Жасур Ғойипов янги "Бу ёмғирмас" деб номланган альбомини мана шундай оригинал (комплектда) тарзда совға қилмоқда. Дискнинг сифати хақида гапириш ортиқча, зеро бу диск хам DISCOVERY томонидан тақдим этилмоқда.
Жасур Инстаграм оламидан "тинғ" этиб йўқ бўлиб қолгани кўпчиликни қизиқтирмоқда, буни инстаграмдаги хаттоки мени сахифамдаги изохлардан хам билса бўлади, саволлар кўп...тахминлар хам.
Шу тахминлардан келиб чиққан холда унга савол билан юзландим:
Инстаграмдан кетиш сабаби нимада? Ё инстаграмдаги (балки) сотиб олинган обуначилар муддатини тўлаб узайтиришни истамагандирсиз?
Жасур Ғойипов:- (кулади) Йўғэй, шунчаки у ерда бўлишни бошқа истамаяпман, менга фейсбукни ўзи етарли бўлмоқда. Жонга тегди ва вақтим хам йўқ унга хозир , янги альбом ёзяпман.
Гап сўз хам кўпайиб кетди, нима қиляпман, нима билан бандман, кўпчиликни иши ман билан бўлиб қолгандек. Шоубизнесда худди мендан бошқа одам ва мавзу йўқдек фақат ман мавзу бўлиб қолаётгандекман шунинг учун хам сахифамни ўчириб ташладим.
Инстаграм ўзи нима учун яралган? Одамларни бугун ким нима иш қилди хисоботи учун, менга эса бу керакмас!
Хозироқ Жасур Ғойиповдан янги альбом билан бирга сифатли футболка, кепка ва хатто ручкаси билан совға олишни истайсизми? Унда мана шу суратга оригинал ва қизиқ изох ўйлаб топинг!
Изохда сиз билан боғланиш мумкин бўлган почта манзили ёки телефон рақамни ( рақам сайтга чиқарилмайди) қолдиринг.
Ғолиб топилганлар билан боғланиб шундай комплектдаги совғани тақдим этамиз!
|