Бош сахифа » 2014 » Июнь » 4 » БиринчиШоуда Юлдуз ва Даврон! +мп3
03:28
БиринчиШоуда Юлдуз ва Даврон! +мп3

Биринчи-Шоу дастури биринчи мусиқий  "Гранд" радиосида, бу хафтанинг хам БИРИНЧИ кунида 2-июн соат 20:00дан то 22:00га қадар бўлиб ўтди.

 

 

Борган сари ё кайфиятимиз кўтарилиб кетмоқда, ёки лойихамиз бизга бошқачароқ таъсир қилмоқда.

 

"Биринчи-шоу" лойихасининг бу сафарги "Премьера" дастури мехмони Юлдуз Низомова ва Даврон Эргашевлар кетма-кет  бўлишди. 

 

 

Очиғи, "Нихол" мукофоти сохибаси бу хонандамиз билан шу кунги эфир пайтида танишдим. 

 

Танишув хам ярим шантаж тарзида кечди ўзиям)) "Гуглить" ила Юлдуз Низомованинг шу кунги "Миш-миш" қўшиғига хос тарзда, унга нисбатан маълумот билан биргаликда, қизиқ "миш-миш"ларни хам изладим))

 

 

Миш-мишлар топмадиму, аммо бир-биридан мутлақо фарқ қилган турли фотосессияларини топишга муваффақ бўлдим.)

 

Эфир пайти у стилларнинг  қай бири аслида унга хослиги албатта прикол тарзида мухокама қилинди. 

 

Энг завқли онлар  қўшиқ ва бўлажак клипга алоқадор ижодкорлар билан боғлиқ хазилларимиз бўлди)) Элдор Қаюмовдан то Наримон Султонхўжаевгача)

 

 

 

 

Юлдузнинг бошқа ижод намуналарини билмадиму, аммо бу қўшиқ менга рости ёқди, шунинг учун хам сайтимизда тақдим этаман. Кайфиятни кўтара олади ва рақсга   қандай чорлай олади билмадиму (таъбга қараб албатта), аммо  тинглаётганингизда аниқ тебрантира олади))))

 

 

Фақатгина, Элдор Қаюмовнинг сўнгги ижод намуналарида бир хил хинд йўналишию, "тараф, тарафга, хаммада" каби сўзлар қайтарилиши  кузатилаётганини эътироф этмай илож йўқ. Хусусан НилуФар, Замир ва мана Юлдузнинг хам бу янги қўшиғида  шу бир хил сўз ва стилистикадан иборат овоз қўшимчалари .

Балки бу ўзига хос Элдор Қаюмовнинг ўз ижодий "имзоси"дир, билмасам. 

 

 

Юлдуз Низомова "Миш-миш"

 

Тасиксдан кўчирмоқ 4мб

Бошқа тасиксдан

Саундклауддан

 

 


 

Юлдуз билан хайрлашгач, кейинги мехмон Даврон Эргашев ташриф буюрди. 

 

 

Давроннинг "Бир сени" деб аталган қўшиғи аслида 5 йил аввал Беном гурухи йигитлари томонидан Давронга тақдим қилинган бўлиб, у пайтда Сарвар ва Комил  хали Беном гурухи сифатида  чиқмаган экан.

 

 

Орадан 5 йил ўтиб қўшиқни гурух йигитлари эслатишгач, Даврон уни зудлик билан студияда ёзган.

 

 

Менга қўшиқ бир тинглашимдаёқ ёқди. Бошиданоқ этим жимирлаб кетди , тўғриси. Камдан кам қўшиқдан таъсирланиб, камдан кам қўшиққа этим жимирлайди.

 

 

Шу куни эфирда хам айтдим, хозир хам қайтараман: Даврон  сокин тарона кам куйлайди, аммо хамиша у аъло даражада қабул қилинади. "Бир сени" деб номланган бу ажойиб қўшиқ тезда оммалашишига ишонч бор. 

 

 

Қўшиққа Беном гурухи йигитларининг БеноММедиаси клип суратга олиши режалаштирилган экан.

 

 

"Бир сени"

 

Тасиксдан кўчирмоқ 4мб

Бошқа тасиксдан

Саундклауддан

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Суратлар муаллифлари Баходир Матёқубов ва  Азиз Жабборов

Бўлим: BIRINCHI-SHOU | Кўрилган: 9154 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Birinchi-shou, Yulduz Nizomova, Davron Ergashev, Radio Grand

Нравится
Барча изохлар: 4
1 сайёра   (04-Июн-2014 06:45) [Материал]
юлдуз чиройли экан

2 bek_2176   (04-Июн-2014 09:13) [Материал]
Юкоридаги 2та санъаткорни танимадим шунинг учун уларга бирор фикр билдира олмайман! кушигига келса агар ёмон булади! Даврон Эргашевга омад !!! кушик жуда яхши чиккан!

2ла кушика хам гап йук ижодкорларга омад доим шунака кушиклар кутиб коламиз !

4 Shokhrukh   (04-Июн-2014 21:49) [Материал]
Bu Komment Grand ijodkorlariga tegishli. "Faqat radioni ichida yurumasdan Tashqi tomonlargayam e'tibor beringlar. Na sayti ishlavotti, na online eshitib bovotti" Birinchi shouni eshitishshi xoliydigon chetdegilar Uzbdegi Tinglovchilardan kammas. Yaxwi bo'lardi Agar shu tomonlarini Togirlasez. Sardor aka uzur saytizda buni yozvotganim uchun, axir sizziyam loyixezku bu

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!