Бош сахифа » 2011 » Февраль » 13 » Онам мени ажратади... Она мехридан айро машхур
01:09
Онам мени ажратади... Она мехридан айро машхур


Ассалому алейкум Сайёд сайти жамоаси ва албатта унинг адолатли мухлислари. Бу сайтни ўзим учун кашф этганимга анча бўлиб қолди. Дардимни айтайми йўқми деб ўйландим.

Балки айб ўзимдадир, қайдам.

Оилада уч фарзандмиз, отамиз йўқ ва болаликдан менга нисбатан онамнинг муносабати сал бошқачароқ. Яъни акам билан синглимни кўпроқ яхши кўрадилар. Ғалати туюлса керак а?

 Мен хам аввалига бу шунчаки шундай туюлар деб хисоблардим. Балки отамиздан ажрашгач додам билан беш олти йил бирга яшаб онам менга берадиган мехрини унутганми....

Хеч хам ёдимдан чиқмайди, синглимни мактабига телефидение келганида шунчаки тўрт қатор шеър ўқиб телевидениега чиққанида онамнинг хурсандчиликлари бутун оламни олиб бир неча йиллар ўтган бўлсада хануз эслайдилар.

Лекин мен мана бугун  жудаям бир машхур бўлмасада лекин эфирда тез-тез кўринадиган бошловчи бўлиб ўз мавқе ва аудиториямга эга бўлган бўлсамда синглимнинг бир маротабагина эфирга чиқиб тўрт қатор шеър ёдлагани билан бирдай.

Отасиз ўзган бўлсакда онам яхши жойда ишларди ва керак бўлса хафтасига синглимни ё акамни олиб бозорга кийингани тушишарди. Тавба мен эса битта ботинка билан қишниям ёзниям ўтказардим. Уялардим айтгани, чунки ич ичимдан болаликдан сезардимда ажратишларини, диққатни...

Акам билан синглимни эшик олдида турган қатор турли туфлилари хануз эсимда. Кийиниб яна янги модадаги туфлиларга кетишаётганди. Менда эса этигим иккинчи йили йўқ, ботинкамдан сув ўтаверарди, онамнинг пуллари борку деб оғзимдан чиқиб кетибди она этигим йўқ деб...

Онам эшик олдида ойнага қараб кийимини тўғирлалр экан, мени бу гапимдан кайфияти тушиб кетиб юзлари бужмайган. Уф... деганди, бўпти юр деб шунақанги бир охангда бозорга олиб кетганки хеч қачон ўша қатор турган туфлилар, онамнинг хуш кайфиятда ойна олдида бозорга отланаётгани ва мени гапимдан юзлари ўзгарганини хеч қачон унута олмайман...

 

Мана шу сатрларни ёза туриб яна йиғлаяпман. Алам қилиб кетяпти яна. ёзолмасам керак деб ўйлагандим, хозир бу сатрларни ёзяпману мени кўрган одам тушунмаса керак кўз ёшларимни дейман...

Вахоланки кап-катта эркакман, бугунги кунда хамма нарсам бор, пулим оилам мавқеим, лекин мана шу хотира ёдимга тушса дод дегим келади...онамни ёмон кўриб кетаман...жуда жуда....

Вахоланки онам учун акам ва синглимдан кўра фақат мен куйинаман. Тўғриси энг кўп яхши кўрадигани хам менман ўзи.

Йигит йиғламайди дейдилар. Сайёд бир монолог ёзгандингиз ёдингиздами йигитни йиғлатманг деган? Шуни   Дилмурод Ғуломов хатто мусиқага солиб ўқиганди, интернетдаям бор. Ана ўшанда хаммасини тўғри ёзгансизу фақат ота-она мехридан айро деганини унутгансиз. Тўғри мени бошимдан ўтган бўлса бу хаммадаги дард дегани эмас. Лекин ўша сатрларни кўздан кечира туриб айнан ота она мехридан айро бўлса деганини роса кутгандим.

Илохим хеч қачон хеч кимга бундай катта баъхтсизлик насиб этмасин. Бугун ўзим отаман, хотиним сал боларимни туртса керак бўлса шапалоқ тортиб юбораман. Фарзандларим мехримга тўйсин дея ишдан келган захоти бағримда олиб ўтираман, доим биргаман. Хотиним хам бунча талтайтирдингиз бизни ролларимиз алишиб қолган ўзи, болларга қаттиқ ким туради, тарбияси бузулади деб жаврайди.

Йўқ йўқ, бу хақида тасаввур қила олмайман, фарзандларим мен каби рухий хўрликни сезиб кемтик дил билан ўсганидан кўра талтайгани яхши дейман.

 

Акам ва синглим на ишда ва на шахсий хаётда омади чопмади. Бугун ажрашган ва ишламайдиган хам акам ва хам синглим, унинг 4 фарзанди билан бирга ўзим  таъминлаяпман.

Нима деб ўйлагандингиз? Муносабат ўзгармаган. Онам керак бўлса твда чиқаётганим турса, бошқага олиб севимли кўрсатувларини томоша қиладилар. Бу тўғри лекин бирон маротаба мени кўрсатувимни бошидан охиригача кўрмадилар. Ха яхши деб бошқага олиб қўядилар. Бир нарса десам акамниям синглимниям онамниям юзлари ўзгариб вой сан юлдузсан деб киноя қилиб устимдан кулишади, ёки умуман ахамият беришмайди.

 

Тан оладиганиям мақтайдиганиям фақат бегоналар...бегона бегона ва бегоналар. Бир умр мехрниям ишниям, қўллаб қувватлашниям фақат бегоналар берган.

Овунайми?

АЛАМ ҚИЛАДИ!

 


Sayyod:

Тўғрисини айтсам бир тарафдан мана шу мухлислар минбарини очганимга пушаймон бўла бошладим.

Гап кети йўқ юзлаб келаётган мактубларда эмас, воқеалар қаттиқ таъсир қиляпти. Хикояни ўқийсану биласан ижод намунаси, шу фильмлигини билиб  туриб кўзимизга ёш келади...Мана бундай хақиқий бўлиб ўтган воқеаларни ўқисамку..

 

Авваламбор хаётни кўрган ёки бунга рўбарў келганларнинг маслахатини изохлардан ўқирмиз.

Менинг шахсий фикрим эса, бир тарафдан онангиз муносабатини сизга катта нафи бўлган. Нимадан айро қилишган бўлса ўшандан ўзаман деб шу мавқега эришиб келгансиз, стимул!

Синглим 5 дақиқага чиқиб онамнинг назарига тушибдими, мен 5-6 соатлаб керак бўлса эфирда кўриниб тураман деган нарса онгингизга сингигандир.

Мана бугунги мавқеингиз зўрку, сингил ва акангиз холи эса бу.

Онани хам оз бўлсаям тушуниш керак. Балки  айнан хаётда сиздаги потенциал кучли бўлиб, хам ақлан ва хам хар тарафлама бошқа фарзандларидан бир поғона юқори бўлганингиз учун хам балансни тўғирлаш учун эътиборни акангиз ва синглингизга қаратгандир.

Тушунмайди деб ўйлайсизми?

Айниқса бугунги кунда акангиз ва синглингизни ахволи бу бўлса онангиз хаммани олдида сизни кўрсатувингизга махлиё бўлиб термулиб мақтаса акангиз ва синглингизга оғир ботмайдими? Улар хаётда хеч нарсага эга эмас эканку.

Тўғри гапларингизда хақиқат бор,  шунчаки балки сал бўлса хам қалбингизга малхам бўлсин деб масалани бошқа тарафини хам кўрсатишга харакат қилдим-да.

Мехр бермай мехр талаб қилма деган шиорга мен хам амал қилардим. Аммо ота-онадан талаб қила олмас экансиз.

Шартмас онангизни гапириши. Қалбида, кўз ўнгида тан олиб кўриб турибдику.

 

Фарзандларингизни талтайтиришингизга келсак эса, хато қилманг, қаттиқ туринг. Ўзимни қалбимдан кечганини раво кўрмайман деб акангиз ва синглингиз кечираётган хаётини фарзандларингизга олдиндан белгилаб қўйманг яна.

Мени тушундингиз деган умиддамн.

 

 Хатингизга тегмадиму лекин тўғирлаш киритаман, "Йигитни йиғлатманг” деган монологимни  Дилмурод Ғуломов эмас Бахтиёр Мўминов ўқиб берганлар. Куни кеча шу монологни ютубда кўргандим, муаллифлар хам кўпайиб кетибди тавба. Ха майли.

 

Эх кўнгил, кўнгил....

 

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 9274 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 30
1 oybek   (14-Фев-2011 02:09) [Материал]
salom mani ismim Oybek! bilasizmi yozganlariyizni o'qidim, sizga yahshi maslahatim onayizni ko'nglidan qolmang. Nega onam manga yomon munosabatda bo'lga deb o'ylavosimi buni sababi bor, onayiz sizga yomon munosabatda bo'lmagan, sizi bu natijalarga erishishiyizga onayiz sababchi manimcha. onayiz nega singliyiz va akayizni yahshi ko'rgan? chunki ularni onayiz sezgan qo'llaridan hech narsa kelmasligini. sizi nega yomon ko'rgan bilasizmi, sizdagi istedodni sezgan onayiz sizga yomon gapirgan sababi o'z ustiyizda ishlashingizni hohlab sizga yomon gapirgan, siz esa hali hammalaringa ko'rsatib qo'yaman deb oldinga intilgaansiz va shu yutuqlarga erishdiyiz manimcha. onayizi ko'ngilardan hech qachon qolmang aka!!!!!!!!

2 Noz@   (14-Фев-2011 03:01) [Материал]
мана шу хотира ёдимга тушса дод дегим келади...онамни ёмон кўриб кетаман...жуда жуда.... cry ujasss!!! Onaniyam yomon korib ketsa bo'larkanmi? Tovba qivoring!!! Sizga birinchi maslahatim!!!

Birinchidan Onez bo'maganda na Siz, na hoz yaxwi koradigon farzandlariz bo'masdi!!! Ikkinchidan Otez yoshligizda qazo qiptila siz o'zizzi kuchiz bn shu mavqega erishdim oylavosizmi??? Onez sizga ruchka kitob daftar obermaganlarida siz o'qimasdizam!!! Qanaqa onalani yomon korib ketsa boladi bilasizmi? tug'ib mehribonlik uylariga tashab ketvotgan, yoki shu tug'ilmasdan oldin bollarini o'ldirvotgan "Ona"ladan nafratlansa arzidi!!!

5 qo'l baravarmaaas!!!! Baribir maimcha lyuboy ona har bitta farzandini boshqacha yaxwi koradi, no bu degani yomon ko'radimass!!! Ishonmiman!!!
Ayolim bor farzandlarim bor debsiz, deme Onez yolg'iz bolishlariga qarami sizni uyli joyli qiptilayu!!

Yana bitta maslahatim o'ziz uchun uveren bolishiz uchun oyizla bn galashing!ochuchasiga. Ona mandan ubu narsa o'tganmi? Man sizni xafa qiganmanmi qachonduram dilizzi oritib qoymaganmanmi db... NImaga manga mehriz yoq deng!!

ONAMNI SOG'INDIM!!!!


3 borka   (14-Фев-2011 03:28) [Материал]
Sayyod, tugri aytibsiz. Bu insonga usha narsa stimul bulgan. Men Deyl Karnegida uqiganimda, bitta mashhur ayoldan uning mashhurlik sirlarini surashganda "agarda tu´kis inson bulganimda, bugun bunchalik shuhratga erishmagan bulardim" degan ekan. Chunki u ayolning kuzlari ojiz...

4 nilushka   (14-Фев-2011 04:01) [Материал]
Man sizzi holatizzi juda yahshi tshunaman chunki manga qardon bir insonniham onalari juda bemehr yoshligidan ezilip kotta bogan buni yon atrofidigi insonlani hammasi biladi lekin hechqachon o'zi mani onam shunaqa dip gapirmidi etmohchi bovotganim sizzi sharoitizdan yomon sharoitda osgan lekin onani ona dip qabul qiladi ursayam ajratsayam onamiz bosin siz oneyizdan hafa bomen buyam bir Ollohni sinovidur iloji boricha oneyizzi konglilarini olishdan tohtamen qaytar dunyo farzandlarizdan qaytadi oneyizga bergan merhirz

5 Амира   (14-Фев-2011 04:06) [Материал]
Йигладим... бугзимга ёмон тикилди, бошка ёзолмиман. хамма маслахат беришга уста, бошидан утган тушунади. ман титраб кетдим...

6 qalampirmunchoq   (14-Фев-2011 04:30) [Материал]
"Бугун ўзим отаман, хотиним сал боларимни туртса керак бўлса шапалоқ тортиб юбораман" - айнан шу жойи сизга булган рахм ва тушуниш хиссини бир тийнга айлантирди!!! Сиз, хафа булманг, эгоист инсон экансиз!!! Битта ёки иккита момент билан, онангизни бемехр инсонга айлантирдиз... Уят сизга!!! Отанг хайвон булса боглаб бок, эшитганмисиз шу маколни... Маслахатим, онангизга этинг хамма хисларизни, енгиллашасиз!!!

7 Locoste.   (14-Фев-2011 05:09) [Материал]
YO RABBIM,,,nahotki,,, juda qiyin va juda qaltis masala.

8 Noz@   (14-Фев-2011 05:38) [Материал]
Man Fozil Qori akani bitta ma'ruzalarini eshitgandm, Ota ona duosi xaqida, shu esimga tushib ketdi...

BItta judayam iymonli, insofli ,taqvodor inson jonlari uzilomii juda qiynalib yotgan ekanla.. La Ilaha Illolloh degin deyishsa, tillari kelishmyotgan ekan hicham. Aylanmasmush tillari shu kalima keltirishga. Shunda Payg'ambarimizaga bor gapni yetqizishibdi. PAyg'ambarimiz u kishini onalari tirikmi deb sorabdila. Xa tirik lekin onalari bn billa yashashmidi, onalari norozi bu insondan deyishibdi! Tezdaa onalarini topib kelila debdila payg'ambarimiz. Kelomasala man o'zim boraman debdila. Onalari yo' man o'zim boruraman db Payg'ambarimizani oldilariga keptila.
Og'liz qanaqa odam deb sorasala. yaxwi odam judyaayam, iymonli, insofli. Xajlaga borib kegan debdila. Og'liz kasal, borib oq fotixa bering joni uzilmoqchi desala, YOQ MAN OG'LIMDAN NOROZIMAN degan ekan Ona! Manimas ayolini tanladi u! man uydan chiqib ketvotganimda bir og'iz ona toxten demadi u debdila! Kechirmisizmi deb sorabdila Payg'ambarimiz! YOQ KECHIRMIMAN debdila!
Shunda payg'ambarimiz etibdila, ko'chaga o'tin tayorlela yoqamiz, bu ayolni og'ilarini yoqamiz shetda debdila! Ona darov, nega yoqarkansila? Mani bolamniyaa? mani jigariniyaa? yoq yoqmisila debdilaa! Shunda Payg'ambarimiz, eh Onaa hoz og'liz shuncha o'qigan namozlariyam hammasi bir tiiyin bo'ladi, sizzi norozi qigan jannatni eshiklari ochilmidi unga! do'zaxdan qochib qutilomidi debdila! Shunda ona MAN ROZIMAN, MINGDAN MING ROZIMAN debdila! shunaqa deyishlari bn haligi odam La Ilaha Illolloh deb jonlari uzilibdi!
Ya'ni ona nma bogandayam ona, mojet xafa bo'lar mojet xafa qilar! NO hich qaysi ona sizzi xafa qilishsa qarab turmidi!!! Jannat onalani oyog'ini ostida!!!


9 writer   (14-Фев-2011 05:55) [Материал]
to'ri, onani yomonlashga man ham qarshiman, lekin baribir hamma o'zidan o'tgani faqat o'zi biladi. praktikamda bitta shunaqa istoriya eshitgandim, bitta odam huddi shunaqa muammoga uchragandi, lekin u onasining mehrsizligini yolg'iz u otasiga o'xwaganida dib bilardi. onasini majburlab turmushga berishgan va uni ko'yni bo'magan lekin majburan yashagan. 3- yoki 4 ta farzanddan faqat ushagina otasiga o'xwagan bo'gani uchun uni ham chiqishtirmagan ekan. nu bu u odamni versiyasi. man ularni ichidan nima o'tganini bilmimanku, balki buyerda ham shunaqa muammo bordir. bu odam ham onasini yomonlavotgani yo'qku, faqatgina dardini etvotti. katta odam ekan demak, jiddiy ekan dardi. yosh bola bo'ganida ham "o'ylamaydida" desak... lekin ich ichidan o'tib ketgandirki, yozibti...

10 hokim   (14-Фев-2011 06:14) [Материал]
Assalomu alikum oka mani ismim HOKIM man odatda COMMENT qoldirishni yomon ko'raman ln sizni tarihingiz mani befarq qoldirmadi. Bilishni hohlaysizmi kim sababchi shu kunda shunday mavqeyga ega ekaningizni? Bu sizning onangiz. Bilasizmi nega? agar onangiz sizga akangizga yoki singlingizga bergan mehrni siga berganda hech qachon bu mavqeyga ega bo'lmasdingiz, aksincha aka singlizga o'hshab hayotda omadingiz kelmasdan shunday zo'r joylarda ishlomasdan o'tardingiz. sizga bir maslahatim siz mandan katta ekansiz agar farzandlaringizni bahtli bo'lishini istasangiz bunchalar erkalab yubormang. agar shu zaylda erkalashda davom etsangiz akangiz va singlingizning kuni fazandlaringiz boshiga tushadi. Onangizga kelsak ulardanda mo'tabar zod yo'q. (albatta bu mani fikrim edi.)

11 sabr qiling   (14-Фев-2011 06:32) [Материал]
sabr qiling va bir yahshi qizga uylanib, Hudodan onangiz, aka singliz, o'zizga ham chiroyli baht tilayvering. Hali hayot oldinda, asosiysi yahshilikdan qolmang va o'zizga loyiq qizga uylaning.

12 shanya   (14-Фев-2011 06:40) [Материал]
BECHORA ERKAK KUNGLIGA OFIR BOTGAN NARSANI YOZIBDIDE UNIYAM TUSHINISH KERAK YANA BILMADIM

13 ikromjon   (14-Фев-2011 07:22) [Материал]
juda tsirlandim likin mundaqavaziyata odamzodni har dardi ichida bulishi kerak ahir bu qushni ayol imas onasiku nima bulganda ham ota onani bunaqangi yomonlab chiqarish keragi yuq siz onangizga mehrli buloren hodo hammasiga guvoh yahshi bulib kitadi

14 Zara   (14-Фев-2011 07:24) [Материал]
Onangizdan xafa bo'lmang, u xammasini ko'rib bilib yashayapti.Meni bir maslaxatim sizga, aka va singlizga baxti, omadi yurishmagan deb yordam beravermang ko'pam. Qiynalib o'zlari topishni o'rganishsin. Shunda majbur bo'lishadi sizi xurmat qilishga. Agar xammasiga bemalol yo'l ochib bersayiz, bu ketishda kerak bo'lsa ta'minlamaganiz uchun vaqti keladi oilangizni ajratib yuborishga tayor bo'lishadi. Men xuddi shu xolatga tushgan oilani bilaman, 20 yildan keyin ajrashib ketishdi, erning aka-ukalarining <mexribonligi > tufayli, qattiq turing bu yog'iga. Bo'lmasa onangizdan keyin siznikiga ko'chib kelishadi sen majbursan boqishga, jigarimizsan deb. yozganlarimni og'ir olmang, siz avvalo o'zizi xurmat qilishni o'rganing , keyin boshqalar xam majbur bo'ladi sizi xurmat qilishga.

15 bekorchilar boshligi   (14-Фев-2011 07:59) [Материал]
ugay busez kereda

16 Madina   (14-Фев-2011 09:38) [Материал]
shu hikoyangizni o'qib bir kino esimga tushib ketdi. "Mening akam" degan koreyskiy kino. Unda ham aka-uka bo'lishadi, oyisi akasini rosa yaxshi kuradi, o'larda ham ota bo'lmaydi, kiyim olsa ham akasiga olib beradi, maktabiga ovqat bervorsa ham akasiga kuproq, va shirinroq qilib bervoradi, buni ukasi ko'rib rosa hafa bo'ladi. Akasi o'qimishli, ukasi esa jangara boladi. Lekin huddi sizdek akasiga qaraganda onasiga ukasi ko'roq g'amhur bo'ladi, buni ochiq oydin kursatmasa ham!!! Kinoni ohirida akasi ayasiga aytadi, ukamga yomon munosabatda bolmang, unga ham yaxshi qarang deganida, ayasi aytadiki, " bilmasam, balki bu meni hatoimdir, lekin san ukangga qaraganda ojiz ko'rinasan, ukang uz yulini yaxshiroq topadi sanga qaraganda, ukangni harakteri huddi dadangnikiga o'xshaydi, uni man ko'proq erimdek ko'raman, u huddi oilamizni boshlig'idek" deydi. Shundan keyin Ukasi ham onasini to'g'ri tushunadi!!!!
ONA BARIBIR ONA, U YOMON BO'LSA HAM, YAXSHI BO'LSA HAM, HURMATLARINI JOYIGA QO'YISH KERE!!!!

17 djbobo   (14-Фев-2011 13:11) [Материал]
Biror bir sabab bo'lishi kerak. Balki sizni tug'ganda qattiq qiynalgandur, balki otangiz yana o'g'ilmi deb onangizni urushgandurlar... Baribir sababi bo'lishi kerak. O'sha sababini o'rganing onangizdan bir yig'lashib dardlashsangiz LYUBOY ONA ERIYDI.

18 sevda   (14-Фев-2011 16:25) [Материал]
manga akamdesz ko'nglizdigi ogriqlarni o'qib ko'zim yowlandi o'gaysz yana nimadrla db yozwgan ahamiyat bermen unaqa gaplaga to'g'ri maslahat bergan insolaga kattakon rahmat. akajon bitta qiz maslahat beriw oson deb to'gri yozibdila tanasi o'zga dard bilmas , tabib tabibmas bowidan o'tkazgan tabib deyiwadi o'wan4un oyijonizni ham szni ham ayblomyman lekin nima bo'gandayam iltimos oyijonmi yomon ko'rib ketaman deb aytmang rostan ham uladan so'ren faqat qalblariga ozor bermasdan chiroyli qilib gapirin inwalloh bir birilani tuwunib olasizlar oyijonz szni yahwi ko'radila hech bir ona farzandini yomon ko'rmydi 9oy ko'tarib uni dunyoga keltrgun4a 2 yo'l orasida bo'ladi wu yo'ldan qaytgan ona szni yomon ko'radimi

19 NOZI   (14-Фев-2011 16:27) [Материал]
To bekorchilar boshligi бу нима диганиз коп-котта одамга, уйлаб ёздизми узи? астагфируллох.
ман узим хаётда гувох буган вокеам, якин одамларим билан содир булган, худди шунака 2 ака-ука, она купрок укани яхши куради, лекин таассуфки, аканинг онага мехри уканикидан бир неча баробар устун. ука эса купрок хотини ва бола-чакасини дейди. ота-онани куришга келганда, 4 та нон ёки 1 кг шакар хеч булмаса, кутариб келмиди. ёнма-ён яшаб туриб, вакти келса, 1 коса овкат чикармаган вактлари булган ёлгиз яшаётган ота-онага. ака такдир такозоси билан узокрокда яшарди, укам ёнлигидаку деб хотиржам эди, афсус. она эса хатто набираларда хам купро уканинг фарзандларини яхши курар, аканинг фарзандларига эса очикчасига сенларни ёмон кураман, дерди.
Бу хам хаётий вокеа. Мехрга зор усган купрок мехрибон булади, диган гап ростлигини шундан курганман.Сиз онангизга канчалик яхшилик килманг, барибир тан олмасликлари бор гап. Лекин инсон зоти шунакаки, осон келаётган нонга тез урганади ва усиб-униш, яъни яшаш учун кураш тухтайди, оддийгина килиб этганда, паразитга айланади. Сизнинг ака ва синглингиз хам паразитга айланиш боскичида экан, эхтиёт булинг, емиш топа олмаган паразит уз "бокувчиси"ни еб тугатади.

20 Orzu   (14-Фев-2011 17:29) [Материал]
Sabr toqat.......

21 antisayyod   (14-Фев-2011 18:05) [Материал]
Qiziq, kim buni televideniya ga ishga olgan, yana tagin korsatuv boshlovchisi sifatida??? Yozgan maktubi imloviy hatolarga tola. Qattiq x bilan yumshoq h farqiga-ku umuman bormas ekan...

22 Feruza   (14-Фев-2011 19:30) [Материал]
Biza oilada 2ta qizmiza, ota-onam meni koproq yaxwi koriwadi, buni xamma biladi. Lekin opam togri tuwunadu, 4unki man erka qizligiman. Ota-onaga farzandlar bir xil, farzandlar ota-onaga xar xil. Masalan men Towkentdaligimda ota-onamni 3-4kunda korar edim, opamla bosa 2 xafta va undan uzoq. Wunga qarab ular xam soginiwardi. Onangizni borliklari siznin baxtingiz. Mandan xafa bolman, konglingiz ozgina tor ekan, bir xil farzandlarni gawligi boladi. Odamzod qiziq xammasiz zor, lekin noliwga gap topadi, koz tegmasin deb.

23 Saodat   (15-Фев-2011 04:05) [Материал]
tovbaa galati odamlar boraa,nega ugey buladila,ugey buganlarida yozib quyardila "bekorchilar bowligi"

24 Yulduz   (15-Фев-2011 21:07) [Материал]
tovbaa bu rost bor gap,manda ham huddi wunaqa bogan,muallif sal xato yozganla yomon korib ketaman dip balki odam qattiq xafa boladi,keyin esdan chiqadi,bolalikdagi xotira yomon bolarkan manda ham kop bolgan bittasini etaman,bir kuni ukam sutni idiwi bilan sindirvordi onam indami qoydi ha mayli kelgan balo wunga ursin dip,huddi wunaqa hol ertasi kuni ozim bilan boldi bilmay sutni idiwi bilan sindirvordim,onam so'ka bowladi,san ataylib sindirding ukam sindirganga manam sindiraman dip ataylab qilding dip qattiq so'kdi,yow bola bolsamda onamni gaplari yolgon ataylab qilmagan bolsamda indamay alam bilam yigladim,mana bolali bolganman u voqea hammani esidan chiqgan,lekin ahyon ahyonda esimga tuwib yuragimni qon qiladi,bunaqa voqea kop bolgan manda,NOZIni gaplariga qowilaman,

25 Roziya   (16-Фев-2011 01:06) [Материал]
bilasizmi nima, aslida shunday insonlarni bori ham yaxshi, chunki hayotdagi aql fahm farosatni shunday odamlarni ko'rib o'rganasiz, barkamollik baxt-saodatlik va buyuklikka shular orqali erishasiiz, shukr qilingki bundanda battar bo'lmadiku deb. Cheksiz sabr tilayman!

26 ASXO'J   (16-Фев-2011 16:14) [Материал]
OTA-ONA BOLASINI BOZORGA OLIB CHIQIB SOTIB YUBORISHGA HAQQI BOR, LEKIN BOLANI OTA-ONASINI KO'ZIGA TIK QARASHGA HAQQI YO'Q!!!

27 afrik   (16-Фев-2011 17:40) [Материал]
NMA BO'GAN DAYAM ONAKU QANAQA ODAM BU angry

28 Abror   (18-Фев-2011 23:29) [Материал]
Assalomu alaykum!
Hayotda bunaqa voqealar bo'lib turadi.
Otam rahmatli oilada to'ng'ich farzand edilar. Rahmatli buvim esa nimagadir nuqul katta amakimga ko'proq mehr ko'rsatar edilar... Umuman, otamni boshqa farzandlardan ajratganlari aniq. Nimagaligini hech kim bilmaydi. Xullas, butun umr bitta mahallada, lekin bir-birlaridan uzoqda yashagan ona va o'g'ilning qabrlari bugun yonma-yon... Sevikli amakim esa buvimning kasalligini bilib turib, Rossiyaga survordi, qolgan sevimlilar janoza kuni hovli talashishdi...
Otam rahmatli bir umr yaqinlarining mehriga zor bo'lib yashaganini o'limidan sal oldin bir qarindoshimizga aytgan ekanlar...
MEHR JUDAYAM KATTA QUDRATGA EGA! YAQINLARIMIZDAN MEHRIMIZNI AYAMAYLIK!

29 DoNi-YoR   (28-Фев-2011 11:48) [Материал]
Oka kim bo'sezam, man sizzi ahvolizzi 4unaman. 4unki manda wunga o'xwaw voqea bo'gan..... lekn hozi yaxwi. keyn yana bir gap. Ota-Onadan hafa bo'liwka va ulani yomon ko'riwka haqqimiz yo'q. Alloh hammasini ko'rib turipti. siz hi4 qa4on Onangizga nisbatan yomon munosabatta bo'men. oxirida savobini ko'rasiz baribir. sizga buni dars o'rnida ko'rin. farzadnlarizga bemehr bo'men hammasini birse ko'rin. kegn farzandlarizga ja un4ali mehrli bo'men. sal qatturo bo'liwiz kere. Ota-Onani o'z o'rni bor. siz ham ota ona mehrini bermen. unaqada farzadnlariz onasiga nisbatan mehri pasayadi. siz ota o'rnida bo'lin qatturo tursez. o'wanda bolalariz odobli imonli vijdonli aqlli bo'liwadi..... " Bu hayot bizlarga sinov sifatida berilgan. Jannatga tuwiwka yoki Do'zahdan qutiliwka imkon...... ".....

30 WhiteRoseUz   (02-Мар-2011 12:41) [Материал]
Ha o'sha mehirni onangizdan ko'rmagan bo'sez begonalardan ko'ribsizu.. bu bir kam dunyo yo u yo bu.. HECHKIMdan mehir ko'rmagan bo'sez anashunda ayanchli edi.
Agar yoshligizda o'ksinib o'smaganizda, balkim Ollohim sizga bunday yaxshi oyila va karyerani bermasmidi.. Hamma narsaga sabab bor!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!