konsert hayr qilsa. Yana viloyatma viloyat gastrol bahona ramazondayam tilanchiliq qilishadi . to'yasanlarmi sanlar? uyalmaysanlarmi?
Яна ўша "анави" сайтда ёзилишича: “Алпомиш” ўйингоҳида бўладиган концерт учун сотилган билетлар сони Озодбек Назарбековни қаноатлантирмаган. - Озодбек истаган даражада пул йиғилмаган. Концерт олдидан Назарбеков ўз ташкилотчиларига телефон қилиб сўраб турган. Маълум сумма йиғилмаганини билган Назарбеков Тошкентдан Термизга учиб бормасликка қарор қилди¸- дейди ўша сайтнинг манбааси 10 минг сўмдан чипта олган томошабинлар билетларини топшириб¸ пулини қайтариб олиш учун стадион кассасига қараб чопган. Аммо, кассада етарли пул бўлмагани боис кўпчилик пулини қайтиб ола олмаган. Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Шеробод, Узун, Сариосиё, Денов, Шўрчи ва бошқа олис тоғли ҳудуларидан автобус тутиб “Озодбекни кўраман” деб келган мухлислар “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бошлиғига норозилик мактуби ëзишган. “Ушбу концерт дастурини кўриш учун чипта олиб вилоятимизнинг олис ва яқин туманларидан қарийиб 5 мингдан ошиқ мухлислар автобус ва енгил транспорт воситаларида соат 12-00дан Термиз шаҳрига етиб келиб, “Алпомиш” ўйингоҳи атрофида йиғилишиб концерт дастурининг бошланишини иссиқда қийналиб интизорлик билан кутишди. Мухлислар концерт дастурига келиш учун бир неча 10 минг сўмлаб йўл ҳаражатлари қилиб келишган. Аммо олдиндан реклама қилинган концертга Озодбек Назарбековнинг келмаганини билган мухлисларнинг кайфияти тушди. Кўпчилиги кекса отахон ва онахонлар, ёш болалар ҳамда аёллардан иборат булган мухлислар Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбековга нисбатан норозилик билдириб тегишли ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ва Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси рахбариятидан Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбековга нисбатан қаттиқ чораларини қўллашини сўраймиз”дейилади мурожатномада.
Аха, роса чора кўришадию))) "Ўзбекнаво"да Озодбекнинг шахсий кабинети борлигидан хабарингиз йўқми?)) Кейин "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси сўнгги пайтлар кўкаламзооорлашганку)) Агар хозир Уммон гурухими ёки бошқа хонанда бўлганида борми, беш карра запрет ва 755 мартта лицензиядан махрум деган қарор чиқаришган бўларди. Ахир бу Озодку!) Фаворит "Ўзбекнаво"))
У дедик, бу дедик, нима бўлса яхшиликка! Хамма лойиғини олсин, хақ бўлса омадини берсин, нохақ бўлса жазосини. Бизни ишимиз ёритиш, аниқлаш, тахлил, шахсий фикр ва маълум қилиш. Хулоса ўзингиздан!
Тез орада "Озодмания"га ўзи чалинган ва Озодбек билан "тесный контактда" бўлган икки сайтдан бири, ёки билиб кегани узоқ йўлга чиққан матбуот котибаси қайтганида бирор нарса ўйлаб топишар, яъни , хақиқатга яқинроқ бир маълумотни беришар дейманда!) Хозирча "Ўзбекнаво"нинг масъул котиб айтгани иссиқдаги Рўза бахонасига Озодбекнинг икки кун аввал икки вилоятдаги берилган концерти зид келмоқда. ғалати хаммаси, ғалати!))
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 50907 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 25 | ||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |