Бош сахифа » 2015 » Январь » 30 » Ахли яхшилар учун!
06:15
Ахли яхшилар учун!

 

Мана 2015 йилни илк ойини хам ўтказиш насиб этди. Шу йилга етиб келганимизни ўзига шукр.  Асли  хар бир кунимизга, хар тонгда уйғонганимизга шукр айтмоғимиз шунчаки баландпарвоз сўзлар эмас, зеро ўтган сафар январь ойида ўтказилган "Фахрли инсон" лойихасидан қўйилган видеодан уйғонишни орзу қилаётган қизни видеосини кўрган хар бир инсон бу сўзларни ўзида қанчалик хис этгани сир эмас. 

Ушбу видеодан сўнг таъсирланган инсонлардан  кўплаб қўнғироқлар бўлиб, хайрияда қатнашиш бўйича саволлар битилган мактублар олдик.  Шу сабаб хам мақола сўнггида янада батафсил маълумотни қайта тақдим этамиз. 

 

 

Олдинда февраль ойи ва ундаги илк жума биз учун ўзгача ва икки карра муборакдир. Шу куни ахли мусулмон жамоат билан муборак жума намозини адо этади ва шу куни ахли яхшилар жамоа билан "Фахрли инсон" хайрия лойихасини ўтказишади.  Соат 14:00дан кейин тайинлангани хам намоздан кейин қулайлиги учун.

Январь ойи илк жумаси 2-январь дам олиш кунига тўғри келгани сабаб икки турда ўтадиган "Фахрли инсон" лойихасини қон топшириш акцияси турини ўтказа олмагандик ва фақат моддий хайрия билан чеклангандик.

 

6-февраль соат 14:00дан эса "Фахрли инсон" лойихаси яна стандарт равишда икки турда ўтади.

 

- 14:00-17-00 Қон марказида бемор болакайларга зарур қон топшириш акцияси ўтказилади. 
Манзил: Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй манзилида кутамиз. Ориентир: Жанубий вокзал мостига етмасдан "ҚОН МАРКАЗИ". (+99894 6446711) 

- 17:00-19:00 Гематология институти қошидаги бемор болакайлар шифохонасида, кун давомида йиғилган ихтиёрий моддий хайрияга қимматбахо дориларни сотиб олиб, тарқатиш тадбири ўтказилади. 
Манзил: Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Қатортол "оптовик" олдидаги кичик чорраха олдидаги Халқ банки ёнидан кириб кетиладиган кўча. Гематология институти, Лейкоз билан оғриганлар шифохонаси. 

 

БАТАФСИЛ маълумотлар:


Хар бир қон топширган фахрли донорларимизга шу кунги мехмон артистларимиз “Фахрли инсон” браслетини тантанавор тарзда тақиб қўйишади. 
Хар бир ихтиёрий моддий хайрия қилган хомийларга хам браслетлар шу тартибда тақиб қўйилади. 

-Қон топшириш бўйича маълумотлар: 
1. Қон топширишингиздан аввал сизни вазнингиз, қон босимингиз, гемоглабинингиз , хуллас организмингиз қон топшира оладими йўқми, шу ернинг ўзидаёқ шифокорлар текшириб кўришади. Организмингиз қон топширишга лаёқатли топилгандан кейингина, қон топшириш хонасига ўтишдан аввал фанфорум аъзолари ширинликлар билан яхшилаб сизни мехмон қилгач, қон топширасиз. 

 

2. Қон топширгач қонингиз группасини ўша захотиёқ билиб, истасангиз паспортингизга у маълумотларни ёздириш хуқуқи берилади. Шунингдек қонингиз ташхис жавобларини хам маълумотнома тарзида олишингиз мумкин бўлади. 

 

3. Қонингиз ва ёки организмингиз билан боғлиқ анализлар жавоби ва ёки касалликлар хеч кимга ОШКОР ЭТИЛМАЙДИ! Қон топшириб кетганингиздан кейингина, хамма қонлар тегишли стерилизациядан ўтиб, кейин бемор болакайларга қуйилади. 

 

4.Қон хар бир донордан шифокорлар назорати остида деярли 400 граммча олинади. Бугунга келиб нечи юзта ёшларимиз қон топширди, хаммаси соғ-омон, бир мартта қон топширганлар яна икки уч маротаба келиб, қайта топширганлар хам бўлди. 

 

-Моддий хайрия бўйича маълумотлар: 
1. Исталган миқдорда моддий хайрия қилиб, аноним тарзда қолиш хуқуқингиз бор. Пулларни Шахло исмли фанфорум рахбари йиғади. 

 

2.Барча қилинган хайрия пуллари гувохлар олдида саналиб, ўша ерни ўзидаёқ шу пулга, шифокорлар томонидан берилган, қийналган оилалар рўйхатига асосан , дорилар сотиб олиб, хар бир бемор болакай ва унинг онаси қўлига шахсан топширилади! 



3 Моддий хайрия хақида батафсил мақола учун манба 
 

-Тадбирдаги иштирок бўйича маълумотлар: 
-Қон топшириш ва моддий хайрияга имкон бўлмай, бемор болакайларга ширинлик топшириш истагида бўлганлар: шифокорлар болакайларга , ширинликлардан фақат печение мумкинлигини маълум қилишади. 

-Қон топшириш ёки хайрия қилиш имконингиз бўлмаса, ва шу тадбирда қўлдан келганча хизматда бўлишни истаганлар учун хамиша хурсандмиз. Шу куни артистларни кутиб олиш, қон топшираётганларга ширинлик ва сув билан таъминлаш, тадбир ўтаётган жойни безаш каби хизматлар бўлади, бемалол келиб иштирок этишингиз мумкин. 

Ва энг асосийси тарғиботи акциясини садақа билан адаштирмаслигингизни сўрардик. Савоб дегани бу фақат яширинча эхсон эмас, у эзгу ва яхшилик ишларни тарғиботи орқали хам эришиладиган савобдир! (манба 
Хеч ким ўз-ўзидан қон топширсаммикан деб келиб қон бермайди, бунда тарғибот мухим. Хеч бир мамлакатни қон ишлаб чиқариш фабрикаси йўқ, бутун бошли Европа давлатларида хам қон топшириш фақат тарғибот билан амалга оширилади. 
Халқимиз ёмон туш кўришидин то иши юришмай қолганигача, мушкулидан озод бўлишга ё домлага чопадигани ва ёки шунчаки тиланчиларга садақа беришгача тушунишади. 


 

Қон топшириб, ўлим билан курашаётган болакайларни умрини узайтиришга ёки мутлақо тузалиб кетишигача умрини бироз узайтириб туришга хисса қўшишдек яна улуғ савоб иш бормикан? 
Республика миқёсида бемор фарзандини пойтахтда даволатиб, қимматбахо дориларга мухтож оилаларга ёрдам бериб, болакайларни тузалиб кетишларигача сабабчи бўлишдек савоб борми яна? 

 

Қимматбахо дорилар орқали мунтазам равишда даволанган болакайларни тузалиб кетишига шифокорлар 75 фоиз кафолат беришмоқда. 
Афсуски нафақат қимматбахо дориларга балки пойтахтда даволаниш даврида яшаш учун хам пул топа олмаётган қанчадан қанча оналар фарзандларини таваккал деб қайтариб олиб кетишаётгани ачинарли хол. 

 

Ушбу сатрларни ўқиётган хар бир ўқувчи, қандайдир хиссаси билан оғриқа тобе, игнага қарам болаликка ёрдам бера олади! Қайсидир болакайни яна бир кун яшашига, тузалишига бир қадам қолган ўша қадамини босдира олишига хисса қўша олади. 

 
Кимдир ўз хаётида бир бора улуғ ишга қўл уришига имкон. Кимларгадир Рамазон ойи остонасидан улуғ ишлар билан ўтишига имкон. Кимлардир шу куни фахрли инсон! Шу сабабли эса... 
кимларгадир яшамоқ учун имкон! 

Батафсил маълумотлар учун; +99894 695-21-21 , +99894 6446711 


 

 

 

 

 

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!


 

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 7116 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 14
1 hafizahon   (30-Янв-2015 09:01) [Материал]
Assalomu aleku  Juma aeyom muborak bulsin sizlarga ham qilayotgan savobli ishlaringizni Ollohim  qabul aelasin har bir gudaklarni,, bolajonlarni  umurlari uzun bulsin dardlariga ollohim shfo aelasin  Amin!!!

2 NAZISHA   (30-Янв-2015 10:25) [Материал]
Sayyod.com va Sardoraka qilayotgan ezgu iwlarila Ollox oz dargoxida qabul qisin....Juma ayom mubore xamma axli musulmon xalqiga

3 p/s   (30-Янв-2015 11:26) [Материал]
Сардор бир илтимос вилоятдагилар учун хайрия фонди очиб унга Paynet оркали булса хам пул утказишни ташкил килсанглар. Уз хиссамизни кушсак. Оз-оздан булса хам болалар учун фойда буларди. Олдиндан миннатдорчилик билдираман
Ответ: Мобил операторлари билан бундай шартнома эвазига тушган пулни атиги 15% хайрияга ўтади, 15 фоизи қисқа рақам берган компания ва 70 фоизи бевосита мобил операторига экан. Тушган пулдан атиги 15 фоизини бериб қолганини мобил операторига хайрия қилгандан кўра нақд бериб қўйган яхши деган хулосага келганмиз.

4 Hayrullo   (30-Янв-2015 12:38) [Материал]
Iltimos Shaxloni nomerini berishini iloji bormi! Chunki ko'pchilik o'sha kuni ishda bo'ladi. Moddiy yordam sifatida pul malagini uchrashib berib yurardim agar iloji bo'lsa. Raxmat
Ответ: +99894 6446711 
Источник: http://www.sayyod.com/news/akhli_jakhshilar_uchun/2015-01-30-3424

Изохлар модератори Bek8111

5 Sherzod   (30-Янв-2015 15:25) [Материал]
Bir savolim bor, moddiy yordamni plastik kartochkada bersa ham boladimi?
Ответ: Бор, фақат шу куни моддий хайрия пайти келишингиз керак бўлади, чунки дориларни ўша вақтда сотиб оламиз. батафсил +99894 6446711

6 пена   (30-Янв-2015 16:05) [Материал]
САРДОР АКА КИЛАЕТГАН ИШЛАРИНГИЗ ТАХСИНГА САЗОВОР. ИЛОХИМ ФАРЗАНДЛАРИНГИЗ РОХАТИНИ КУРИНГ. СИЗДЕК ИНСОНЛАР КУПАЯВЕРСИН. БОЛАЖОНЛАРНИ РАСМИНИ КУРИБ РОСА ЙИГЛАДИМ. ШИФОСИНИ БЕРСИН

7 tuxohr   (30-Янв-2015 19:49) [Материал]
Сардор ака шу хайрия тадбиризи кузатиб бораман, ва уша кунди видеони охиргача курдим Каниза кириб боргандан кейинги тушакди кизалоки сузларини эштиб кузимда ёш калкади.... яхшиям сила борсила! кани имконим буса... узим хам беморман. sad

8 Sabi   (30-Янв-2015 19:59) [Материал]
4 p/s NING GAPIGA QÖSHILAMAN. Menda ham shu iltimos bor edi

9 Шахиня   (31-Янв-2015 01:09) [Материал]
худо кувват берсин сизларга,рахмат Сайёд

0
10 БОБО   (31-Янв-2015 04:34) [Материал]
2 buxarskaya_fanatka_chikkocha   (Кеча 10:10) Voy agar organizmdan kasallik topishsa nega hich kimga etilmidi??? Agar qon topshirsez qonizda rak aniqlashsa bilmi yurvurasmi bu kasalligiz borligini..
Шунга ухшаш коментларни куриб колсам,беихтиёр ачиниб кетаман.
Билмасдан сурашадими? или провакациями?
Кон топшириш жараёни кандай кечиши хакида тасаввурга эгамисиз?
Республика кон куйиш марказида амалга оширилади маълумотиз учун,
кандайдир частный лавочкадамас!

11 shaxnoza   (01-Фев-2015 15:03) [Материал]
olloh shifo bersin

12 shock   (01-Фев-2015 16:46) [Материал]
куп яшанг,оллох улуг ажрлар берсин килаетган эзгу амалларингизга.бизга хам илохим насиб килсин бунака ишларда катнашиш

13 123456   (02-Фев-2015 17:04) [Материал]
olloh umrizni ziyoda qilsin sardor aka qanchadan qancha bolani dardiga davo qilayapsiz. Olloh doim sizni yaxshi insonlar nazarida bo'lib yurishizda madadkor bo'lsin..... Ishizni omadini dersin.   yashang aka bunaqa ish har qanday insonniyam qo'lidan kelavermaydi. yashang bollarizni rohatini ko'ring aka.

14 ЗАҲИРИДДИН МАНСУР   (02-Фев-2015 23:06) [Материал]
ОЛЛОҲ СИЗДАН, ҚИЛАЁТГАН САВОБЛИ ИШЛАРИНГИЗДАН РОЗИ БЎЛСИН! ОЛЛОҲ АЖРИНГИЗНИ БЕРСИН!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!