06:09 Дилнозанинг катта бўлиб қолган “хўжайин”и | |
Дилноза сўнгги пайтлар камнамо. Бир хамма ерда пайдо бўлиб бир йўқ бўлиб кетадиган актрисаларимиздан. Телефон рақамлари ўзгариб кетган Дилноза мен билан боғланди, фурсатдан фойдаланиб уни машхур қилишга катта хисса қўшган "Келгинди келин” фильмини давоми "Келгинди келин-2” комедик мелодраммаси суратга олинаётганлиги, ва у фильмдан қўлимизга тушган суратлардаги унинг имиджи, янги ёш партнери ва умуман шу фильм билан боғлиқ саволларга тутдим. Сухбат орасида Дилнозанинг ўғилчасини баланд овозда куйлашидан ва ора-орада ёнига келиб "Ойижон ким?” деб саволга тутишини гувохи бўлиб, Дилноза у хақида хам қизиқ маълумотлар билан бўлишди. Келгинди келин 2 фильмидан баъзи суратлардан "Пушкарёва” образи кўз олдимизга келди. (Россиядаги "Не родись красивой” сериали қахрамони назарда тутилади-муаллиф) -Йўғэ, сиз фақат шу кўринишдаги суратларни кўрган бўлсангиз керак, қахрамоним образи ундай эмас. Сиз билан бўлган аввалги сухбатларда ёш актер партнерлар ролидан унчалик қониқмаётганингиз хақида айтгандингиз.Янги партнерингиз Дилниёз исмли ёш актер билан ишлаш қандай кечди? Бош рольга тасдиқланганини инобатга олса лойиқмикан шунга? -Тўғри, сценарийни ўқиганимда мана шундай типаждаги янги йигит кўз олдимга келган эди. Хамиша сценарийларни ўқиган пайтим кўз олдимда актерлар гавдаланади. Ва кўпинча тўғри таққослаган бўламан. Дилниёзга келсак, менимча тўғри танлов бўлди, ижро махоратига келсак бу йигит жудаям ғайратли, ишга бўлган иштиёқи аъло даражада. Ўзига нисбатан талабчан, ишга чанқоқ, нафақат режиссер Рустам Саъдиевни балки атрофдаги хаммани маслахат ва танбехларини жон қулоғи билан тинглаб, тахлил қилиб жамоага киришиб кетишга харакат қилди. Мени хам маслахат ва йўл йўриқларимни тинглаб ўз ишига маъсулияти ва хурматини ижобий намоён қила олди. Бу йигитни ютуқлари шу тарафлама кўп. Илк ишида унча мунча одам довдираб қолади, дебьют иш жуда қийин бўлади. Лекин Дилниёзга хамма ёрдам берди, Рустам ака шахсан майдончада у билан кўп ишлаб бизни иштирок этган фильмлардаги ролларимиз эпизодларидан мисоллар келтириб тушунтирдилар. Олдиндан гапиришга қўрқаман, лекин ёмон эмас. Натижа ва бахони халқ берсин, у олий хакам.
Кастингдан ўтган йигитми ё танишлар орқали топилдими? -Йўқ таниш билишчилик йўқ. Бу болани санъатига мен ўзим қойил қолдим. Ўзбекистон давлат санъат институтида мени лицейда ўқитган устоз бор, Муқимий театрида режиссер Баходир Назаров деган, шу кишини қўлида Дилниёз тахсил олар экан. Мен эшитиб хурсанд бўлдим, демак бўлажак профессионал актер. 4 курсга ўтибди, мусиқали театр актери бўлганидан кейин куйлашади. Драма актерлари куйламайди, мусиқали театр актерлари куйлашади, масалан булар Муқимийда ишлашади, биз эса Миллий театрда. Ва Дилниёз уч йигитдан ташкил топган "ЭлДиДо” деган гурухда куйлар экан. Уч йигитнинг бош харфи Элмурод, Достон ва Дилниёздан гурух номи келиб чиққан экан. Шу гурух ижоди институтда шов-шув экан. Нафақат ўзбек қўшиқлари балки бутун жахон классик асарларини хам хаттоки аслидан ўтказиб куйлашар экан. Институтда концерт дастурини тақдим этишганида Рустам ака Саъдиев ва Шухрат ака Аббосовлар кўриб назарга олишган ва кўпчилик, домлалар хам уларга тавсия қилишган экан. Уччала йигит хам фильмда иштирок этиб, уччаласи хам ўз ролига мос тушган. Мен четдан шунақа деб кўрдим. Шунинг учун булар хеч қандай таниш билиш эмас деб бемалол айта оламан. Ишқ бошқа хавас бошқа деб адашиб қолиб санъат ва фильмга қизиқиб эртага савдо билан шуғулланадиган болалар эмас. Бўлажак профессионал актерлар. Партнерингиз бўлган уч таниқли актерлар Адиз, Улуғбек ва Фаррухларга бугунги кунга келиб тавсифлар мавжуд. Яқиндагина Рустам ака билан сухбатда кимдир инжиқ, кимдир эркатой ва улар орасидаги энг маданиятлиси Адиз деган фикрни эшитдик. Дилниёз нимаси билан улар орасидан жой топаркин нима деб ўйлайсиз? -Бу йигитга хали бир нарса дейиш эрта, чунки дебьютант, энди бошлаяпти. Лекин бу йигит ўта ғайратли дея оламан.
Хозир бирон нарса дейиш қийин бўлса уч партнерларингиз бошида бошқача бўлиб хозир ўзгаришганми? -Одам омад қўнганида , машхурлик берилганида синалади. Юқоридаги уччала актер хусусан мен хам бир неча босқичлардан ўтиб, оқ қорани ажратиб ўзгариб бораверамиз. Кимдир эл юрт ва хамкор ижодкорлар олдида қандайдир бир хусусият орттирди, қандайдир таърифларга эга бўлишди. Халқда хар биримизга берилган ўз тушунча ва бахолари бор. Шунинг учун Дилниёзга бир нарса дейиш эрта, аввал ўзини кўрсатсин, махоратини намойиш қилсин, кейин шунга қараб билинади. Хаммамиз уни машхурликда кутилаётган нарсалар хақида гапирдик, ишқилиб одамгарчиликдан чиқмай, машхурликка учмасин деймиз. Шу болага ғайрати, ишга бўлган иштахаси сўнмасин дейман.
Давомий бўлган фильмда, яна "Келгинди келин-2” фильмида иштирок этишга чўчимадингизми? -(ўйланиб) Тўғри бўлди бу нарса. У фильм ўша пайтда машхур бўлди, жа машхур дея олмайману халқни қанақадир бир эътиборидан жой олган. Чунки қаерга борсам "Шампунь кондиционер билан сигирингиз” деган жойини хамма айтишади. Демак, одамларимиз кўрган ва кўряпти экан. Энди у фильмни давоми деб хам бўлмайди. Мантиқий давоми эмас. Лекин фильмни ғояси, сюжети ўша "Келгинди келин-2” деган сарлавхага лойиқ. У фильм муваффаққият қилгани учун давоми эмас, хақиқатда буни хам келгинди келин деса бўлади. Лекин у фильмни давомини томошабинлар "Келгинди келин-2” да кўришмайди, умуман бошқа ғоя, бошқа тақдирлар , хаёт ва ечимлар.
Кубаева яна нималар билан банд бугунги кунда? -(образда) Эх-ей, театрда жавлон уряпмиз! Сахнада замон қахрамони деган кетма-кет премьералар қилдик. 20 йиллик Истиқлол юбилейи олдидан анча вилоятларни гастроллар билан кездик. Энг яхши, энг замонавий, энг маънавий озуқа берадиган ва тарбиявий ахамиятга эга спектаклларимизни вилоят театрлари ва маданият саройларига бориб намойиш қилиб халқ билан мулоқотда бўлдик. (Шу пайт Дилнозанинг ўғилчасини хонада баланд овозда куйлаши эштилади) Ўғилча қалай? -Эй, тўполончи бу, хар куни ишга олиб кет бирга дейди. Уйдан чиқар бўлсам "Ойижон қаерга?”, телефонда гаплашсам "Ойижон ким?” деяверади. Катта бўлган сари хўжайинчилик қиляпти (кулади). Ясан –тусан қилсам "Ойижон чиройлик” дейди (кулади). Борига шукр. Хонанда бўлади чоғи овоз зўр-ку -(норози охангда) йўўўқ, хонанда бўлмасин, хохламайман. Лекин овози бор, қўшиқ куйлаш жону дили. Шу пайт Дилнозани олдига ўғилчаси Мухаммадамин югуруб келиб : Ойижон ким? -Сайёд. (Бир амаллаб Сайёд дегач албатта танимагани сабабли тушунмай жим қолиб яна нари кетиб қўшиқ куйлайди). Сиз билан илк сухбатдан кейин айнан шахсий савол берганимда тинч дея жавоб бериб, интервьюдан кейин бир хафта ўтар ўтмас тўйингиз хақида эшитганимдан бери сиз билан хар сухбат якунидаги анъанавий саволим; "Ишқилиб бир хафталардан кейин табрикламайманми?” -(Мириқиб кулади). Йўўқ, хотиржам бўлаверинг, шахсий хаёт жиииим. Дилнозани ўғилчаси яна бир айланиб келиб жуда қизиққон охангда: Ойижон ким? Кулиб юбордик. (c) Sayyod
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 12848 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 29 | |||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |