19:21 ТелиИжод "Устида" ва "Ўхшаган" натижалари | |
Аввалги "Устида" мавзусидаги (суратлар беллашувида барча суратларга манбаа) мана шу 9597 рақамли сурат энг кўп овоз тўплаб ғолиб чиқди. ТелИжод (устида)
1. 9597
2. 8778
3. хиёнат устида
4. 4343
5. 5811
6. 5555
Ғолибни +99894 6952121 ёки +99894 6446711 рақами билан айнан шу сурат рақамидаги телефонидан боғланиб сайтимиз махсус ВИП картаси учун маълумотларингизни ёздириб қолдиришингиз сўралади.
"Ўхшаган" мавзусига келган мана бу уч сурат учун аввало рахмат, аммо сайтимизга боғлиқ мавзуда бўлгани боис улар конкурсда иштирок эта олишмайди.
"Ўхшаган" мавзусига келган ва конкурсда иштирок этадиган суратлардан саралаб олинганларини овозга қўямиз:
9119
4333
8090
1110
3309
3737
Камола
Овоз бериш учун манбаага ўтиб, сурат рақамига қараб овоз берасиз (муаллиф телефон рақами охирги сони хар бир сурат олдида кўрсатилган). Фақат бир иштирокчиники сурат номи билан кўрсатилган
Овоз бериш учун манбаага ўтмоқ
Бу хафта учун кейинги мавзу: "Зўр нарса!"
Эслатиб ўтамиз:
-Фақатгина мобил телефонидан суратга олиниши шарт! -Суратлар вазифа эълон қилинган кун санасидан бошлаб то келаси душанбагача мобил телефонидан суратга олинган бўлиши шарт! Яъни бугундан то келаси душанбагача. -Бир дона сурат! -Суратларга хеч қандай эффект (фотошоп ва хоказо) ва ўзгартириш мумкинмас! (махсус дастурда текширамиз) -Суратлар аввал хечқаерда чоп этилмаган ва сайтимиз лойихаси учун махсус суратга олиниши шарт.
Хуллас, бу хафта давомида "ТелИжод" лойихасидан вазифа "Зўр нарса!" Якшанба 19-октябрь кунигача sayyod@gmail.com почтасига, ёки +99894 6446711 вацапига ўз телефонингизда суратга олган ва "Зўр нарса" мавзусида бўлган оригинал бир дона сурат жўнатинг. Душанбадан юборилган суратларнинг энг саралари овозга қўйилади ва келгуси якшанбагача янги мавзу берилиб ўтгунча бу мавзудаги энг аълолар аниқланиб эълон қилинади. Ғолиблар сайтимизнинг махсус лойихалари, сайтимиз билан боғлиқ маросимлар (ёпиқ тадбирлари, ёпиқ кечалари) ва хамкорлик концертларига бепул чипталарни қўлга киритиш хуқуқига эга бўладилар. Уларга сайтимизнинг махсус ВИПкартаси берилади. (Шоубизнес оламидан ғолибга эса у қатнашган мавзуда сайтимиз ғояси асосида махсус фотосессия тақдим этилади)
Диққат! Сурат фақатгина вазифа эълон қилинган кундан суратга олиниши керак ! (махсус программа орқали сурат санаси ва фотошопдан ўтганми йўқми текширилади!) Суратлар фақатгина қўл телефонида суратга олинган бўлиб, мавзу эълон қилинган санадан (!) то мавзу якунигача бир хафта давомида суратга олинган бўлиши керак бўлади. Ва албатта у сурат хеч қаерда интернетдан то газетагача чоп этилмаган бўлиши шарт! Овозга қўйилган суратлардан бирортасини бошқа ижтимоий тармоқларда, сайтларда ёки газеталарда кўрганлар бўлса зудлик билан изохда қолдирсин ва у сурат ўша захотиёқ ғолибликка беллашувдан олинади хамда у телефон рақами бошқа "ТелИжод" лойихасида қатнашиш хуқуқидан махрум қилинади!
8778 телефон рақамидан юборилган суратлар, изохлардан фош қилинганлиги боис овоздан олинди ва бу номер "ТелИжод" лойихасида қатнашиш хуқуқидан махрум қилинди!
| |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 19962 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 26 | ||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |