22:34 Диққат янги фирибгарлик: Хокимият уй рақами сотсая?! | |
Уюшган гурух ёшлари томонидан хокимият ва “Камолот” номини сотган холда кўп қаватли уйларга бориб қўлларидаги қандайлир бир қарорни рўкач қилган холда “Биз хокимиятни мувофиқлантириш бўлимиданмиз, хамма уйларни рақами бир хил бўлиши керак” деб оддий ва хитойнинг арзон пластмасс рақамларини 5 мингдан 20 минггача мажбуран дея сотиб юришмоқда.
Шу кунларда, айни Рамазонда бири қўлга олинган, қизиғи унинг отаси милиция участка нозири бўлиб чиқди.
Хуқуқ тартибот органида ишловчи ва бевосита бу воқеага гувох бўлган танишим гапириб беради: -Уйимизга ёш йигитча келиб хокимиятни мувофиқлантириш бўлимиданман деб қандайдир бир қарорни нусхасини кўрсатиб 20 минг сўмдан уй рақамини сотиб олишни таклиф этиб бу мажбурий эканини айтди. Мен хам ўзимни таништириб хокимиятда бундай бўлим йўқлигини айтганимда у “Камолот” бўлимиданман дейишга тушди. Кейин эса гўёки хўжайини билан боғлаб берди. Қизиғи у хўжайини хам шу йигитчадек ёш ва бир икки саволимга жавоб беролмай телефонни қўйиб қўйди. Қонунни билганим учун ишни милицияга оширдим. Ишонсангиз булар уюшган ва тармоқлаб кетишган экан. Хаммаси 1995-97 йилларда туғилган ёшлар. Нечта туманларда 5 минг сўмдан 20 минг сўмгача шундай фирибгарлик йўли билан арзон уй рақамларини хокимият номидан сотиб улгуришган. Анча бунча пулга шу тариқа эга бўлишган. Рўзада мана шу ишларни қилиб юрган ёшларга қараб ачинасан хам. Мухтожмикан десанг туппа-тузук кийинган, қўлида айфон 5...яна камига отаси милиция ходими...
Фотофакт! Қўлга тушган йигитча ва сотилаётган рақамлардан бири
Айни дамда унга нисбатан иш очилгани маълум. Мазкур холат юзасидан ўзимизни хам кўп қаватли уйимиз "домком"идан суриштирсам бизга хам шундайлар келишганида у хайдаб солганини айтди. Бизнику “дом”имизда қонунни билган ва фирибгар тугул бегона мошина кўринса суриштирадиган “домком” бор. Бошқалардачи? Огохлик давр талаби. Фирибгарликни эса шундай йўллари хам чиқибди. Хуллас огох бўлинг! Ушбу мақола мазмун мохияти хақида яшаб турган кўп қаватли уйингизнинг "домком"и ва ёки ТЧСЖ ширкатига маълум қилишингиз мумкин.
Рамазон айтиб келдим эшигингизга Рақам йўқ эшикда сотай сизларга Хокимиятданман, Камолотданман Чиқара қолииинг мингталиклардан!
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 82971 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 11 | |||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |