Бош сахифа » 2011 » Декабрь » 29 » Авраам аслида Рухшонага совға қилинганди! ВИДЕО
09:19
Авраам аслида Рухшонага совға қилинганди! ВИДЕО
Шоира ва бастакор Шахноз мазкур дуэт хақида ва унинг муаллифи ўзи эканлигини айтиб, студияга таклиф қилганида ха дедиму.... Орадан бир икки соат ўтиб бу хабарни ўйлаб кейинроқ ажабландим. Шу куни шоу-бизнес оламидан кимга бу хабарни айтган бўлсам негадир хаммаси кулди.
Шахнозни алдамаслигини билсамда ўзимда шубха билан студияга келдим. Шахноз дуэт матни ва қўшиқни мусиқасини қўйиб берганида хитни исини сезгандек бўлдим. Клип жараёнидан видеони кўриб бу фикрим мустахкамланди, бу дуэт хит бўлишига ишонаман.
Шу куни  Акфа-медианинг янги йил  байрамида  жонли ижрода кўпроқ куйлаб юборган Авраам студияга кела олмади.  
Эртаси куни энди ман "звиздани бериб", Ферузани жўнатдим.  
Хуллас сўз Ферузага:


 Авраам Руссони Рухшона билан ижро этадиган "Без тебя” дуэти, 26 декабрь куни "Тарона рекордс” студиясида ёзилиши белгиланган бўлиб, шу жараёндан репортаж тайёрлаш учун  соат 12.30 да студияга кириб келганимда, у ерда хонанда Авраам Руссо, Рухшона, Шахноз ва бастакор Жасур Абдурахмонов, ҳамда "Акфа медиа” студияси раҳбари Абдураҳмон Позилжонов бор эдилар.

 


Авраам Руссо эса, матнни яна бир бор ўқиб чиқиб, баъзи жойларига ўз йўналишида, Шахноз билан келишилган ҳолатда, ўзгартиришлар киритаётган эди. Ёзиш жараёни олдидан, биринчи Шахноз қоралама (черновой) вариантда, Авраам Руссонинг қисмларини куйлаб берди.


Сўнг, Авраам Руссо дуэтдаги ўз қисмини куйлай бошлади ва овоз ёзиш ишлари бошланди.  

У ўз қисмини ёзиб бўлиб, кечки вақт клип суратга олинадиган павильонда кўришишини этиб, ҳамма билан хайрлашиб,  эсдалик учун суратга тушиб чиқиб кетди.

Сўнг, навбат Рухшонага келди ва у ҳам ўз қисмини куйлади.

 

Кейин эса, кечки вақт соат 18.00 дан кейин "Акфа медиа” студиясида клип суратга олиш режалаштирилди.

 

Белгиланган вақтда "Акфа медиа”га кириб келган вақтимда, махсус қурилган декорациялар тайёрланиб, Рухшонани стилист имиджмейкер Лидия Андрэ, клип учун тайёрлаётган эди.

 Режиссёрлар Рустам Муродов ва Мирмақсуд Охунов, павильонда тайёрланган декорацияларни кўздан кечириш билан банд эдилар.

 Феруза: Авраам Руссо билан куйлаган дуэтингизни янги йилга совға деб этиш мумкинми?

Рухшона: - Бу дуэтни янги йилдан кейин, январь ойларида эфирга беришга мўлжалланмоқда. Менимча, 2012 йилдан бошлаб, янги ҳаракат ва янги йўналиш, янги кучлар билан бошлаймиз, деган умиддаман. Бу дуэтни янги йилда совға сифатида мухлисларга тақдим этяпмиз!

 

Феруза: - Ўзингиз учун бу дуэт янги йилга совға бўлдими?

Рухшона: - Ҳа, ўзимга жуда катта совға бўлди!   M&TVAга номзод қўйилганини ўзи бахт, лекин нима бўлса хам биласиз одам ният қилади, орзу қилади ва кутади. Албатта учталикка тушгандан кейин  қанақадир   ҳаяжон бўлди барибир. Ўша ерда ўтирганингизда барибир катта нарса-де, учталикка тушиш! Мен учун жуда ҳам катта бахт бўлди, ўша ерда, Райҳон ҳамда, Лола билан биргаликда, бирга ўтириб, шу ҳаяжонни баравар сездик. 

Ўшанда учталикка тушгандан кейин, "Акфа” компанияси директорлар кенгаши раиси Жаҳонгир Обидович "қизим сенга сюрпризим бор” деб этдилар. "Нима сюрприз экан?” десам, Авраам Руссо билан дуэт этасанми?” дедилар. Бу гапларни телефонда этдилар, эшитиб бошим осмонга етди! Тўғрисини айтсам, довдирадим, чунки, буни ўзи бўлмайди. Биринчидан, энг севимли санъаткорим! Жуда ҳам яхши кўраман ва бу мен учун катта бахт бўлди! Ҳозиргача булар худди тушда бўлаётгандай бўляпти!

 

Феруза: - Демак, Авраам Руссо ижодини олдин кузатар эдингиз?

Рухшона: - Кузатардим! Қўшиқлари ҳам ёқарди. Уларни йўналишлари, кўпроқ бизни йўналишга тортади, деб ўйлайман. Ўзим ҳам кўпинча Филипп Киркоров ва Авраам Руссони жуда ҳам кўп эшитардим.

 

Феруза: - Бундан кейин Россия шоубизнесига қадам қўйиш ниятингиз борми?

Рухшона: - Албатта, катта ҳаракат бор. Чунки, бошида ҳамма интервьюларда айтиб ўтгандек, биз нафақат Россия, балки Америка, бутун жаҳон, бошқа жойларда ҳам қўшиқ айтишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир бу биринчи қадамларимиздан бири. Нафақат Ўзбекистонда, балки Россияда ҳам айлантиришга ҳаракат қиламиз. Чунки, биринчи қадамлардан бири ва энг катта қадам, энг қўрқинчли қадам деб ўйлайман! 

 

Феруза: - Бу рус тилида биринчи қўшиқ ижро этишингизми? Ёки олдин ҳам ижро этган русча қўшиқларингиз борми?

Рухшона: - Ундан олдин, ўзи "Акфа медиа”га келишдан олдин, кўпинча фақат русча қўшиқ этардим. Битта русча қўшиқ ёзганмиз. Бундан ташқари, хиргойи қилиб, у бу кимларни қўшиқларини этиб юрардим. Бу рус тилидаги иккинчи қўшиғим.  

 

Феруза: - Бу клипдан нималар кутяпсиз?

Рухшона: - Мухлисларимизга ёқишини кутяпман. Чунки, мана ўзингиз кўряпсиз, катта меҳнат бор, югур-югурлар, ухламаслик, керак бўлса овқат ҳам емаслик ва бу ерда анча инсонлар меҳнат қилишган. Ўша меҳнатнинг ширин дамларини кўргим келяпти! Мухлисларга ёқиб, ёнимга келишиб "дуэтингиз зўр чиқибди” деган гапни эшитгим келяпти! Шунинг учун ҳам ҳаракат қиляпмиз!

 

Феруза: - Авраам Руссо билан ишлаш жараёни қандай кечди?

Рухшона: - Маза қилиб ишладим. Биринчи марта кўришганимизда, бизни таништиришди. Худди 20 йил бирга, бир-бири билан гаплашиб юрган ўртоқлар бўлади-ку, мен билан худди шундай кўришдилар. Ҳайрон қолдим, ҳақиқатдан ҳам самимий инсон! Студияда ўзингиз ҳам кўрдингиз, худди ака-сингилдек гаплашиб, бир-биримиз билан маслаҳатлашиб, биргаликда ишлашга ҳаракат қилдик ва ундан ташқари телефонлашиб, бир-биримиз  билан яқин инсон бўлиб кетдик.

 


Феруза: - Демак, келажакда ҳамкорлик яна давом этиши мумкин?

Рухшона: - Ҳа, худо ҳоҳласа. Ваъда берамиз.

 

Феруза: - Бу дуэтингизни алоҳида вариантини ҳам ижро этасизми?  

Рухшона: - Албатта. Чунки, бундай дуэтларни алоҳида вариантини ҳам ижро қилиб қўйиш керак, деб ўйлайман. Чунки, ҳар хил инсонлар бўлади, масалан, тўй, маросимларга ёки байрамларга, тадбирларга борганингизда, "мана бу қўшиқни айтиб бер” деб, мухлисингиз ёнингизга келса, шу қўшиқни айтиб беришингиз шарт, деб ўйлайман. Шу пайтгача ҳамма дуэтларимизни, ўзимиз ҳам алоҳида этиб қўйишга ҳаракат қилганмиз. Чунки, мухлисингиз келиб, "мана шуни айтиб беринг” дегандан кейин, озгина бўлса ҳам, этиб берганингизда, у қанақадир бахтли инсон бўлади, юзида кулги, қувонч акс этади. Менимча, бу энг ширин дамлар бўлса керак. Шунинг учун ҳам, айнан яккахон ёзиб, тадбирларга, байрамларга ишлатишга ҳаракат қиламиз.

 

Феруза: - Клипдаги имиджингиз, кўринишингизни ким яратмоқда?

Рухшона: - Кўринишим, макияж устида албатта, Лида Андре, ҳар доимгидек, биринчи клипимиздан бошлаб, шу қиз билан ишлаб келганмиз ва ишлаб борамиз, деб ўйлайман. Чунки, ҳар бир клипда ҳақиқатдан ҳам, ҳар хил образ яратилади. Ҳозирда миллий нарсаларни ҳам, адрас материалларимизни ҳам қўшишга ҳаракат қиляпмиз. Чунки, русча қўшиқ, лекин шарққа тортади. Шарқона қўшиқ десам, адашмайман! Ҳозир антиқа образ яратишга ҳаракат қиляпмиз! Чунки, бу ерда ҳозир 5-6 та кўйлак тайёрлаб қўйганмиз, шу кўйлаклардан ҳозир, бир нарсалар яратиб, бошқача нарса қилмоқчимиз! Бу сафар бошқа клипларга умуман, ўхшамайдиган нарса қилишга ҳаракат қиляпмиз!

 

Феруза: - Клипда неча хил кўриниш бўлади?

Рухшона: - Декорациямиз, уч хил декорация. Уч хил кўриниш бўлади! Авраам Руссода ҳам, менда ҳам.

 

Феруза: - Клип ғояси кимга тегишли?

Рухшона: - Клип ғояси, албатта, кўпроқ трек, чунки, сюжетга вақтимиз йўқ. Чунки, бугун соат тонги 05.00 да Авраам Руссо учиб кетишлари керак. Бу ғояда, тўғрисини айтсам ҳамма иштирок этган. Рустам Муродов, Абдураҳмон ака Позилжонов, бутун "Акфа медиа”! Декорация қуришдан олдин, қанақадир ўйлаб, "мана бунақа қилайлик” деб, кўпроқ шарққа яқинроқ декорация қуришга ҳаракат қилдик.

 

Феруза: - Келажакда яна қайси машҳур чет эл хонандалари билан дуэт куйлаш ниятингиз бор?

Рухшона: - Ниятлар катта! Бу дуэтларимиздан биттаси! Ҳозир энди, биринчи қадам. Ҳаракат қиламиз, яна чет давлатлар юлдузлари билан дуэтлар куйлашга. Энди барибир, ҳаяжон, салобат босади. Чунки, сиз уни юлдуз деб ҳисоблайсиз. Сиз барибир юлдузни олдида қандайдир хижолат бўласиз. Кўпинча, ёза олмайманми, эплай оламанми? – деган нарса ўтади! Албатта, бошқа санъаткорлар билан ҳам дуэт куйлашга ҳаракат қиламиз.

 

Феруза: - Тилакларингиз?

Рухшона: - Ўзи "Sayyod” сайтини жуда ҳам яхши кўраман. Кўпинча кираман, ҳар куни кирсам, албатта янгилик бўлади. Ҳозир ҳам кирсам, "Рухшона ва Авраам Руссо” ёзилган экан. Ўқиб чиқиб, хурсанд бўлдим. Тилаб қоламан, доим биринчи бўлиб юришсин! Ҳозир сайтлардан,  биринчи, кўпинча ишхонада биз ҳаммамиз, йиғилиб олиб, "нима янгиликлар экан” деб кирамиз ва санъаткорлар нима қилишаётганини ҳаммасини кўриб чиқамиз. Мухлисларимизга албатта, омад ва бахт тилайман, юзларидан ҳеч қачон табассум аримасин, бунақа совуқларда, совуқ ейишмасин! Ҳар доим соғ бўлишсин ва дуэтимиз уларга ёқади, деган умиддаман! 

Соат 19.30да баъзи ишлар билан павильондан чиқиб, соат 22.30 да қайтган вақтимда, клип съёмкаси бошланганига бир соат бўлганлигини этишди. Клип 2 хил декорацияда суратга олинди. Авраам Руссо тонги 5.00да учиб кетиши сабабли, биринчи унинг қисмлари, биринчи тайёрланган шарқона декорацияда Рухшона билан, кейин эса унинг ўзи, ери қумли, орқаси яшил фонда суратга олинди. Унинг кўринишлари соат 3.00 га қадар тугатилди. Сўнг, у ҳамма билан хайрлашиб, видео орқали сайтимиз учун махсус тилаклар билдириб хайрлашиб кетди.

Фото ва видеорепортажни Феруза Фаттахова тайёрлади.



Видеоспойлерни яхши турини тасиксдан кўчирмоқ 178мб

Видеоспойлерни тўппа-тўғри тушунасиз акаси турини тасиксдан кўчирмоқ 89мб


Ютубда томоша


Майтуб тасиксда томоша


Авраамнинг сайтимизга тилаклари видеоси

Ютубда томоша

Майтуб тасиксда томоша.




Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 11023 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ruhshona

Нравится
Барча изохлар: 12
1 Tamina   (29-Дек-2011 09:42) [Материал]
wow zorkuuuu
omad ruhshonaga....

2 Яхёбек   (29-Дек-2011 09:49) [Материал]
Дахшат зур чикибди

3 ℳ ℳ   (29-Дек-2011 10:19) [Материал]
Авраам Руссо oynashka qiziqadilami diman

4 Dilnoza   (29-Дек-2011 10:22) [Материал]
Omad Ruxshonga. Niyatiga yetsin.

5 Азиз   (29-Дек-2011 12:09) [Материал]
Саййодга таклифим бор. Гап йук сайтга. Хамма янгилик тез ва эксклюзив киритиб борилади. Лекин илтимос шу матнларни тахрир киладиган мусаххиххми шунга ухшайдиган ходим хам олиш керак назаримда жаноб Комилов. масалан "этишди" сузи бу жаргон. "айтишди" деб адабий тилда ёзса буладику. бунака майдо хатолар бисёр ва бу хам хато хисобланади. Бу шунчаки таклиф ва ранжимассиз деган умиддаман.
Ответ: Сайёд адабий тилда ёзишни биладилар, лекин уларнинг йуналишлари ва "фишка"лари хам шунда, айнан халкка якин булган жаргонда ёзиш. Шу ёзишлари оркали мухлислар улар етказиб бераётган маълумотларга кизикишлари юкори. Изохлар модератори NOZI

6 Ulugbek   (29-Дек-2011 12:44) [Материал]
Маладцом! Гап йук!

7 abbos   (29-Дек-2011 13:38) [Материал]
ZOR CHIKIPTI

8 Reya   (29-Дек-2011 19:31) [Материал]
zo'rku Avram Russo bilan duet surprised supper! Qo'shiq zo'r chiqibdi!

9 Noz@   (29-Дек-2011 22:25) [Материал]
Molodci')

interesssnooo v ROssii toje budet raskrutka etoy pesni, klipa? smile

P.S. Avraam speaking in russain = Rayhon speaking in uzbek tongue

10 Яхёбек   (30-Дек-2011 03:11) [Материал]
together

11 Bakhtiyor   (30-Дек-2011 10:23) [Материал]
Спасибо Руссо и Рухшоне за красивое творчество. И конечно же Sayyod nuqta kom.

12 Rahno   (18-Янв-2012 06:30) [Материал]
Pesnya otlichnaya, krasivaya, Avraam Russo, kak vsegda na visote, k udivleniyu u Ruhshoni toje horoshiy golos, tolko odnogo ne mogu ponyat, ob'yasnite pojalusta, otluda on uznal pro Ruhshonu, ili emu zaplatili den'gi shtob on priehal i spel imenno s ney????????????????????????

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!