Бош сахифа » 2012 » Март » 9 » Шохруххон 8 март куни уйланишига оз қолди)) ВИДЕО
04:16
Шохруххон 8 март куни уйланишига оз қолди)) ВИДЕО
Шохруххон сўнгги пайтлар ижодини промо билан безамоқда. Тан олиш керак, янги сайт, фотосессия, реклама роликлари, альбом тақдимоти буларнинг барчасида сифатли промоушен ва дид  сезилмоқда. Шохруххоннинг атрофидаги гурухни таққослаш ёки ажратиш ниятим йўқ. Хар бир инсоннинг ўз ўрни бор ва  реклама билан боғлиқ ютуқлар айни дамда маъмури бўлган Иззатилланинг  бугунги кундаги промо билан боғлиқ саъйи харакатлари натижаси эканлиги факт.
Ижодкорга яна нима хам керак? У қўшиқ яратиб ижод билан банд бўлиши мухим. Хонандани йўналтириш, уни қай тарзда мухлислар ва керак бўлса шу журналистларга хам кўрсата билиш (!) эса унинг атрофидаги ижодий гурухга тегишли. Буни эса Иззатилла хозирча аъло тарзда уддасидан чиқмоқда.(Талтайиб кетманг тағин йигит))

8 март кунидаги Шохруххоннинг альбом тақдимоти ва унинг кутилган ва кутилмаган тарздаги бу қадар файзли ўтилиши хам ижодий гурухнинг активлигига боғлиқ.

Сайтимиз форумидан Шахло репортажи:


   8 март  соат 14.00 да Ғунча кинотеатрида Шохруххоннинг "Зўрсан” альбоми тақдимоти бўлиб ўтди. Ғунча кинотеатрига кириб келганимизда одамлар тўпланиб бўлишган ва уларнинг аксарияти айнан ашаддий мухлис эканлиги яққол кўриниб турарди: қизил либослар коллекцияси бўлди ўзиям, хаммаёқ лолазор)).  
Соат 14.20 да Шохруххоннинг ўзи хам ташриф буюрди ва тақдимот соат 14.30 да бошланди. Тақдимот бошланишидан аввал махсус тайёрланган клипни намойиши бўлди. Бу клипда Ўзбек шоу бизнеси вакиллари ўз ният истаклари ва албатта табрикларини Шохруххонга  билдириб ўтишди. Шахсан менга ёққан табрик Аслбекнинг табриги бўлди))) 
Ўзиям экранда  Андижон-Тошкент йўллари аро бориб келиш намойиши бўлди))) (бу йигит гапираётганидаям рақс тушар экан а?) Оператор шўрликка ачиндим)) Оператор келажакда режиссер бўлса аниқ "Тутқич бермас Асилбек" деган фильм суратга олишни ният қилиб қўйган бўлса ажабмас)))
  


   Сўнг тақдимотни бошлаш учун сахнага икки  бошловчи Адиз Ражабов ва Акбархўжа чиқишди ва маросимни 8 март байрамига бағишланган табрик билан бошлашди. Шохруххонни сахнага таклиф қилишганида эса сахнага  "Шохруххон” чиқди. Билсак, у пародиячи йигит Шерзод Бин экан. Пародияга бахо "−5” ) 
   Ундан кейин бошловчилар сахнага Sayyod.com сайтида тақдимот учун  чиптага лойиқ топилган форум аъзоларини таклиф қилди ва Шохруххон уларга махсус совғалар тақдим қилди. 



    Сахнага Шохруххоннинг мухлисиман деганлар чақирилади дейилганида адашмасам Шохруххон фан клубидагилардан ашаддийлар чиқишди, буни пайқаш қийин эмасди) улар учун қизиқарли ва кутилмаган конкурс уюштирилди  ва ғолиб бўлган йигитга Шохруххон "Зўрсан” альбомини совға қилди. Унинг мухлислари орасида Сардор исмли 3 ёшли болакайни кўриб хайрон қолдим. Шохруххон   "2 ёшлик чоғида барча қўшиқларимни ёд олиб менга ижро этиб берганди” деб болакай хақида алоҳида гапириб ўтди. 


   Сўнг навбатни мухлисларнинг саволларига беришди ва хамма ўзини қизиқтирган саволларини бера бошлади. Саволлар турфа хил.. шокка туширадигани хам бўлди) ( шу залда йиғилган қизлардан кимга уйланган бўлардингиз?-каби саволдан Шохруххон шокка тушди, салкам келинлар кастинги уюштирилди) бир мухлиса қиз дуэт қуйлашни таклиф хам қилди ва улар ажойиб тарзда дуэт куйлашди, қойил!  Алохида айтиб ўтиш керак, унинг мухлислари жуда севишар экан. Шохруххон  30 га яқин саволларга самимий ва баъзи бирларига хазломуз жавоб берди.   
 


    Бошловчилар савол жавобни тугатиб, Шохруххондан энг ёққан саволни танлаш кераклигини айтишганида у барча саволни танлади ва барча савол эгалари сахнага таклиф этилиб совғалар билан тақдирланишди. 
Шахсан менга ёққан савол  Шерзод Бинга тегишли ва жавоби хам оригинал хамда чиройли бўлди. 8 март билан хозирда залда йиғилган мухлисаларингизни   сўзсиз  қандай табриклаган бўлардингиз дейилганида, Шохруххон тиз чўкиб, бошини эгиб "воздушний поцелуй” билан барча мухлисаларини  табриклади. 



   Савол жавоблардан сўнг, Шохруххон  мухлислари қарсаклари остида 3 қўшиқни ижро этди.  Сўнгги, 4 қўшиқ, "Зўрсан” қўшиғини  барча мухлис ва мухлисалар  бирга ва 1−2 мухлислари эса  айнан микрофонларни олиб Шохруххон билан бирга дуэт тарзида куйлашди. 
    "Зўрсан” альбом  тақдимоти мана шундай кўтаринки кайфиятда  ажойиб тарзда бўлиб ўтди. 

   
Шахло Қодирова тайёрлади.

Суратлар ва видео Шахло Қодирова ва Фахриддин



Тақдимотдан сўнг викторина ғолиблари учун шахсий автографи туширилган дискларни "сайтимиз офиси"га олиб келган Шохруххоннинг кайфияти аъло эди:
-Елкамдан тоғ ағдарилгандек ўзимни хис қилмоқдаман. Энди "Нима қилиш керак?" қўшиғимга клипни тугатиш билан банд бўламиз. Малайзияда бу қўшиққа клипни 70 фоизини суратга олиб бўлдик. Деярли шу 30 фоизи учун Тошкент бахорий тусга киришини кутяпмиз.


Альбом тақдимот бундай файзли ва кўтаринки кайфиятда ўтганлиги билан Шохруххон ва унинг ижодий жамоасини табриклаймиз!

Видео тақдимотдан энг қизиқарли лавхалар ўрин олган. (Машхурлар табригидан ва тақдимотдан энг қизиқ лавхалар кесиб олинди, оригинал диск эса яқин кунлар Шохруххон маъмурияти тарафидан сотувга чиқарилади)


Видеони сифатли турини тасиксдан кўчирмоқ 106мб

Видеони мобил турини тасиксдан кўчирмоқ 44мб 




Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 10476 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shohruhhon

Нравится
Барча изохлар: 35
1 Feruza_K   (09-Мар-2012 04:45) [Материал]
Zor boptide. Tabrikliman smile

2 Dark   (09-Мар-2012 05:06) [Материал]
qiziqib qoldim...

3 Afruza   (09-Мар-2012 05:21) [Материал]
manam bormoqchidim:-(

4 MARAT_89   (09-Мар-2012 05:41) [Материал]
bunchalar zursan

5 FC_PAXTAKOR   (09-Мар-2012 08:14) [Материал]
Shaxlo va Fazliddinga rahmat ma'lumot va rasmlar uchun. Bravo Shohruhxon.

6 FC_PAXTAKOR   (09-Мар-2012 08:15) [Материал]
I uzr Faxriddin ekan mayli hammaga rahmat biggrin

7 dilmurod   (09-Мар-2012 08:43) [Материал]
бекор бормадим, омад

8 Dilmurod   (09-Мар-2012 08:46) [Материал]
бекор бормабман, омад

9 milawka   (09-Мар-2012 09:08) [Материал]
Вай зур буптидааа. .маниям боргим кепкетти

10 Seyhana   (09-Мар-2012 09:12) [Материал]
Shohruhhonga hamisha yor bulsin uelagan hamma orzulari ushlansin. beer

11 NARGIZA   (09-Мар-2012 10:10) [Материал]
kansert zor boganga oxshaedi OMAD TILAEMAB

12 Gulruxoyim   (09-Мар-2012 10:16) [Материал]
Rassa borgim keludi boromadim z6r b6ptiyu

13 Azizbek717   (09-Мар-2012 10:16) [Материал]
Zo'r Tabrikliman !!! Video ni esa kutamiz!!!

14 Бабай   (09-Мар-2012 10:18) [Материал]
Shohruhon super gap yo Вавач club persanal siz bn birga yana bir albom muborak bo`lsin oka

15 Nur_Horazm   (09-Мар-2012 10:25) [Материал]
Bunchalar zo'r bo'libdi taqdimot

16 Liverpul   (09-Мар-2012 11:37) [Материал]
zo'r albatta smile

17 SHAXZOD NORMATOV   (09-Мар-2012 12:12) [Материал]
Odam vawwe köp böldi Fan Club nomidan okamiz Wohruhxonga omad kak vsegda Polniy Period)))

18 olimjon   (09-Мар-2012 12:33) [Материал]
videoni kutib qolamiz ,qiziq bulganga uhshaydi oldindan rahmad sayyod

19 mister   (09-Мар-2012 13:02) [Материал]
zo'r bo'pti omad va yana omad clap clap clap clap clap

20 chanel   (09-Мар-2012 13:19) [Материал]
smile

21 keen   (09-Мар-2012 13:53) [Материал]
ахахахахааа lol lol lol котип коптию Асилбек ))))))) ГАП ЙО specool

22 keen   (09-Мар-2012 13:55) [Материал]
Шохруххонга омад! wow

23 Ranosh   (09-Мар-2012 14:47) [Материал]
Омад

24 Shabmam   (09-Мар-2012 15:16) [Материал]
Shoxruxxonga omad tileman.

25 Anv@rbek   (09-Мар-2012 17:06) [Материал]
FC PAXTAKOR rasmlar muallifi Faxriddin

26 KHIL   (09-Мар-2012 18:02) [Материал]
rosa qiziq bopti uzb da bosam borardm

27 Gulilola   (09-Мар-2012 18:55) [Материал]
Raxmat sayyod va shaxlo)
Shohruhxondan judayam zur sovg'a buldi! RAXMAT VA OMAD!!!

28 Xusan_uz   (09-Мар-2012 20:46) [Материал]
Zo'r boptiyu, a tak man bo'lganimda bundanda zo'r bolardi. :-D

29 Seyhana   (09-Мар-2012 21:07) [Материал]
Vidiyoni kurdim judauam yahshi chiqibdi Shohruhhon ijodi bundan ham ziyod bulsin. band

30 DiLinZaDa   (09-Мар-2012 21:19) [Материал]
Vauw Super buptiyuuu Shoxruhxon I love you!))) Shohruhxon sizga faqat va faqat Omad tiliman OLG'A SHOXRUHXON BRAVOOOOO!)))

31 FC_PAXTAKOR   (09-Мар-2012 21:33) [Материал]
Albatta Anv@rbek to'g'irlab ketudim biggrin

32 Diloro   (10-Мар-2012 18:26) [Материал]
shohruhhonga Okey hammasi zur

33 NARGIZA   (10-Мар-2012 23:04) [Материал]
yaxsh bobdi konsert XUDO xolasa diskini olib koramiz OMAD OMAD yana birboaOMAD angel2 angel2 band heart

34 Mohinur   (13-Мар-2012 22:36) [Материал]
haMMASI YAHSHIYU lekin kirish tekin dip aldaganila bo'mapti dry

35 muxayyo   (23-Мар-2012 21:39) [Материал]
xmm rostanam taqdimot zo'r bo'ganidi mazzza qiludi shohruxxonimga koooooota omatlaaa biggrin

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!