Бош сахифа » 2012 » Январь » 25 » Универсал Дилниёзнинг топилмалари))
05:00
Универсал Дилниёзнинг топилмалари))

Режиссёр Шерзод Шохалиловнинг "Дўстим руҳ” фильми тайёр бўлгач, фильмнинг номи ҳам ўзгарди ва "Севги фариштаси” номи билан катта экранда премьера қилиниши кутилмоқда. Фильмда бош роллардан бирини, "Келганда келин 2” фильми орқали, томошабинларга яхши таниш бўлган ёш актёр Дилниёз Ғаффоров ижро этган. Бу актёр ёш бўлишига қарамай, ўз дунёқарашига эга эканлиги, у билан суҳбат жараёнида, унинг фикрларидан ҳам сезилди. 

У фақатгина актёрлик билан чегараланмай, бошловчи бўлишга ҳам улгурган ва хонандалик борасида ҳам, ўз имкониятлари намойиш қилмоқда. Унинг фикрича, актёр бир амплуада қотиб қолмаслиги ва универсал бўлиши муҳимдир.

 

Дилниёз Ғаффоров: - Менга режиссёр Шерзод Шохалилов билан ишлаш жуда ҳам ёқди. Лекин, мен "Севги фариштаси” фильми, бошқа фильмлардан фарқ қилади деб айтмайман, чунки томошабинларни ўзлари кўриб баҳо беришсин. Бу фильмда ўзимни ролим ҳақида айтадиган бўлсам, бу ролим биринчи ролимга қарама-қарши. Оғир-босиқ бола. Ўзига керак нарсани айта олади-ку, лекин севгиси борасида айта олмайди. Ўзини севгисини изҳор қила олмайди, ўзига ишонмайди. Фильмдаги образимни кўп китоб ўқиши, рассомчиликка қизиқиши менга яқин. Бирор-бир гапни гапиришга қийналадиган, журъати етмайдиган томонлари эса менга қарама-қарши.

 Мисол учун, мен ҳаётда унақа иккиланмайман. Энди қаҳрамонимни жуда журъатсиз ҳам деб бўлмайди. (сал ўйланиб) Масалан, одамни ўзига ишончи бўлмайди-ку, иккиланади, шунақа маънода журъатсизроқ. Ҳаётда ўзини ўрнини топадию, шунда ўз ўрнини топишида, дўсти сал ёрдам бериб юборади. Бу фильмда биринчи олдинга қўйилган мақсад, дўстлик. У ерда институтни битирувчи оддий талаба бўламиз. Хуллас, шунга ўхшашроқ. Съёмка жараёни жуда унақа қийин бўлмади, партнёрларим актёр Алишер Узоқов ва актриса Асал Шодиева билан жуда ҳам яхши ишладим. Бир-биримизга маслаҳат бериб тушунмаган жойларимизда, бир-биримизга "нимага бунақа” деб саволлар ташлаб, бемалол таҳлил қилиб, ижодий тортишган жойларимиз ҳам бўлди. Лекин, у даражада қийин бўлган жойини мен сезмадим.

 

Феруза Фаттохова: - Ўзингиз оддий томошабин бўлганингизда, шу фильмни бошидан охиригача қизиқиб кўрармидингиз?

Дилниёз Ғаффоров: - Ҳа, бошидан охиригача қизиқиб кўрардим. Ишонасизми, ўзим ўша съмёкага қатнашдим, лекин монтаждан кейин фильмни дубляжда кўрганимда, ўзим қизиқиб кетдим.  У ерда графикалар аралашган, чунки яшил фонда суратга олинганда, 50 фоиз бўлса ҳам тўлиқ кўрмайсиз-ку, уларни монтажда тўлдирилгандан кейин, овозлаштирилгандан кейин, ҳатто ўзимга ҳам қизиқ туюлди. Замонавий технологиялар билан, ҳаммага манзур бўладиган фильм бўлди деб ўйлайман. Дубляжда ҳам, биринчи фильмим каби, ўзим овоз бердим. Дубляжда ҳам, ўзига яраша қийинчиликлари билан қизиқарли бўлди.

 

Феруза Фаттохова: - "ЭлДиДо” гуруҳингизни бадиий раҳбарлари, хонанда Манзура билан қандай танишдингиз ва ижодий ҳамкорлик қандай келиб чиқди?

Дилниёз Ғаффоров: - Биз ўзимиз, Санъат институтида, мусиқали драма театри актёрлигида, 4 курс талабасимиз. Ўзимиз опера қўшиқчиларимиз. Нафақат ўзбек тилида, жаҳон классикаларини ҳам, умуман олганда, дунёнинг кўп тилларида қўшиқлар куйлаймиз. Биз 2-курсдан бери, концерт бериб келганмиз, концертимизга Манзура опани, Рустам Саъдиевни таклиф қилганмиз. Биз ўзи улар билан Шуҳрат Аббосовни юбилейларида танишганмиз. Ўшанда, улар бизга қизиқиб қолиб, ҳамсуҳбат бўлиб, бирга дуэт куйлаш фикри туғилган. Биргаликда ижод қилиш таклифлари маъқул бўлган. Ҳозирда қанақа қўшиқ айтамиз, қанақа клип оламиз, улар билан ҳамсуҳбат бўлиб, улар бошчиликларида бўлади.

 

Феруза Фаттохова: - "Севги фариштаси” фильмида суратга тушишингизга, Манзура бадиий раҳбарингиз қандай қарадилар? Улардан рухсат сўрадингизми?

Дилниёз Ғаффоров: - Яхши қарадилар. Унақа қаршиликлар бўлмади. Асосан, сценарийни мен ўзим ва Рустам акам билан биргаликда ўқиб, ёққандан кейин жавобини берганмиз. Асосан шунақа бўлади. Кинога таклиф бўладиган бўлса, сценарийсини ўқиймиз. Маъқул келса, ёққан тарафлари бўлса, олдинги ролларимга ўхшамаган бўлса, рози бўламиз. Ўзи "ЭлДиДо” гуруҳимизда, уччаламиз ҳам актёрмиз. "Келганда келин 2” фильмида, уччаламиз ҳам рол ижро этганмиз. Ижод қилишимиз, асосан биргаликда маслаҳатлашиб қилинади. Мен ўзи бир хилликни ёмон кўраман. Ҳар доим ижро этаётган ролларим бир-бирига ўхшаб қолмасин, деб ўйлайман. Ҳар бирини катта фарқи бўлсин, дейман. Аммо, ҳамма соҳада ўзимни синаб кўрмоқчиман. Нафақат синаб кўриш, яхши ижод қилиш, балки мукаммал эгаллашни ҳоҳлайман. 

Масалан, мен ҳамиша янги нарсаларни излаб топиб, ўзининг очилмаган қирраларини кашф этадиган актёрларни, ижодкорларни жуда ҳам ҳурмат қиламан. Ўзим ҳам янги-янги қирраларимни, ўзимдан-ўзим кутмаган нарсаларни кашф қилишни, ҳамиша изланишни яхши кўраман. Шунинг учун тўхтаб қолиш керак эмас. Бир хил ампуладаги актёр бўлиб қолмаслик керак. Масалан, Ҳамза Умаровлар, Сойиб Хўжаевлар бир хил ампулада бўлишмаган. Драматик саҳналарни ҳам, комедик саҳналарни ҳам, ўзига яраша маромига етказиб ижро қилишган. Театрда бошқа, кинода бошқа, дубляжда бошқа. Бунга фақат ўз устида ишлаган одам эришади, деб ўйлайман. Актёр Раҳим Пирмуҳамедов умуман бош рол ўйнамаган. Лекин, "Ўғлим овқатингни емайсанми?” деган сўзи билан ҳаммани ёдида қолган. Масалан, бош ролни ўйнаб туриб ҳам, одамларни эсида қолмаслик мумкин. Бир кичкина эпизодда яшаб ўтса ҳам, мана шунақа топилмалари билан, уни ҳамма одам эслаши мумкин. Топилмаларни ким қилади? Ўз устида ишлаган, ҳамиша ижодда бирга бўлган одамлар қилади.

 

Феруза Фаттохова: - Демак, сиз ўзингизни яна бошқа йўналишларда ҳам синаб кўрмоқчисиз?

Дилниёз Ғаффоров: - Нафақат синаб кўриш, масалан мен олдин ўзим НТТ каналида "Бунёдкор ёшлар телеклуби”да бошловчи бўлганман. Бу менга фильмда, дубляжда овоз беришга анча ёрдам берди. Биз мусиқали драма театри актёримиз, бизда қўшиқ айтиб ҳам, роль ўйналади. Актёр дегани нафақат актёрлик маҳорати, балки вокал тарафлама ҳам маҳоратли бўлиши керак, менимча. Чунки, бу касбни танлагандан кейин, нафақат қўшиқчилик, балки актёрлик саҳна нутқини ҳам махсус фанлари бўлади, рассомчилик, рақс, бу ҳаммасини билиши ҳам керак. Мен актёр деганда, кўз олдимга универсал, мукаммал, ҳар бир нарсани биладиган ва қила оладиган одамни келтираман. Масалан, фильмда акробатик жойлари, бирор-бир жойдан сакрайдиган жойлари бўлади, ўзи умуман олганда, актёр ҳар бир нарсага тайёр бўлиши керак. Аввало одам, ўзи озгина интилса, ҳаммасини қила олади. Мени айтмоқчи бўлганим, ҳар бирига улгурса, тинмасдан ўз устида ишлаб борса, ҳаммасини эплайди. 

Профессионал даражада қўшиқ ҳам куйлайверади, профессионал даражада роль ҳам ўйнайверади, бошловчилик ҳам қилаверади, мана шуларни эгаллагандан кейин, яхши актёр, "режиссёр” ҳам дейилади. Чунки, ўзининг ролларини, ўзи текшириб таҳлил қилиб борадию, ўқигандан кейин изланишда бўлгандан кейин, ўз касбини устаси бўлиши мумкин. Агар ўз устида ишламаса, мисол учун, қўшиқчи бўлиб туриб, роль ўйнаса, кейин шу тинчгина қўшиғини айтса, деган гап-сўзлар бўлади. Ҳозирча бизда ундай бўлмади. Ҳали изланишдамиз.

 

Феруза Фаттохова: - Демак, ҳали келажакда сиздан режиссёрликни ҳам кутиб қолишимиз мумкин?

Дилниёз Ғаффоров: - Йўқ, йўқ. Ҳали бунга ҳеч нарса дея олмайман! Масалан, деб айтдим-да. Ҳамма нарса қўлидан келиши керак. Чунки, Санъат институтида ўқийдиган инсон, барибир ҳамма нарсани ичида бўлади. Мени ўзим 2007 йилда, ўн тўққизинчи "Ёш ижрочилар” кўрик-танловида, Республика бўйича биринчи ўринни олиб, "Тасанно” мукофотининг совриндори бўлиб, Тошкент Давлат санъат институтига имтиёзли равишда, имтиҳонсиз, бюджетга ўқишга қабул қилинганман.

 

(суҳбат якунида қўшимча қилиб) Яқинда диплом спектакли топширдик. У ерда ҳам бош ролни ижро қилдим. Ҳозирда 4 курс, битирувчи курс бўлганлигимиз учун, ўзимизни гуруҳимиз билан якка концертимиз ҳам бор. Худо ҳоҳласа, таклиф қиламиз. Концерт жонли бўлади. Ўзи ҳар доим мусиқаси ҳам, ҳаммаси жонли бўлади. "Эллар тилидаги достонлар”,  деган концертимиз, кейин ўзимизни тақдимотимиз, "Мелодрама” деган концертларимиз бор, институтимизда. Буни Санъат институтида ўқийдиган, концерваторияда ўқийдиган талабалар, устозлар жуда яхши билишади. Мана Шуҳрат Аббосов, барча устозларимиз яхши кўришади. Бизлар 3 киши бўлганимизга, жонли мусиқалари билан жаҳон классикаларидан, бемалол 3 октавали овозимиз бор, жонли равишда, 2 соатли концертимизни ўтказамиз. "Севги фариштаси” фильмида бирга ишлаган ижодий гуруҳга, ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчи эдим. Сайтингизни ҳам жуда ҳурмат қиламан. Ҳаммага омад тилайман.

Феруза Фаттохова 

Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 5050 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: ElDiDo, Dilniyoz

Нравится
Барча изохлар: 14
1 Madish   (25-Янв-2012 07:14) [Материал]
Dilniyoz haqidigi ma'lumotla uchun rahmat.Dilniyozga omad.Sardor aka tezro tuzalib ketin.Hali köp odamga keresiz

2 Loading   (25-Янв-2012 12:13) [Материал]
Malumot uchun raxmat.
. . . . . . . . . . . . .
FERUZA opa zo'r suxbat ótkazibsiz.

3 xasan_uz   (25-Янв-2012 21:13) [Материал]
Zo'r. Raxmat.
Filmni albatta ko'ramiz!

4 Fira_bmw   (26-Янв-2012 00:50) [Материал]
дильниёз лапочка ,саёд рахмат

5 Tina   (27-Янв-2012 03:09) [Материал]
Dilniyoz ti superrrrrrrrrrrrrrrr
Mi s podrujkoy lyubim tebya!

6 UZRO   (27-Янв-2012 15:11) [Материал]
JONLI KONSERTI KUTARKANMIZ DE....

7 Manzura   (28-Янв-2012 19:21) [Материал]
Dilniyoz man sizi sevaman. Bu yengi filmiz judayam mashhur bulishiga ishonaman. Sevgi FArishtasi supeeeeeeerrrrrrrrr kinoga uhshavoti.

8 antika   (30-Янв-2012 02:06) [Материал]
juda qiziq isma? Dilniyoz manosi nima vopshim eshitmaganman. Omad

9 Mali   (31-Янв-2012 23:45) [Материал]
Dilniyoz syppperrrrrrr

10 Dosik   (02-Фев-2012 19:20) [Материал]
dilniyozga omad judayam talatli bola ekaaan. bu yigit ELDIDO guruxidanmi? guruxigayam omadlar cool

11 Azizbek M   (03-Фев-2012 01:46) [Материал]
Albatta kuramiz dilniyozga omad yaxshi ijod qivoti

12 Shox   (03-Фев-2012 11:07) [Материал]
Da bitta uzi shun4a. qaysidir aktyorga uxshiydimi?

13 alonee   (24-Фев-2012 00:33) [Материал]
Dilniyozga omad cool

14 MiSs_DiLfUzA   (24-Авг-2012 15:02) [Материал]
Дилниез он просто супер

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!