Бош сахифа » 2014 » Июнь » 11 » Нюшадан куйган Ротаруга балогардон!
18:26
Нюшадан куйган Ротаруга балогардон!

София Ротару билан боғлиқ мавзу унинг расмий сайтидаги сентябрьда Тошкентга НИХОЯТ келиши билан тугади деб ўйласангиз адашасиз. Можаролар авжида, айниқса ундан аввалги ташриф буюрган Нюша масаласида хам.

 

Гап шундаки Нюшани Тошкентга олиб келган одам аслида ўша сохта обрўлар оғушида юрганлар эмас,  бошқа бир содда тадбиркор  бўлиб, бугун у биз билан учрашиб, гувохлар олдида хаммасини гапириб берди, диктофондаги сухбатларни хам исбот тариқасида келтирди.

 

Нюшани концертига боғлиқ барча харажатларни кўтарган ва ўша сохта ташкилотчини айби билан Нюша самолётга ўтираётган пайтида Тошкентга келмайман деб туриб олганида шу тадбиркор Москвада бўла туриб хаммасини тўғирлаган бу инсон, Нюшани концертига тиккан миллионлаб пулларини қоплаши тугул, қайтариб ололмай халак. На фойда кўрди ва на қоплади, камига айбдор бўлиб олишига оз қолмоқда.

 

Яхшигина чув тушган бу тадбиркор ўз яқинларидан пулларни йиғиб берган. Ана энди София Ротару Тошкентга келиши билан боғлиқ можаро бу тадбиркор инсонни бошида синишига оз қолмоқда. Ўша сохта ташкилотчи шу София Ротару концертидан Нюшага тиккан пулларингни қайтараман деб уни яна туширмоқчи.

Рози бўлмаса устидан хуқуқ тартибот органларига аризалар тайёрлаб қўймоқда. У ташкилотчининг хийлалари чек чегара билмас, нима бўлганида хам сувдан қуруқ чиқиб, София Тошкентга келиши учун тўлиқ пулларни ё ундан ундириб концерт қилиб қутулмоқчи, ё пулларни тополмагач, бу тадбиркор устидан ёзиб, аслида мана шу сабабчи деб қутулмоқчи.

 

Бу тадбиркор берган хабарига кўра, София Ротару ташкилотчилари Тошкентга келиш учун  июнь ойидаги можаро сабаб керагидан каттароқ пул  талабини қўйишган.

Ташкилотчи ё охиригача пулни тўламай бир неча одамларни бошини ейди ё шантаж билан пул ундириб яна чув тушириб ўзи четда қолади.

 

Воқеалар ривожини кузатамиз ва қонуний хужжат чиққач барчасини ёритамиз, хозир эса қонун бўйича номлар ва деталларни келтиришга хаққимиз йўқ.

Бу тадбиркор ва унинг яқин дўстлари, шунингдек у ташкилотчидан чув тушиб куйган яна бошқалар,    оғир касаллик билан тўшакда ётган боланинг  онаизори  харакатлари хам зое кетмаслигига умид қиламиз.

Айни дамда ўша фирибгар ташкилотчидан куйган ва унинг офисидан бош олиб кетган барча гувоху жабр кўрганлар аризаларига исботларни илова қилган холда тегишли идораларга ариза топширишмоқда.

 

Қўрққан олдин мушт кўтарар қилиб, шунча одамни куйдирган у сохта ташкилотчи яна айбини ювиш учунам уларнинг устидан ёзиб қутулмоқчи бўлишига хуқуқ тартибот органлари бефарқ бўлмаса керак.

 

Бизда унақаси кетмайди, нохақлар албатта жазоланади!

 

Воқеалар ривожини кузатамиз!

 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 8726 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 10
1 БЕК   (11-Июн-2014 18:37) [Материал]
САЙЙОД изкувар булиб кетингге

2 Your_Prince   (11-Июн-2014 19:03) [Материал]
Кунгли бўш инсонни ахволи шуде. Тадбиркор шу шоу бизнесга пулини тикиб, кўпайтирмокчи бўлган эканде.... эххх, ўзбекнинг иши қизиқ, ишидан қилиғи қизиқ....  facepalm

3 Nilufar   (11-Июн-2014 20:21) [Материал]
Raxmat Sardoraka wunaqa malumotlani yetqizib bervotganiz uchun. Omad, xich qachon charchamen

4 Mirkomil   (11-Июн-2014 20:23) [Материал]
Mana xaqiqiy Sayyod qaytyapti avvalgi Sayyodni endi ko'ryapmiz anchadan beri

5 Nilufar   (11-Июн-2014 20:54) [Материал]
ishqilib usha Svoloch "tashkilotchi ózicha"  pul bn qutulmasa bóldi, ....Kasal bolaga Olloh shifo bersin.

6 bek_2176   (11-Июн-2014 21:59) [Материал]
Сардор ака сизни савобли ишингизга омад тилайман ака хеч качон хаста булманг! ва уша номард ташкилотчига Оллохдан инсоф сураб колман! ва бу жабр кураётган одамга сабр тилайман!

7 ledy   (11-Июн-2014 22:13) [Материал]
Сиз айтган хотинни бирон жойда укиб колсам гижиним келадиган булган. Худо берсин-е унакаларни жазосини.

8 Elmurod_D   (12-Июн-2014 01:34) [Материал]
Kimningdur ishonchidan foydalanib, daromad ko'radigan yolgon tashkilot... Obbo.!yaramasey, olloh jazoingni bergur jabr korganlaga kim yordam beradi, aldanib qolaveradimi.?

9 zaya   (12-Июн-2014 17:13) [Материал]
Xudo ham Hech aql bermadida aqlsizlarga

10 Hudoyor   (13-Июн-2014 22:38) [Материал]
Wunaqa Mawinikla köpayib ketgan Bulargayam Ollohni atagan Jazosi bordir,

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!