Бош сахифа » 2014 » Июнь » 19 » Сотқинлар соғинилмайди, унут уни!
07:59
Сотқинлар соғинилмайди, унут уни!

 

 

Бир хунобман, азобимдан алам тортар... нима кутарман?

Кетганлар қайтар балки, аммо ўша илк кўринганидекми?

Кўзлар қурсин, ярқ этиб кўрдим дегани, мана чирой, мана ўзга, узма кўзинг айтгани...

Кетганлар қайтилмайди, худди келгани каби, кўзингни юм, адашганди рангларида, нурларию чиройида...

 

Бир хуморман, ғазабдаман ўксик тутар... нима истарман?

 Жим қолганлар сўзлар яна, аммо илк наводекми?

Қулоқ қурсин, бу мусиқа деб тинглашга берилгани, мана қўшиқ, мана оханг, тингла уни дегани...

Жимлар энди сўйламаслар, худди куйлаган каби, кутма овоз, адашганди таронада, нағмасию ширасида...

 

Афсусдаман хотиранинг сохталигидан,  тетикману мудроқ тутиб кўрган тушимдан...

 

Нима кутай вафоси йўқ, тайини йўқ бебурд бўлган бу инсондан? Яна ундай бўлмайди у, қайтарса хам янгитдан, лойиқ эмас  яшамоққа тўйиб сени мехрингдан  ...

 

Юрак қурсин лип-лип этган, юзим қурсин ял-ял ёнган, кўзим сотган ёниб учқун... мағлуб бўлган қалбим шу кун...

 

Синдирганлар тиргак бўлмас, воз кеч ундан,  майли алам ютсин танни,

Тиндирганлар оловлатмас, титма кулни,  тинч қўй куйган бу жонни  

Дарс бўлгани ёр бўлмайди, тўхта хозир, айбламасдан хаммани....

   

                             Сотқинлар соғинилмайди, унут уни, содда мехринг қурсин сани...

 

(c) Sayyod

 

Бўлим: IJODiston | Кўрилган: 11857 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sevganimga atalgan noma, Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 13
1 Komila   (19-Июн-2014 08:55) [Материал]
SAYYOD SINDIRDI! MANI UMUMAN GAPIM YOQ,BOR BO'SAYAM YETKAZIB BERA OLMASDIM ...

2 Komily   (19-Июн-2014 11:10) [Материал]
"Ман эса шамооол " такооой секин шамолда )) эшители вей Сардор ока !

3 Azamat   (19-Июн-2014 12:16) [Материал]
Bilmasam, oq she'rga ham o'xshamaydi, tarjimaga ham o'xshamaydi.

4 Elmurod_D   (19-Июн-2014 12:26) [Материал]
Juda ta'sirli... Бир хуморман,
ғазабдаман ўксик тутар...
нима истарман?

5 Zodibek   (19-Июн-2014 12:51) [Материал]
Сотқинлар соғинилмайди, унут уни, содда мехринг қурсин сани... Шу ери мани хозирги хаётимга тугри келибди рахмат САЙЁД ижодларингизга омадлар тилаб коламан.

6 turdieva   (19-Июн-2014 16:29) [Материал]
Ajoyib

7 LierGirl2014   (19-Июн-2014 22:11) [Материал]
manga yoqmadiyuuu

8 leyla_91   (19-Июн-2014 22:12) [Материал]
cry :wep:

9 leyla_91   (19-Июн-2014 22:13) [Материал]
unut deyiw oson sad

10 Nodira   (20-Июн-2014 01:18) [Материал]
Сотқинлар соғинилмайди, унут уни, содда мехринг қурсин сани...

Shu joyiga til ojiz!!! Gap yo'q!!! Coooooool

11 Isfan   (20-Июн-2014 01:36) [Материал]
Tanishganimizda ilondek silliq, musichadek beozor, tovusdek maftunkor eding. Vaqt otib olmahondek har kimning quchogiga sakrab, yuragini yongoqdek chaqishingni sezib qoldimku. Sen bolsang tulkidek aldab, totidek "faqat sizni deganman" deb bir gapni qaytaraverdinga uyalmay. Shoqoldek yuragimni talading a ayamay. Sendan voz kechganimda sherdek magrurligimga chidolmay maymundek talvasa qildingga. Endi bildingmi oshiqlaring yovvoyu tongizdek faqat nafsini oylaganini. Yana qaytib kelib eshshakdek minib olaman deb oyladingmi. Quyondek yuvvosh va baliqdek jim yuradi dedingda a? Endi bor osha ozingni hor qilgan ormoningga. Birorta qari ayiqni uchratarsan. Mening kongil bogimda nafis gullar osadi. Senga munosibmas afsus...

12 Muhlis   (23-Июн-2014 15:55) [Материал]
up

13 Arofat   (28-Июн-2014 21:22) [Материал]
Yuqoridagilarni o'qib o'z hayotim ko'z oldimdan o'tdi. Lekin hayot xali oldinda...

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!