Бош сахифа » 2010 » Октябрь » 20 » Жасур Ҳамроев иқрорлари!
08:36
Жасур Ҳамроев иқрорлари!
 

Бир неча кунлар мобайнида Жасур Ҳамроевнинг "шов-шув”ли сайтида "Даракчи” газетаси билан боғлиқ мақола анонси турди. Бугун эса на мақола ва на анонсдан хабар бор.
Халқдан фарқли равишда шоу-бизнес оламидаги аксарият инсонлар, хусусан журналистика сергак тортди. Улар гўё "Оскар” тақдимоти натижаларини кутгандек кунни тунга улаб сайтга мўлтираб ўтиришган бўлса беъжиз эмас. Лекин…

Анонс сирли равишда йўқолди.

Жасурни саволлар ўқига тутишга мажбур бўлдим негаки қўйилган анонсни ечими берилмаганлиги сабабли "Даракчи” , "7х7″ ва айниқса ходимлар тўғрисида фикрлар бир тарафлама бўлиб кўринган холда қолди.



Сайтингизда «Даракчи» газетасидан гўёки хайдалган ходимлар 7х7 газетасида қўним топаётганлиги хақида анонс берган эдингиз, лекин тўлиқ матн тугул анонс хам таг-туги билан йўқ бўлди. Жасур қўрқди деган фикрлар хам йўқ эмас, менинг фикрим сал бошқачароқ бўлса-да шунга яқин тарафи хам бор.

-Биринчидан қўрққан бўлганимда бу анонсни бермаган бўлардим. Мени характерим ва ёзиш фаолиятимни билганлар бу фикримга қўшилишади. Қўшилишмаса уларнинг бу шахсий иши, демоқчи бўлганим, мен хам Сиз каби, жаноб Сардор, хақиқат тарафдориман. (урғу беради): Хар доим! У ёзган мақолам асл нусхаси албатта бор, ва у дуне юзини кўришига ишончим комил, балки ўзимнинг ёки  хурмат қилганим сизнинг сайтингизда бўлиши мумкин. Олиб ташлаганим боисига келсак, Айни пайтда жуда хам кўп турли фаолиятларим бўлгани учун...

 

У фаолиятларимга бу мақола натижаси халал бериши мумкин демоқчимисиз?

-Халал берадими, зарар берадими ,фойдами, хар ким ўзини жавобини топадиган мақола эди.

 

Анонсни  қўйиб кейин олиб ташлаганингиздан кейин ундаги гап худди хақиқатдек қолди. Яъни ходимлар хайдалиб тузлуғига тупурди ва бошқа газетадан жой топишяпти дегандек. Чунки сиз у анонсни ечимини тақдим қилмадингиз. Балки асл мақсад шунда бўлгандир?

-Йўқ, гап мақсадда кетмаяпти, унинг ечимини ёзиб қўйишингиз мумкин, у мақола менинг  фикрим эди ва қатъий фикримда турадиган инсонман. Фикримдан хеч қачон қайтмайман. Ечими шундан иборат-ки, "Даракчи” ходимлари ўзлари ишлаган ва ризқ топган жойларига тупурдими ё "Даракчи”ни ўзи ходимларига тупурдими?”, Тахририят, ходимларни ходим ўрнида кўрмаганми?-деган жўяли саволни мақолада кўтаргандим. Халқ тайёр газетани олиб ўқиб бу нарсаларни билмайди. Газета тайёр бўлгунча  қанча ходимларнинг мехнати бўлади.  

 

"Даракчи” билан бир неча маротаба расмий равишда хамкорлик қилгансиз. Шунча пайт ўтиб бу мавзуни кўтаришдан мақсад нима эди?

-Яна бир маротаба айтаман, мақсад йўқ эди...

 

Шоу-бизнес оламидаги   бўлаётган воқеалардан яна  бирини ёритишми?

-Йўқ, одилона фикрлашимга "Даракчи”нинг хозирги мухаррири сабабчи бўлди. Бир нарсани айтди: «7х7 газетаси охирги сонлари "Даракчи»га жуда ўхшаш бўляпти, сиз шунга эътибор бермадингиз-ми?” деганида хайратландим.  Ундан кўп ходимлар кетиб "7х7” газетасидан қўним топаётганини хам тан олиб айтди.

 

Сиз хам у мухаррирга "Сизнинг хам газетангиз  сўнгги пайтлар бошқа кимнингдир ижод намуналарига ўхшаб кетмаяптимикан?”- деб жавоб бера олмабсиз-да.

-Агар сўнгги бир йил мобайнида "Даракчи” газетасини кузатаётган бўлганимда жавоб берган бўлардим. Шу охирги бир йил мобайнида на "Даракчи” ва на "7х7” газетасини кузатганим йўқ. Мен учун жуда қизиқ бўлган нарсани айтсам, хақиқий ижодкор одам хеч қачон битта ғоя билан тўхталиб қолмайди! Қаерда ишлашидан қатъий назар, ўша газета йўналишига яраша ғоя топиб  бера олади. Мен сизни айтишим  мумкин қанча газеталар билан ишламанг, бир ғояда тўхтаб қолмадингизку.

 

Яхши, мақоланинг "Балки чиқиши мумкин”лигини айтдингиз, лекин қўймаганлигингиз сабабини айтмадингизку.

-Бугун сайтга қўйишга шунақанги бир ният билан келгандим. Тўрт кундан бери сайтимни очишга вақтим бўлмади, банд эдим,  бу учун мухлислардан узр сўрайман. Қўймаганлигим энг катта сабаби эса мулохазалардан ғашим келди.

 

Мулохазалар бу интернетдаги изохларми ё сизга бўлаётган қўнғироқларми?

-Мулохазалар ва менга ёзилаётган смслар. Шахсан хозирги "Даракчи” газетаси бош мухарриридан аввалги бош  мухаррирдан келган смс. Мен у сайтга кириб ўқимаслигига юз фоиз аминман. Қанақадир иғволар ғийбатлар оқибатиданми билмадим. Агар ўзимга шахсан қўнғироқ қилиб  қизиққанида эди бир фикр билдирган, ёки ёзилган мақоладан  бир лавха ўқиб бериб бохабар қилган бўлардим. Ундан шундай бир кулгули смс келди-ки хайратда қолдим. Бир вақтлар у инсон билан ишлаганман, хамкорлик қилганман, қандайдир муносабатлар бўлган ўша пайтлар. Лекин менга келган смс шунақа бир (куюниб) шунақа бир паст даражада ёзилган эди-ки, менга жуда кулгули туюлди.  Аммо қанақадир бир дили оғриган даражада эканлигини сездим. Вахоланки мақоламда унга нисбатан ғаламис бир нарса бўлмаганди, менга шуниси алам қилди.

 

Агар билдирилган мулохазаларга ёзган мақолангиз монанд эмаслигини  билсангиз нима учун далил исбот тариқасида бўлса хам қўймадингиз? Балки бу мулохазаларда хақиқат бордир? Шундан чўчидингизми?

-  Йўқ-да (кулади). Энг қизиғи хам шунда, мени мақоламни тўхтатишга собиқ бош мухаррирнинг биргина смси сабаб бўла олмайди. Бундан ташқари яна ўша "7х7” газетасидага ўтиб кетган ходимлар хам. Энг ғалатиси Холниса исмли ўша ходимлардан бири менга қўнғироқ қилиб "Ха, Сиз қанчага сотилдингиз? Сизни Даракчи қанчага сотиб олди?” деган гаплари менга жуда ғалати туюлди.

 

 

Балки хозирданоқ билдирилган фикрлар мақола чиқмаслигига сабаб бўлган бўларди агар дархақиқат мақолангизда шундай мазмун бўлганида. Буткул бошқа нарсани ёзганман дегандек фикр билдиряпсиз, юқорида айтганимдек, нима учун унда далил сифатида "Мана бундай эди аслида мақолам”- деб қўймаяпсиз?

-Балки мен бу мақолани sayyod.uzда қўярман, вақти келганида мен Сардор Комиловни хақиқат гапларини сайтимда қўйганман. Асос сифатида хам, фикр сифатида хам. Чунки у ерда хақиқат бор эди. Унда хақиқат борлигига иймоним комил  бўлгани учун сайтимда чиқаргандим. Вахоланки кейин қўрқоқлик қилиб ёки қандайдир бир важ топиб битта нарсани ўзгартиринг ёки олиб ташланг демагансиз-ку. Мана балки мақоламни сизга тайёрлаб қўйгандирман.

Бир нарса айтмоқчиман, хақиқатни юзига тик қараган инсон узоққа боради. Ўша собиқ бош мухаррирми, Холнисами, бошқасими, айтмоқчи бўлганим одам қайсидир бир хатосини чин дилдан сезса, ўша гап ... Гап эгасини айланиб барибир топар экан-да, масалан ўша собиқ бош мухаррирга нима гапим таъсир қилди тушунмаяпман, менга ғалати туюляпти. "Матбуотда ўз ўрнини топа олмаяпти деб мени айтингизми?” деган нарсани ёзибди. Мақолам анонсида матбуот деган нарсани ўзи йўқ-ку. Бу собиқ бош мухаррир хақида фикр ёзиш умуман хаёлимда бўлмаган, бу мақолани ёзишдан энг асосий мақсад хар бир инсон хаётда  ўз ўрнини топиши керак. Хар бир газета хам бозордами, рақобатдами ўзини ўрнини топа билиши керак.  Энг кучли ижодкорлар ғояси билаен олға қадам ташлайверади. Нима учун мени ва сизни сайтингиз ўз йўлида қолди? Айрим сайтлар қайсидир йўл билан «Самый посещаемый сайт» деб ўзига ном сотиб олди-ю, бу хам қайсидир маънода. Балки хақиқатдир, буни Худо билади. Лекин мана шу «Самый посещаемый сайт» деганларини бирон жойда янгилигини эшитмаганман. Тўғри оғир карвонмиз хамманинг ризқи бўлак, агар хозир тан олинадиган сайт чиқса сиз хам мен хам тан оламиз. Лекин хозир қайси бир сайтни юракдан ижод қиляпти деб айта оласиз?  Гохи кулгим келади халққа янги чиқаётган хонандаларни рекламаси керакми? Фалончини суперюлдуз даражасига чиқаришади. Кимдир пахтачиликка оладими бошқами, том маънода айтсам энг хурмат қиладиган сайтим бу  sayyod.uz . Чин маънода хам ижодкор ва хам мехнаткаш сифатида хурмат қиламан. Мен битта ижодкорни билмайман-ки кечаси билан соат еттими, бешми сайтини янгилик билан бойитаётганини. Вахоланки билиб турасиз бошингизга қандай бир таъна тошлари ёки қанақадир бир гап сўзлар билан олишиш кераклигини. Мана шу мақоламни хам чоп этиш Сайёдни пешонасига битгандир.

 

Бир гапингиз қизиқ туюлди. "Даракчи” газетасини бир йил мобайнида сотиб олмаслигингиз сабаби нимада?

-Биринчиси...айтаверайми хақиқатни?

 

Айтаверинг.

-Мени қалбимни чилпарчин қилган бу газета. Мен ишонмайман бу газетага. Собиқ мухарририга хам хозиргисига хам. Мана хақиқатни сизга очяпман. Шунақанги бир ажойиб ўйин бўлди, бу ўйинни уларнинг ўзи жуда яхши билади. Ўртада шундай нарса бўлди-ки емаган сомсага пул тўлашдек нарса бўлди менга. Гап бўлиши мумкин эмас, бундай нарсаларни жуда кўп кўрганмиз, яна биттаси пешонага битган экан. Яна бир маротаба мен учун яхши бир сабоқ бўлди. Емаган сомсага пул тўладик, I am sorry, bye-bye!

Бундан ташқари "Даракчи” газетасига тахлилий назар билан қарайдиган бўлсам, "Суғдиёна” газетасининг рейтинги билан боғлайман. Бу ўша  албатта сизни  "Кўнгилга сўз” лойихангиз билан жуда хам машхурлик даражасига келди. Кўпчиликни қўлида, бозорларда ва савдогарларнинг қўлида кўриб хулоса қилдим. 2-3 ой аввал хақиқатдан газетанинг машхурлиги "Даракчи”дан ошиб кетди. Яқиндагина Мухаммад Исмоил деган шоир билан гаплашиб қолдим, "Даракчи газетаси нима учун машхур бўлган биласизми?, ўша шов-шувларга бойлиги, қалбга яқинлиги бор эди. Хозир эса қандайдир бир ўз йўлини йўқотган, хақиқатдан тобора жиддийлашиб бораётгани одамларга ёқмаяпти” деб фикр билдирди. Бугунги кунда тираж роль ўйнамайди назаримда. Юз мингми,  ўн мингми, энг мухими берилаётган мақолалар. Сизу бизни ўша газеталарга бўлган таъсири аслида қаламда. Ўзимизда эмас, қаламимизда. Бир икки калтафахмлар қишлоқларга қаердан хам интернет борарди дейди, вахоланки хозир бир қишлоқда икки уч интернетни биладиган топилади. Оддий телефонда кириляпти, телефонку хаммада бор. Техника даври, "Баркамол авлод йили” ва бугунги баркамол авлодни хеч нарса билан алдаб бўлмайди. Газеталар бугун бир  икки хафталаб   кечикиб мақола ёритаётган бўлса  сизу биздек кимгадир ғайритабиий ижодкорлар, яъни кунини тунга улаб бўлса хам сонияларда янгиликлар етказиб турибди. Бу деган нарса такомиллашув, ахборот ва керак бўлса интеллектуал салохиятни  тезлаштириш дегани.   

 

Воқеалар ривожини кузатамиз.

Собиқ ходимлар нима дейди?

 

Дермикан?

 
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 8986 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 13
1 laylo_1   (20-Окт-2010 13:09) [Материал]
Manam darakchiga ishonmiman

2 laylo_1   (20-Окт-2010 13:28) [Материал]
Manam ishonmiman darakchiga

3 Dilya   (20-Окт-2010 19:13) [Материал]
Darakchi o'qigandan ko'ra foydali ish qisa bo'midimi shu gazetaxonla? Darakchi g'iybatchi :D

4 NOZI   (21-Окт-2010 07:47) [Материал]
Хакикатанам Даракчи хозир жудаям зерикарли булиб колган. Олдинлари биттаям бетини колдирми укирдим, хозир ярмидан купини одам укигиси кемиди, тагин хаммаси сериал-асарла, энсен котади.

5 Улугбек   (21-Окт-2010 08:19) [Материал]
Хар не булганидаям, анонсни олиб ташламаслигингиз керак эди, Жасур.

6 Нилуфар Шодиева   (21-Окт-2010 21:18) [Материал]
Даракчи сунгги 2 ой ичида умуман зерикарли булган. Ялангоч газета десам хам булади. Олдин зиёлилар учун, укимишли эди. маслахатлари хам зур буларди. хозир 8 варроги хориж хабарлари. Хориж хабарларини ТВдан хам билсак булади. эски маълумотни бериб бало боми? Сифати йук умуман! Собик редатри кучли эди. Айнан уша аёл, исми эсимда йук. унинг юзи ва киёфасини узгартирганди. Жиддийлашанди. Хозир артислани гийбат килишдан бошка иши йук. Яна желтая пресса деган ногмни кайтариб олди.

7 someone   (21-Окт-2010 22:04) [Материал]
jasurHONga tushunmadim,gap orasida uzlarini SALOHIJATLI dib kamtarli qildilaju,maqolaga keganda darakchini 1 yildan biri uqimiman didila ogajnimiz,tak nmaga asoslanib jozganla usha maqolani tushunmadim!!!!!!!!! sardor ja prosta uveren bergan sovollarizga jovob omagansiz,bittasigajam. shahsan shohruhhon ee sorry salmonhon jana bir marta sorry jasurHONni jurnalist sifatida umuman hurmat qimiman,urnizda buganimda shu odam bn gaplashishkajam or qigan bulardim!!!!!!!!!!!!!!!!

8 nodir   (22-Окт-2010 20:02) [Материал]
SALOM SAYYOD MAN 2 KUN OLDIN JASUR XAMROEVNI SAYTINI OTINI SURAGANDIM JAVOB BERMADILAR AGAR ILOJI BUSA ETINGLAR OLDINDAN KOTTA RAXMAT ISHILAGA RIVOJ VA OMAD

9 bahrom   (22-Окт-2010 20:37) [Материал]
Даракчини 10-йилдан ортик кулдан куймай укиб келаман, тугриси урганиб колганим учун оламан. Ростданам жиддийлашиб колган

10 Jurnalist   (23-Окт-2010 23:53) [Материал]
Assalomu alaykum!
Ming qilganda ham xom sut emgan bandalarmiz! Ba'zilarning aqli naqadar noqis, eh!
Har bir qilingan yomonlikning javobi borligini bila turib, o'zini to'xtata olmaydiganlar bor...
Eshitdik... Jasurga "Darakchi" haqida maqola yozish vazifasini kim va nima uchun topshirganini...
Har birimizga ham Alloh insof bersin, bilib va bilmay qilgan gunohlarimizni O'zi kechirsin!

11 dilbarchik   (24-Окт-2010 13:52) [Материал]
Maqsadsiz ish yurituvchilarni ishi ham yurishmaydi. Umuman anonsni berilishida maqsad bolmagan bolsa uni berish kerak emasdi. Yana bunday kaltabinlar sayt yuritishiga balo bormi

12 nigina   (24-Окт-2010 20:59) [Материал]
Jasur,xafa bumeng-u,ichiz gij-gij kirligini bilasizmi.Sal xavas qilishniyam bilsez yaxshi bulardi.Siz xaqizda kup eshitganman,lekin,intervyungiz xam qanaqa inson ekanligingizni etib turibdi.

13 madadian   (02-Дек-2010 11:43) [Материал]
man xam iwonmiman Trud va AiF zor

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!